Қоронғи режим
Logo

Узоқ умр кўришга ёрдам берадиган 7 та "маҳсулот"

Узоқ умр кўришга ёрдам берадиган 7 та

Узоқ умр кўришни хоҳлайсизми? Унда парҳезингизга эътибор беринг: парҳез эрта ўлимга олиб келувчи касалликлар — қандли диабет, саратон, инсулт, юрак касалликларининг ривожланиш хавфига бевосита таъсир қилади. Соғлом бўлишга ёрдам берадиган маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилинг, шунингдек, спорт билан шуғулланинг (кунига камида ярим соат) ва стрессни назорат қилишга ҳаракат қилинг. “Новий  очаг” нашри узоқ умр кўришга ёрдам берадиган маҳсулотлар рўйхатини тақдим этди. 

Оқсилга бой маҳсулотлар

Тухум, гўшт, ёнғоқ, сут маҳсулотлари — буларнинг барчаси узоқ умр кўришни истасангиз, истеъмол қилишингиз керак бўлган маҳсулотлар ҳисобланади. Оқсил организмимиз ўзини ўзи тиклаши учун зарур, уни етарли даражада олишингизга ишонч ҳосил қилинг.

 

Пиёз

Пиёзда иммунитетни оширишга ёрдам берадиган C витамини, шунингдек, қондаги шакар миқдорини барқарорлаштиришга ёрдам берадиган ва ҳатто саратон хавфини камайтирадиган бошқа фойдали моддалар мавжуд.

Қаҳва

Кунига икки-уч чашка қаҳва инсулт, депрессия, Паркинсон касаллиги ва умр кўриш давомийлигига таъсир қилувчи бошқа кўплаб касалликлар хавфини камайтиришга ёрдам беради. Энг муҳими, тавсия этилган миқдордан ошиб кетмаслик керак, ичимликни соат 16:00 дан олдин ичишга ҳаракат қилинг ва қаҳвага шакар, қаймоқ ва, айниқса, ширин сиропларни қўшманг.

Олма

Пектин моддасига бой бўлган олма қон томирлари деворларига таъсир қилувчи ва юрак-қон томир касалликлари хавфини оширадиган “ёмон” LDL холестерин даражасини камайтириши мумкин. Пектин, шунингдек, ёғдан халос бўлишни тезлаштиради ва вазнни назорат остида ушлаб туришга ёрдам беради, бу ҳам соғлиғимиз учун жуда муҳим ҳисобланади.

Ясмиқ

Барча дуккакли ўсимликлар орасида ясмиқда кўп миқдорда протеин, клетчатка ва кам миқдорда ёғ мавжуд. Унинг паст глисемик индекси соғлом қондаги глюкоза даражасини сақлашга ёрдам беради, бу ҳам саломатликни сақлаш ва ҳаётни узайтириш учун жуда муҳим.

Бодом

Бодом вазн, қон босимини, липид, глюкоза даражасини, хотирани яхшилайди. Бодом тўқлик ҳиссини сақлаб қолишга ва гўзал қоматни, соғлом вазнни сақлашга ёрдам беради.

Араб хурмоси

Араб хурмоси юқори калория ва шакар миқдори туфайли ҳали ҳам меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик керак бўлган маҳсулотлар рўйхатида туради. Шу билан бирга, хурмо калсий ва магнийга бой бўлиб, суяк саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга, шунингдек, дегенерация ва катаракта хавфи бўлган инсонларда кўз соғлиғини яхшилайдиган антиоксидант лютеин-зеаксантинни ўз ичига олади.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!