No icon

Тожикистонда Ўзбекистон томонидан қурилган мактаб очилди (фотожамланма)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида икки томонли ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги № ПҚ-3596 сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида келажакдаги кўп режали ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар Режаси»га биноан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Спитамен тумани ҳудудида 630 ўқувчи ўринга мўлжалланган умумтаълим мактабининг бино ва иншоотлари комплексини қуриб ва жиҳозлаб берди.

Мактаб, алоҳида ишлаб чиқилган, ўқув жараёнларини самарали ташкиллаштиришга, физика, химия, астрономия, биология ва чизмачилик фанлари бўйича амалий машғулотларни ўтказишга, шунингдек, ўғил болаларни металл ва ёғочга ишлов бериш, қизларни эса уй-рўзғор ишлари, пазандачилик, қўл-ҳунар ва чеварчилик санъати бўйича меҳнат кўникмаларини ўргатишга, ёпиқ спортзал ва очиқ стадионда спорт машғулотлари билан шуғулланишга, кутубхонада онг - билимлари даражасини оширишга, танаффусларда овқатланишга ҳар жиҳатдан қулай шароитлар кўзда тутилган лойиҳага биноан қурилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июлдаги №570-Ф сонли фармойиши билан умумтаълим мактабини лойиҳалаштириш, қуриш ва жиҳозлаш бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош буюртмачи, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК бош лойиҳачи, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибий бўлинмалари ва”Малахит Плюс” МЧЖ бош пудратчи этиб тайинланган.

Молиялаштириш манбайи - «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари; лойиҳани амалга ошириш муддати – 2018 – 2019 йиллар.

Лойиҳани ишлаб чиқишга техник топшириғи Тожикистон Республикаси таълим ва фан вазирлиги, қурилиш ва архитектура қўмитаси ҳамда Сўғд вилояти Раиси билан келишилган.

Мактабнинг бино ва иншоотлар комплекси 2,1 гектар майдонида жойлашиб қуйидагилардан иборат:

А блокнинг биринчи қаватида биология, химия, физика, астрономия ва чизмачилик фанлари бўйича синфлар ва лабораториялар, металл ва ёғочга ишлов бериш, уй-рўзғор ишлари, пазандачилик, қўл-ҳунар ва чеварчилик санъати бўйича меҳнат кўникмаларини ўргатишга кабинетлар жойлашган.

Иккинчи қаватда бошланғич синфлар, ўқув куни узайтирилган гуруҳларга мўлжалланган махсус кабинет, директор, директор ўринбосари, ўқитувчилар, шифокор, канселярия, бухгалтерия ва комендант хоналари жойлашган.

Учинчи қаватда ўқув ва компьютер синфлари, она тили ва адабиёт, инглиз тили, математика, география кабинетлари жойлашган.

Б блокининг биринчи қаватида спорт зал, спорт ўқитувчиси, анжом – ускуналар, ечиниш, душ, ҳожатхона, хоналари жойлашган.

В блокининг биринчи қаватда овқат тайёрлаш хонаси, овқатланиш зали, буфет ва ёрдамчи хоналар, иккинчи қаватда мажлис зали, техник маркази, кино анжомлари, санъаткорлар хонаси, кутубхона ва бошқа хоналар жойлашган.

Мактаб ҳудудида, мактабни ичимлик суви билан таъминлаш учун чуқурлиги 180 м қудуқ қазилиб, сув тортувчи насослар ўрнатилган бино, электр трансформатор биноси, иситиш қозонхонаси, ичимлик сувини сақлаш, ёнғинга қарши ҳавзалари, ҳожатхоналар ва автотураргоҳ қурилган.

Ўлчами 60 м х 40 м, табиий ўсимлик билан қопланган ва югуриш йўлакларига эга очиқ стадион, ҳамда ўлчами 25 м х 20 м спорт майдончаси барпо этилган.

Лойиҳага мувофиқ, мактаб блокларида электр, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, иситиш ва ҳаво алмаштириш тизимлари тўлиқ ўрнатилиб, ички ва ташқи пардозлаш ишлари бажарилган. Ўқув синфлари, махсус кабинетлар, устахоналар, лабораториялар, спорт зали, 278 ўринли мажлис зали, 224 ўринли ошхона ва барча кабинетлар зарур бўлган мебель, асбоб – ускуналар, компьютер воситалари, ўқув ва лаборатория ускуналари билан тўлиқ жиҳозланган.

Мактаб ва мактаб олди ҳудудларида йўл ва йўлакчалар асфальт ва брусчатка плиткалари билан қопланиб, бордюрлар ва ирригация лотоклари, ёритиш ва суғориш тизимлари ўрнатилган, арча, мевали дарахтлар ва гул бўталари экилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилган.

Шунингдек, Сўғд вилояти, Спитамен тумани маъмурияти мактаб фойдаланишга қабул қилинганлиги тўғрисида Давлат қабул комиссияси далолатномасини тасдиқлаган.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика