Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга ўртача 78,6 киши тўғри келади, Фарғона водийсида эса...

Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга ўртача 78,6 киши тўғри келади, Фарғона водийсида эса...

ДСҚнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 1 километр/квадрат ер майдонига ўртача 78,6 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Қайд этилишича, кўрсаткич 2021 йилга нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига ортган (2021 йилда 1 километр/квадрат майдонга 77 киши).

Ҳудудлар бўйича 1 кв/км ер майдонига тўғри келадиган ўртача аҳоли сони:

Тошкент шаҳри – 8 035,1 киши.
Андижон вилояти – 756,6 киши;
Фарғона вилояти – 576,4 киши;
Наманган вилояти – 394 киши;
Хоразм вилояти – 318 киши;
Самарқанд вилояти – 240,4 киши;
Сирдарё вилояти – 205,3 киши;
Тошкент вилояти – 192,9 киши;
Сурхондарё вилояти – 136,5 киши;
Қашқадарё вилояти – 119,3 киши;
Жиззах вилояти – 68,1 киши;
Бухоро вилояти – 49,1 киши;
Қорақалпоғистон Р. – 11,7 киши;
Навоий вилояти – 9,3 киши;

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 35 271,3 минг кишини ташкил этиб, 2021 йил 1 январга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайган. 2021 йилда Ўзбекистон бўйича 305 082 та никоҳ, 39 227 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

Давлат статистика қўмитаси (ДСҚ) 2021 йилда турли ёш тоифасига кўра никоҳ қурганлар сонини маълум қилганди. Унга кўра, 20 ёшдан кичик 3,3 минг йигит оила қурган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси вилоятида доимий аҳоли сони энг кўплиги маълум қилингани, 2021 йилнинг дастлабки 11 ойида 276,9 мингта никоҳ тузилгани, 2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда йил бошидан буён 832,4 минг нафар туғилиш ҳолати қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди. Бундан ташқари, қўмита доимий аҳолининг ёш таркиби бўйича тақсимланиши ҳақида маълумот берганди. Келтирилган маълумотга кўра, Ўзбекистон аҳолиси сонида 0-4 ёшлилар энг кўп, 85 ва ундан катталар эса озчиликни ташкил этади.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!