АҚШ ва Россия президентлари ёпиқ эшиклар ортида музокара ўтказди
Кеча, 7 декабрь куни АҚШ президенти Жо Байден ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида ёпиқ эшиклар ортида, телекўприк воситасида музокара ўтказилди, бу ҳақда «Профиль» хабар берди.
Икки мамлакат етакчилари ўртасидаги телемулоқот икки соатдан ортиқ давом этди. Журналистларга учрашувнинг илк кадрлари намойиш этилди, шундан сўнг Путин ва Байденнинг суҳбати матбуот иштирокисиз, ёпиқ эшиклар ортида давом этди.
Учрашув президентларнинг ўзаро саломлашиши билан бошланди. Биринчи бўлиб суҳбатни бошлаган Байден Путин билан юзма-юз учрашишга умид билдирган. Телекўприк икки мамлакат раҳбарлари мулоқотлашишига мўлжалланган ҳимояланган видеоалоқа линияси орқали ташкил этилди. Бундай мулоқот воситасидан илк маротаба фойдаланилди, дейилади ТАСС хабарида.
Путин ва Байден ўртасидаги биринчи юзма-юз музокара 2021 йилнинг июнь ойида Женевада бўлиб ўтганди.
Кечаги музокаралар Ғарб Москвани Украинага «бостириб кириш»ни режалаштирганликда айблаётган бир вазиятда бўлиб ўтди. Бундан ташқари, музокаралар арафасида Ғарб матбуотида АҚШ Россия учун янги санкциялар қўллаш (SWIFT (Жаҳон банклараро молия алоқа каналларидан узиб қўйиш ва валюта айирбошлашни чеклашни кўзда тутувчи) имкониятларини ўрганаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Манба: xabar.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Элдор Шомуродовга дўстона...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!