Қоронғи режим
Logo

Уйқу сифатини яхшилашга ва чиройли қоматга эришишга ёрдам берадиган 7 маҳсулот

Уйқу сифатини яхшилашга ва чиройли қоматга эришишга ёрдам берадиган 7 маҳсулот

Бир хил турмуш тарзи ёки ўз-ўзини изоляция қилиш кўплаб инсонларда вазн ортишига сабаб бўлади. Бу ҳолат кузатилмаслиги учун овқатланиш тартибингизга етарлича эътибор бериш ва фойдали, бироқ вазн ортишига сабаб бўлмайдиган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. «Новий очаг» нашри соғлом уйқу ва чиройли қоматга эга бўлишга ёрдам берадиган, мутахассислар тавсия қилган, тунда истеъмол қилса бўладиган маҳсулотлар рўйхатини тақдим этди.

Ёнғоқ

«Ёнғоқ ухлашга ёрдам беради ва ичакларни безовта қилмайди. Ёнғоқлар, айниқса, бодом ва ёнғоқлар мелатонинни ўз ичига олади, бу тинч ва чуқур уйқу учун жавоб берадиган гормон», — дейди New Нордиc компанияси асосчиси, саломатлик бўйича мутахассис Карл Кристиан. Кўплаб инсонлар ёнғоқ қоматга зарар етказиши мумкин деб ўйлайди, бироқ сўнгги тадқиқотлар бундай эмаслигини кўрсатди. Ҳафтада икки ёки ундан кўп порция ёнғоқ истеъмол қилган инсонлар умуман ёнғоқ емаган инсонларга қараганда 31 фоизга кўпроқ вазн йўқотган.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Ўтли чой

Кўплаб инсонлар кечаси бир стакан иссиқ какао ичиб дам олишга одатланган, бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, оддий ўтли чой ҳам ухлаб қолишга ёрдам беради. Чойни ўзингиз тайёрлашингиз, дорихонадан тинчлантирувчи аралашмани сотиб олишингиз ёки ҳатто турли хил ўтларни солиб пакетчали чойни тайёрлаб истеъмол қилишингиз мумкин — бу тенг даражада фойдали бўлади. Мойчечак дамламаси яллиғланишни камайтириш ва мушакларни тинчлантириш орқали стресс ва ташвишларни бартараф этишга ёрдам берадиган антиоксидантларни ўз ичига олади. Кўк чой, мате, занжабил дамламаси метаболизмни тезлаштиради, яъни улар соғлом вазнни сақлашга ёрдам беради.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Кўкатлар

«Организмда магний ва триптофан етарлича миқдорда бўлиши керак. Магний дам олишга, уйқусизлик бўлса, ухлашга ёрдам беради», — дейди Unbeelievable Health билан ишлайдиган диэтолог Сюзан Александр. Тунда кўкатлар, қуритилган ловия ва таркибида кам миқдорда ёғ мавжуд бўлган сут маҳсулотларини истеъмол қилинг, бу уйқу сифатини яхшилайди. Кам ёғли сут маҳсулотларида ҳам триптофан мавжуд. Бу сератонин ва мелатонинга ўхшаган модда бўлиб, чуқур уйқуга кетишга ёрдам беради. Триптофан йогурт, сут, маккажўхори, банан, хурмо, товуқ гўшти, тухум ва ерёнғоқда мавжуд. Кам ёғли сут маҳсулотлари кўп ёғли маҳсулотларга қараганда «енгилроқ», бу эса қоматнинг чиройли бўлишига таъсир қилади.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Дуккакли маҳсулотлар

Fast800 парҳез режасини ишлаб чиққан доктор Майкл Мозили Ўрта Ер денгизи соҳили аҳолиси каби: ёғли балиқ, дуккакли маҳсулотлар ва зайтун мойи билан овқатланишни маслаҳат беради. Мутахассис ушбу маҳсулотлар уйқу сифатини яхшилашини, кайфият ва вазн йўқотишга таъсир қилишини айтган. Бундан ташқари, Ўрта Ер денгизи аҳолисининг овқатланиш тартиби ширин маҳсулотларни ейишни камайтиради, бу эса қоматни сақлашга ёрдам беради. Шифокор уйқуга кетишдан камида уч соат олдин овқатланишни маслаҳат беради. Акс ҳолда, тана овқат ҳазм қилиш билан банд бўлиб, ухлаш учун ҳароратни қулай ҳароратга тушира олмайди.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Ёғли балиқ

PulseLight клиникасининг диетологи Лиза Борг кунига камида уч бўлак ёғли балиқ истеъмол қилишни тавсия қилади. Бу юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиришга ёрдам беради, чунки балиқ Д витамини, селен ва омега-3 кислоталарига бой. Бундан ташқари, ёғли балиқ шакар истеъмол қилишни камайтиришга ёрдам беради — унинг ўзига хос таъми камроқ қўшимча зираворлар ва соусларни талаб қилади.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Агар инсон яхши тунги уйқудан кейин жуда чарчаган ҳолда уйғонса, бу гормонал мувозанат мавжудлигини кўрсатади.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Курка гўшти 

Курка гўштида кучли уйқуга кетишга ёрдам берадиган триптофан мавжуд. Шунингдек, у жуда кўп миқдорда протеинга эга, шунинг учун курка гўшти соғлом вазн йўқотишга ёрдам беради. У янада мазали ва фойдали бўлиши учун макарон ёки салатларга қўшиб истеъмол қилинг. Агар курка гўштини ёқтирмасангиз ёки емасангиз, уни бодомли, протеинли коктейл ёки ёнғоқ сути билан алмаштиришингиз мумкин.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Гилос

Гилоснинг таркибида мелатонин моддаси мавжуд. Тунда энг пишган гилосни, масалан, Монморанси гилосини истеъмол қилган маъқул. Уларни кечки сули ёрмасига қўшинг, шунда мулойимлик билан уйқуга кетасиз. Гилос шарбатининг ўзи ҳам ёрдам бериши мумкин: тадқиқотлар шуни кўрсатдики, гилос шарбатини ичадиган инсонларнинг уйқуга кетиши осонроқ ва улар яхши ухлайди.

www.daryo.uz таржимаси

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!