No icon

Олий ўқув юртларида қишки таътил қачон бошланади?

Манбаларимизнинг хабар беришича, Ўзбекистон олий ўқув юртларида талабаларнинг қишки таътили 20 декабрдан бошланиб, 2020 йилнинг 5 январига қадар давом этади. 6 январдан ўқиш бошланади.

Бу йил қишки таътилларнинг эрта бошланиши 22 декабрь куни бўладиган парламент ва маҳаллий кенгаш сайловлари билан боғлиқ.

Ўзбекистон темир йўллари маълумот бюросидан тасдиқлашларича, 16 декабрдан 22 декабргача ва 28 декабрдан 6 январга қадар талабалар учун темир йўл билетлари чегирма билан сотилади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика