Яшаш учун дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтинги тузилди
Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида Тель-Авив биринчи ўринни эгаллади. Рейтинг Британиянинг The Economist журнали аналитика бўлими – Economist Intelligence Unit (EIU) томонидан тузилган.
«Тель-Авив илк бор рейтингда биринчи ўринни эгаллади, ўтган йили у бешинчи ўринда эди. Тель-Авивнинг бундай кўтарилиши, аввало, Исроил пул бирлиги шекелнинг АҚШ долларига нисбатан кучини акс эттиради», — дейилади EIU матбуот баёнотида.
Рейтингдаги иккинчи ўриндан Париж, ундан кейин Сингапур жой олган. Тўртинчи ва бешинчи ўринларини мос равишда Сюрих ва Гонконг эгаллаган. Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари 10 талигига Нью-Йорк, Женева, Копенгаген, Лос-Анжелес ва Осака ҳам киради.
Рейтингга кўра, Дамашқ, Триполи, Тошкент, Тунис ва Олмаота яшаш учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар деб топилди. EIU йилига икки марта дунёнинг 173 та шаҳри учун яшаш қиймати индексларини ҳисоблаб чиқади. Мутахассислар озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жой ижараси каби юзлаб товар ва хизматларнинг нархларини кўриб чиқади.
Июнь ойида Mercer халқаро консалтинг компанияси чет эллик ишчилар яшаши учун энг қиммат бўлган дунё шаҳарлари рейтингини тузган эди. Ашхобод хорижликлар яшаши учун энг қиммат шаҳар деб топилган, Тошкент эса энг арзон шаҳарлардан бири бўлган.
The Economist томонидан 2020 йилнинг март ойида эълон қилинган рўйхатда Тошкент 132-ўринни эгаллаб, энг арзон шаҳарлар қаторидан жой олганди, ноябрь ойидаги рейтингда ҳам Тошкент 132-ўринни сақлаб қолган.
Манба: daryo.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!