Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистонда янги телеканал очилди

Ўзбекистонда янги телеканал очилди

6 декабрь куни соат 09:00 дан бошлаб Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида Foreign Languages телеканали фаолияти йўлга қўйилди.

Қайд этилишича, ушбу телеканал «Оилавий» негизида фаолиятини олиб боради.

Foreign Languages телеканали аҳоли, айниқса, ёш авлод ўртасида чет тилларини ўрганишни оммалаштириш, талабаларга чет тилларини ўзлаштиришга ёрдам берадиган илмий-оммабоп, ҳужжатли, бадиий фильмлар намойиши, малакали мутахассисларни жонли тил дастурларига жалб қилиш, шунингдек, улар иштирокида асосий кўрсатувлар, видеолар, ўйинлар, кўнгилочар фильмлар яратиш ва эфирга узатиш билан шуғулланади.

Айни вақтда Foreign Languages телеканали ўз тақдимот кўрсатувларини намойиш этмоқда.

Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

Болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида титрли таржима қилинган ҳолда эфирга узатилади.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!