Қоронғи режим
Logo
Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашувларига доир яширин тафсилотлар ошкор бўлмоқда

Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашувларига доир яширин тафсилотлар ошкор бўлмоқда

Россия раҳбари Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп учрашувларига доир яширин тафсилотлар ошкор бўлмоқда.

Хусусан, Трамп маъмуриятида матбуот котиби вазифасида фаолият юритган Стефани Гришэмнинг 5 октябрь куни сотувга чиқадиган «Ҳозир саволларингизга жавоб бераман. Трамп Оқ уйида нималарга гувоҳ бўлдим?» («I'll Take Your Questions Now: What I Saw at the Trump White House») номли мемуар китобида бу борада қизиқарли маълумотлар баён қилинган. Китобда икки давлат раҳбарининг 2019 йили Осака шаҳридаги (Япония) учрашувида кузатилган ҳолатларга эътибор қаратилган.

Таъкидланишича, Владимир Путин Трампнинг микроблардан қўрқишини билгани ҳолда музокаралар давомида атайин йўталиб-йўталиб турган.  

«Путин бутун учрашув мобайнида тез-тез йўталган ва томоқ қириб ўтирган. (Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Фиона Ҳилл (собиқ матбуот котиби) Гришэм билан суҳбатда у (Путин) шу йўл билан микроблардан юрак олдириб қўйган Трампни таъсир ўтказишга уринганини қайд этган», — деб ёзади «The Washington Post» газетаси китобни шарҳлар экан.

Россия раҳбари Японияда кечган музокараларда Трампнинг аёлларга суяги йўқлигидан ҳам фойдаланишга уринган, деб ҳисоблайди «Ҳозир саволларингизга жавоб бераман...» китоби муаллифи.

Қайд этилишича, Путин Трамп билан учрашув учун атайин чиройли таржимон аёлни танлаган. Музокаралар мобайнида маслаҳатчи Фиона Ҳилл матбуот котиби Стефани Гришэмга Путин Трампни чалғитиш мақсадида атайин кўркам қиёфали, узун сочли таржимон аёлни танлаганини айтган.

В.Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков собиқ ҳамкасбининг даъвосига жавоб берар экан, таржимонларни танлаш ташқи ишлар вазирлиги ваколатига кириши, президент бу жараёнга аралашмаслигини маълум қилган

Путин ва Трамп Осакада «Катта саккизлик» саммити доирасида учрашган. Бир ярим соат давом этган музокараларда сиёсатчилар Эрон, Сурия, Венесуэла ва Украинадаги вазиятни муҳокама этган.

Умуман, шахсияти мунозарали бўлган бу икки давлат раҳбарининг барча учрашувлари жамоатчилик томонидан икир-чикирларига қадар кенг муҳокама этилган. Трампнинг Оқ уйга келишида Россия омили роль ўйнагани ҳақидаги тахминлар мазкур учрашувларга бўлган қизиқишни янада кучайтиргани маълум.

Аввал хабар берганимиздек, АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг «A Promised Land» («Орзудаги замин») деб аталган мемуар китобида ҳам Оқ уй етакчисининг Владимир Путин билан учрашуви тафсилотлари баён этилган.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!