Қоронғи режим
Logo
Ёғочдан «кўприк» ясаб оодамлардан пул ишлаётган шахс қамалди

Ёғочдан «кўприк» ясаб оодамлардан пул ишлаётган шахс қамалди

Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тумандаги сойлардан бирининг устига ёғочдан кўприк ўрнатиб, одамлардан пул ишлаётган фуқаро тўғрисида тарқалган хабарлар бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг июль ойидаги табиий офат оқибатида тумандаги Аравонсой кўприги яроқсиз ҳолатга келиб қолган ва ундан фойдаланиш тўхтатилган.

10 октябрь куни «Бозорбоши» МФЙ Чилонзор кўчасида яшовчи 35 ёшли, муқаддам судланган Н.И. сойга иккита ёғочдан иборат кўприк ясаб, одамларни 1000 сўм эвазига ўтказиб қўйишни йўлга қўйган.

Мазкур ноқонуний хатти-ҳаракати Булоқбоши тумани судида кўриб чиқилган ва Н.И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик) ва 200-моддалари (ўзбошимчалик) билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ҳокимлик матбуот хизматининг маълумотларига кўра, ҳозирда тумандаги кўприкни қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланган.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!