Қоронғи режим
Logo

Юз терисининг тиниқ ва чиройли кўринишига ёрдам берувчи 4 та маҳсулотни биласизми?

Юз терисининг тиниқ ва чиройли кўринишига ёрдам берувчи 4 та маҳсулотни биласизми?

Хайлайтердан фойдаланмасдан туриб ҳам юз терисини чиройли кўринишга келтириш мумкин. Бунинг учун айрим маҳсулотларни овқатланиш тартибига қўшишингиз керак ва бу юз терисининг чиройли кўринишини таъминлайди. Замонавий парваришлаш воситалари юз терисини озиқлантириши, тозалаши мумкин, бироқ айрим масалаларда ёрдам бера олмайди. Масалан, агар бир неча кун давомида фастфуд ёки бошқа «зарарли нарсаларни» истеъмол қилсангиз, бу терининг ёрқин кўринишига таъсир этиши мумкин. Бироқ 4 та маҳсулот муаммони осонликча ҳал қилади: уларни овқатланиш тартибига қўшинг ва шундан кейин юз териси мукаммал кўринишга эга бўлади. 

Сули ёрмаси

Ушбу «гўзаллик бўтқаси» ҳақиқий мўъжизаларни яратади. Сули ёрмасининг катта бўлакларни танланг, унга олма бўлакларини қўшинг ва қайноқ сувда пиширинг, сўнгра уни истеъмол қилинг. Терингизнинг ёрқинроқ кўриниши учун ушбу таомни истеъмол қилинг.

Апельсин мева ва сабзавотлар

Ўрик, шафтоли, апельсин, ширин қалампир ёки сабзи, бу фойдали маҳсулотларнинг барчаси метаболик жараёнларда ўзига хос тарзда иштирок этиб, юз терисини яхшилайди.

Буғдой ва шу турга кирувчи бошқа ўсимликлар

Буғдой, соя ва бошқа ўсимликлар асосий табиий антиоксидант бўлган Э витаминининг қимматли манбаи ҳисобланади. Ушбу ўсимликларнинг устига қайноқ сув қуйиш ёки зайтун ёғида озгина қовуриш ва шундан сўнг уларга соя соуси қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Бу нафақат юз терисининг ёрқин кўринишига ёрдам беради, балки мазали нонушта ҳам бўла олади.

Треска балиғининг жигари

Жигар жуда кўп миқдорда А витамини, аминокислоталар ва омега-3 кўп тўйинмаган кислоталарни ўз ичига олади. Овқатланиш тартибингизга балиқ жигарини қўшинг, бу терининг яхши кўринишига таъсир қилади. Балиқ жигари юз терисини силлиқлаштиради ва ёрқин кўринишига ёрдам беради.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!