Қоронғи режим
Logo
Японияда бир бош узум 12,7 минг долларга сотилди

Японияда бир бош узум 12,7 минг долларга сотилди

Япониянинг Каназава шаҳридаги ким ошди савдосида камдан-кам учрайдиган «Рим ёқути» навли узумнинг бир боши 1,4 миллион иенага (12,7 минг доллар) сотилди. Kyodo агентлигининг ёзишича, бу ушбу маҳсулот нархида қайд этилган рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Манбага кўра, кетма-кет уч йилдан бери Каназавадаги ким ошди савдоларида «Рим ёқути» нархи бўйича рекорд ўрнатилмоқда.

Узумнинг ушбу нави 2008 йилда япон селекционерлари томонидан яратилган. Унинг меваларининг ранги қизил, донасининг катталиги стол тенниси тўпларидек келади. Мевасининг териси юпқа ва серсув бўлади. Стандартларга мувофиқ, элита узум таркибида шакарнинг улуши камида 18 фоизини ташкил қилиши керак. «Рим ёқути» ана шу талабларга жавоб беради. Шунинг учун Японияда ширинликларни севувчилар орасида у жуда машҳур.

Японияда резаворлар ва меваларнинг айрим навлари юқори баҳоланади. Уларнинг айримлари бир неча ўн минг доллардан ошиши мумкин. Масалан, 2019 йилда «Юбари» навли қовун 45 минг долларга сотилган эди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!