No icon

14 сентябрдан Тошкентда очилган мактаблар рўйхати эълон қилинди

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси 14 сентябрдан анъанавий тарзда 2020/2021-ўқув йилини бошлайдиган мактаблар рўйхатини эълон қилди.

Қайд этилишича, пойтахтдаги 318 та мактабнинг 143 таси одатдаги тарзда иш бошлайди.

Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман кенгашларининг тегишли қарорлари билан пандемия шароитида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич бошлаш мақсадида 14 сентябрдан бошлаб қуйидаги таълим муассасалар анъанавий тарзда ўз фаолиятини йўлга қўйиши режалаштирилди:

  • Бектемир туманидаги 289-сонли мактаб;
  • Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар;
  • Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 49, 50, 64, 121, 208, 209, 210, 221, 223, 241-сонли мактаблар ҳамда ФФИДУМ;
  • Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат;
  • Сергели туманидаги 2, 55, 33, 76, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар;
  • Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар;
  • Чилонзор туманидаги 66, 184, 200, 280-сонли мактаблар;
  • Шайхонтоҳур туманидаги 10, 19, 37, 39, 40, 41, 34а, 59, 82, 84, 85, 92, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 262, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар;
  • Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 58, 63, 70, 80, 96, 98, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ;
  • Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 118, 144, 172, 321-сонли мактаблар;
  • Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 161, 166, 212, 227, 244-сонли мактаблар.

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика