Қоронғи режим
Logo
Метан заправкаларни жорий йилда яна ёпиш режаси бор-ми?

Метан заправкаларни жорий йилда яна ёпиш режаси бор-ми?

Бугун, 1 февралдан эътиборан метан заправкалари ишга тушаётгани ҳақида хабар берилган эди. Xabar.uz мухбири томонидан маълум қилинишича, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ушбу масалага изоҳ бериб ўтди.

 — Метан заправкаларни 30 январдан ишга тушира бошлаганмиз. Энг аввало жамоат транспорти ва бошқа ижтимоий соҳа транспорт воситалари учун заправкалар очилган эди. Бугундан эътиборан Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларидан бошлаб аҳоли транспорти учун ҳам босқичма-босқич метан заправкалар ишлай бошлади.

– Жорий йилда метан заправкалари бошқа ёпилмайдими?

 – Айни вақтда бундай режа йўқ. Қувурлардаги босим тикланган ва заправкаларга газ етказиб бериш учун имконият бор. Баъзи вазиятларда об-ҳаво билан боғлиқ ҳолатлар туфайли чеклашлар бўлмаса, метан заправкаларни тўлиқ ёпишни режалаштирмаяпмиз, – деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!