Қоронғи режим
Logo
Вазирлар Маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Вазирлар Маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Мансурбек Бозорбоевич Жуманиязов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Ж.Раматовнинг котибияти мудири этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Иззат Раҳматуллаевич Тангриев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Д.А.Қўчқоровнинг котибияти мудири этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси лавозимидан озод қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Жамшид Абдусаломович Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А.Хўжаевнинг котибияти мудири этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибиятининг мудири лавозимидан озод қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Нодир Мухторович Дўсматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Б.Маҳкамованинг котибияти мудири этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Оила ва хотин қизлар масалалари котибияти мудири лавозимидан озод қилинди.

Аввалро Бош вазир котибияти раҳбарига ўринбосарлар тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!