No icon

Ўқитувчилар учун янги нишонлар таъсис этилмоқда

Олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизими педагог ва ходимларини рағбатлантириш учун “Олий таълим фидойиси” ҳамда “Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими фидойиси” кўкрак нишонлари таъсис этилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарорга кўра, мукофот билан таълим тизимида фидокорона меҳнат қилаётган, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган таълим тизими вакиллари тақдирланади.

Таълим муассасалари кўкрак нишонлари билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 20 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этиши лозим. Тақдирлаш тўғрисидаги тегишли буйруқ ҳар йили 25 сентябргача чиқарилади.

Шунингдек, ҳужжатда кўкрак нишони ҳар йили Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида тантанали топшириш кўзда тутилмоқда. Кўкрак нишони соҳиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олиши белгиланган.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика