Қоронғи режим
Logo
ЙҲХБ машинасиз кишига  жарима ёзди. МИБ эса унга чекловлар ҳам жорий этган...

ЙҲХБ машинасиз кишига жарима ёзди. МИБ эса унга чекловлар ҳам жорий этган...

Фуқаро А.Тўхтасинов ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмасада, унга нисбатан ИИБ органлари ҳуқуқбузарлик тўғрисида қарор чиқариб, ушбу қарор асосида МИБ томонидан чекловлар жорий этилганлиги ҳақида маълум қилган.

Аниқланишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг қарорига асосан қарздор А.Тдан 223.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги ҳужжат МИБга келиб тушган.

Ўрганишда фуқаро А.Т номида автотранспорт мавжуд эмаслиги, бироқ унга тегишли паспорт маълумотлари асосида ИИБ ЙҲХБнинг қарори келиб тушганлиги сабабли, МИБ томонидан қонуний ҳаракат олиб борилганлиги аниқланган.

Ҳолат келиб чиқишига эса, техник хато сабаб бўлган, яъни фуқаро Г.Д содир этган ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш жараёнида унинг паспортидаги 8 ўрнига 5 рақами киритилиши оқибатида маълумотлар базасига А.Т кириб қолишига, пировардида Г.Д содир этган ҳуқуқбузарлик А.Т номига расмийлашиб қолган.

Фуқарога ИИБ органларига мурожаат қилиши лозимлиги тушунтирилган.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!