No icon

«Татаристонда йил талабаси» танловида ўзбекистонлик талаба ғолиб бўлди

«Татаристонда йил талабаси - 2019» танловида ўзбекистонлик Камолиддин Бобохонов ғолиб бўлди. У Қозон федерал университетининг ижтимоий-фалсафий фанлар ва оммавий коммуникация институтида ўқийди. Бу ҳақда «Татар-информ» хабар берди.

«Мени қабул қилишгани учун талабалар жамиятига миннатдорлик билдираман. Биз — бахтли ёшлармиз, чунки бизнинг ўз вазирлигимиз бор. Татаристан — энг яхши регион», — деди Бобохонов, мукофотни оларкан.

Камолиддин Бобохонов Қозонга 5 йил аввал келган. У Универсиада шаҳарчасида яшайди. 

Ғалаба Бобохоновга 50 000 рубль (7,7 миллион сўм) ва дунёнинг исталган университетида бепул ўқиш имконини тақдим этди.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика