Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистонда 2022 йилда қарийб 1,5 минг нафар йигит 20 ёшгача фарзандли бўлди

Ўзбекистонда 2022 йилда қарийб 1,5 минг нафар йигит 20 ёшгача фарзандли бўлди

Ўзбекистонда 2022 йилда 20 ёшгача фарзандли бўлган эркаклар сони 1 493 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди. Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида 20 ёшгача фарзандли бўлган эркаклар сони бўйича Самарқанд олдинда. Кучли учликдан, шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё ҳам ўрин эгаллаган. 

  • Қорақалпоғистон – 96 нафар;
  • Андижон вилояти – 54 нафар;
  • Бухоро вилояти – 134 нафар;
  • Жиззах вилояти – 57 нафар;
  • Қашқадарё вилояти – 250 нафар;
  • Навоий вилояти – 34 нафар;
  • Наманган вилояти – 80 нафар;
  • Самарқанд вилояти – 253 нафар;
  • Сурхондарё вилояти – 138 нафар;
  • Сирдарё вилояти – 23 нафар;
  • Тошкент вилояти – 76 нафар;
  • Фарғона вилояти – 117 нафар;
  • Хоразм вилояти – 75 нафар;
  • Тошкент шаҳри – 106 нафар.

Маълумот учун, 2022 йилда 20 ёшгача бўлган 44 259 нафар аёл фарзандли бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январь ойида 76199 нафар тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Улардан 1816 нафари эгизак чақалоқлар ҳисобланади.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!