No icon

Қуёш нурларининг ҳаёт учун хавфи аниқланди

AҚШдаги Вашингтон штати университети қошидаги Молекуляр биология мактаби олимлари ультрабинафш нурлар таъсирида ДНКнинг илгари номаълум турга олиб келадиган зарарланишини келтириб чиқариши, унинг натижасида терининг агрессив саратонига олиб келишини аниқлашди. Бу ҳақда Cell Report хабар беради.

Тадқиқотчилар бир ой давомида 15 марта саккиз сония давомида ультрабинафш нурлари билан хамиртуруш ҳужайраларининг 150 колониясини нурлантирдилар. Шундан сўнг, ДНК ҳужайралардан ажратилиб, тўлиқ геном секвенсиясига ўтилди. Улар ультрабинафш нурлари натижасида юзага келган 50 минг мутацияни аниқлашга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари, мутацияларнинг тахминан ярми меланоманинг ривожланиши билан боғлиқ эди.

Ҳозиргача ультрабинафш зарари икки ДНК асослари билан чегараланади, деб ишонишган: ситозин (C) ёки тимин (Т). Aммо, олимлар мутациялар баъзан аденин (A)га ҳам таъсир қилишини аниқладилар. Бундан ташқари, ҳатто қуёш нурларининг бир қисми бўлган ультрабинафш В (315-280 нанометр) таъсирига бир марталик ва қисқа муддатли таъсир ҳам атипик мутацияларни келтириб чиқаради.

Тери саратони саратоннинг энг хавфли турларидан биридир, чунки у тезда метастазларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Хавф омилларидан бири узоқ вақт тўғридан-тўғри қуёш нурлари таъсирида.

Фикрлар

Яндекс.Метрика