Қоронғи режим
Logo
Хотиржам ва мириқиб ухлаш учун 5 та муҳим тавсия

Хотиржам ва мириқиб ухлаш учун 5 та муҳим тавсия

Кўп ҳолларда ҳаётимиздаги энг оддий ўзгаришлар ҳам уйқу сифатига таъсир қилиши мумкин. Яхши уйқу учун қуйидаги тавсияларни синаб кўринг, улар ҳақиқатан ҳам ёрдам беради, деб ёзади “Новий очаг” нашри.

Ухлашга ётишдан 2-3 соат олдин овқатланманг — бунинг вазнингиз учун ҳам фойдаси бор

Кечаси овқат ҳазм қилиш жараёнлари секинлашиши керак. Жуда кеч овқатлансангиз, жигар тунги назоратни ўз зиммасига олади ва бу ҳақда сизни норозилик билан хабардор қилади. Яъни тунги соат бирдан учгача терлаб уйғониб кетсангиз, бунинг сабаби жигар фаолиятининг бузилишидир.

Салқин хонада ухланг

Миянинг уйқуга масъул бўлган қисмлари ҳатто, 0,4 градус ўзгаришга ҳам реакцияга киришади. Ётоқхонадаги идеал ҳарорат 15-19 градус. Бироқ, хонани музлатиб юборманг: ўзингизга қулай шароит яратинг. Тоза ҳаво уйқунинг яхши бўлишига ёрдам беради, шу боис дам олиш хонасини тез-тез шамоллатинг.

Гаджетларингизни четга олиб қўйинг!

Гаджетларга ётоқхонада ўрин йўқлиги ҳақида кўп айтилган. Экран ёруғлиги мелатонин ишлаб чиқаришни 20 фоизга камайтириши мумкин. Шу боис ётишдан бир ёки икки соат олдин экранлардан йироқлашинг. Бундан ташқари, тадқиқотчилар телефонни каравот ёнида сақлайдиган одамлар уйқуга нисбатан сезгир бўлиб қолишини қайд этдилар: ҳатто, ўзлари истамаса, уларнинг онги хабар ва қўнғироқлар кутади.

Соғлом уйқу мунтазам жисмоний машқларни талаб қилади

Яна таъкидлаймиз — мунтазам. Кеч тушдан кейин кросс-фит “жанглар”, аксинча, адреналинни оширади, шунинг учун тунги уйқу сифати ўша куни фақат ёмонлашади. Одатда, кун давомида жисмоний юкни тақсимлашингиз керак. Шаҳар шароитида спорт залига бориш, қўшимча тарзда пиёда юриш ёрдамга келади. Пиёда юришга вақт топилмаса, имкон қадар шахсий машинангизни жамоат транспорти билан алмаштиринг. Пиёда юриш саломатлик ва фаровонликни яхшилаш учун энг фойдали воситалардан биридир.

Ётишдан олдин эртанги кун учун қилинадиган ишлар рўйхатини тузинг

Эртага қилинадиган ишлар рўйхатини ёзган одамлар яхшироқ ухлаб қолишларини тасдиқловчи тадқиқотлар мавжуд. Бунинг эҳтимолий тушунтиришлардан бири шуки, мия шу тариқа “масъулият”нинг бир қисмини қоғозга ўтказади.

 

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!