Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистон ёшлари хорижий олийгоҳларга киришда тарихий натижа қайд этди

Ўзбекистон ёшлари хорижий олийгоҳларга киришда тарихий натижа қайд этди

Ўзбекистонлик ёшлар хорижий олийгоҳларга киришда тарихий натижалар қайд этишди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев талабалар ва ёшлар форумида қилган чиқиши давомида таъкидлаб ўтди.

– Ўтган бир йилда билимли ва зукко ёшларимиз халқаро фан олимпиадаларида 4  та олтин, 18  та кумуш ва 29  та бронза медалларини қўлга киритишди.

Жорий йилда Президент мактабларини тамомлаган 96  нафар ўқувчиларнинг барчаси муддатидан аввал нуфузли хорижий олийгоҳларга грант асосида ўқишга кирди.

Мисол учун, Тошкент шаҳридан Темурбек Сулаймонов – 26  та, Қорақалпоғистондан Нурсултан Дуйсенбаев – 16  та, Хоразмдан Чаросхон Ўктамбоева – 8  та, Намангандан Робияхон Набижонова – 5  та, ўрта мактаб битирувчилари – Андижондан Висола Асадуллаева –12  та ҳамда Қашқадарёдан Шуҳрат Юлдашев 16  та нуфузли хорижий олийгоҳга ўқишга қабул қилинган.

Бундай натижалар, илгари тарихимизда ҳеч қачон бўлмаган, – деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда ажратилиши хабар қилинган эди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!