Қоронғи режим
Logo
Қозоғистон пойтахтида Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото)

Қозоғистон пойтахтида Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото)

Ўзбекистон президентининг давлат ташрифи доирасида Нур-Султон шаҳрида мамлакатимиз элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев ва президент Қасим-Жомарт Тоқаев рамзий боғични кесиб, янги бинони тантанали равишда очдилар.

Президентлар элчихонада яратилган шароитлар билан танишди.

Замонавий бино юртимиз қурувчилари томонидан барпо этилган. Хоналар миллий услубда безатилган.

Дипломатик ваколатхона ҳудудида асосий бино, консуллик бўлими, ходимлар учун уй, дипломатик миссия раҳбарининг қароргоҳи, болалар ва спорт майдончалари жойлашган.

Музокара хоналари, анжуманлар залида барча шароитлар мавжуд. Элчихонанинг ўз кутубхонаси ҳам бор.

Иш жараёнларини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган, ахборот технологиялари кенг жорий қилинган. Бу ердаги интерфаол ускуналар музокараларни онлайн шаклда ўтказиш имконини беради. Консуллик фаолияти учун «электрон навбат» тизими ўрнатилган, бу ерга келувчилар маълумотларни интерфаол тарзда олиш имкониятига эга.

Алоҳида эҳтиёжли одамлар учун ҳам зарур шароитлар яратилган.

Бир сўз билан айтганда, янги элчихона биносида барчаси иш сифати ва самараси юқори бўлишига, қардош мамлакат билан шерикликни янада кенгайтиришга қаратилган.

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев элчихонанинг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирдилар.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!