-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Венесуэлада нон танқислиги

22 Марть 2017

Венесуэла ҳукумати армия билан биргаликда новвойхона ва нон дўконларини назоратга ола бошлади, улар ишлаб чиқаришни тиклаш ҳамда мамлакатдаги нон танқислиги муаммосини шу тариқа ҳал этиш ниятида, деб хабар бермоқда Nacional портали.

22 март куни пластик карточкалар вақтинчалик ишламайди

21 Марть 2017
Ўзбекистонда 22 март куни соат 01:00дан соат 02:00гача online терминалларнинг Ягона умумреспублика процессинг маркази билан боғланишида вақтинчалик узилишлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Uzcard расмий саҳифасида хабар қилинган.

2016 йилда Россиядан Ўзбекистонга қанча пул жўнатилган?

21 Марть 2017

2016 йилда жисмоний шахслар томонидан Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари миқдори 2,741 млрд долларни ташкил қилди. Ушбу қиймат бу борада энг юқори кўрсаткич қайд қилинган 2013 йилгидан деярли 60 фоиз камроқни ташкил қилган. Бундан Россия Марказий банки сайтида жойлаштирилган маълумотлар дарак бермоқда.

ОТБ бизга 2,6 миллиард долларлик кредит бериши мумкин

05 Марть 2017

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао билан учрашув ўтказди.

 

Долларнинг расмий курси сўмга нисбатан қимматлашди

28 Февраль 2017
28 февралдан Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўрнатилувчи АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати бирваракайига 47,48 сўмга қимматлашди ва — 3404,35 сўмга етди. Бу ҳақда Марказий банк сайтидаги маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

1 мартгача Тошкентдаги дўконлар 6 мингта терминал билан жиҳозланади

22 Февраль 2017

Тошкент шаҳридаги савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш пунктлари 1 мартгача қўшимча 5-6 мингта терминал билан жиҳозланади, деб маълум қилди Тошкент давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Музаффар Пардаев. Бу ҳақда podrobno.uz нашри хабар бермоқда.

10 минг сўмлик банкнотда Ислом Каримов сурати бўладими?

22 Февраль 2017
Ўзбекистон Марказий банки томонидан 10 минг сўмлик номиналдаги янги банкнотлар муомалага чиқарилиши тасдиқланди.

«Кун.уз»нинг банкдаги манбаси маълумот беришича, янги купюра шу йилнинг март ойидан муомалага чиқарилади.

10.000 сўмлик банкнота муомалага чиқарилади

21 Февраль 2017

21 февраль куни ижтимоий тармоқларда бош мавзу янги купюранинг чиқиши ҳақидаги хабарлар бўлди. Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10.000 сўмлик банкноталарни муомалага чиқаришни мўлжалламоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг бу борадаги қарори нусхаси ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.

Доллар мисрликларнинг "жонига теккан" кўринади...

15 Февраль 2017

Мисрликлар Миср миллий валютаси – Миср фунти мустаҳкамланиши ортида банк ва валюта айирбошлаш шохобчаларида нақд долларларни оммавий равишда айирбошламоқдалар.

Юртимизда Беларусь машиналари учун акциз солиғи бекор қилинди

14 Февраль 2017
Беларусда ишлаб чиқариладиган ва Ўзбекистонга олиб кириладиган янги транспорт воситалари акциз солиғидан озод қилинди.

Сурхондарёда 35 млн. долларлик иссиқхона қурилади

12 Февраль 2017

Gold Agro Fresh агрофирмаси Сурхондарё вилоятида нархи 35 миллион долларлик йирик иссиқхонани ишга туширади.

 

"Лукойл" Ўзбекистонда 50 та АЁҚШ сини барпо қилади

10 Февраль 2017

"Лукойл" компанияси Ўзбекистонда 50та АЁҚШ қуради, бироқ у ҳали ҳукумат томонидан тасдқиланиши керак. 

 

Хорижий валютани сотишга доир янги қарор қабул қилинди

06 Февраль 2017

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1 февраль куни “Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Экспорт қилинг ва 75 фоиз валютани хоҳлаганингизча иштлатинг!

02 Февраль 2017

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 1 февраль куни хўжалик субъектларига чет эл валютаси тушумини мажбурий сотиш тартибларига ўзгартишлар киритувчи қарор чиқарди

 

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қиймати белгиланди

24 Январь 2017

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 24 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади:*)

Мамлакатимизда бир йилда қанча гўшт ишлаб чиқарилади?

18 Январь 2017

2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича, келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигининг ва маҳсулдорлигининг ўсишини таъминлашга йўналтирилган дастурий чораларни амалга ошириш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун экин майдонларни кенгайтириш, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари (хизматлар) ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,6 фоизга ўсишини таъминлади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

8 нафар энг бадавлатнинг бойлиги 3,6 миллиард инсоннинг давлатига тенг!

17 Январь 2017
Дунёдаги энг бой саккизта ишбилармоннинг бойлиги 3,6 миллиард инсоннинг давлатига тенг. Бу ҳақда Oxfam ташкилоти «An economy for the 99 percent» ҳисоботига асосан хабар берди.

Тошкентда «Лукойл»га қарашли биринчи АЁҚШ очилиш арафасида

15 Январь 2017
Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Темур Малик кўчасида «Лукойл» (Россия) компаниясининг Ўзбекистондаги илк автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси фойдаланишга топширилиш арафасида. Қурилиш ишлари якуний босқичга етди. 
 

Кутилаётган валюта ислоҳотлари чет эл матбуотида ...

09 Январь 2017
2017 йилда Ўзбекистонда кенг миқёсли молиявий ислоҳотлар амалга оширилиши кутилмоқда. 2016 йил ноябрида «Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарор Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокама учун чоп этилди. Ҳужжат мамлакатда валюта сиёсатини кенг миқёсда либераллаштирилишини назарда тутади.
 

Пенсия жамғармасига мажбурий ажратма оширилди

04 Январь 2017

2017 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкаси оширилди. Янги ставка «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори асосида ўрнатилган.

Samsung компанияси бўлиниб кетиши мумкин...

30 Ноябрь 2016

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси бизнесни иккига ажратиш борасида муҳокамалар олиб бораётганлигини расман тасдиқлади. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.

Юртимизда 2017 йилда валюта сиёсати кенг миқёсда либераллаштирилади

29 Ноябрь 2016

2017 йилдан Ўзбекистонда валюта сиёсатининг кенг миқёсда либераллаштирилиши кутилмоқда. Бундан кўзланган мақсад ички валюта бозорини ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолияти учун шароитларни яхшилашдир. «Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарори Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокама учун чоп этилди, деб хабар беради «Газета.uz».

Россиянинг энг асосий иқтисодий муаммоси нимада?

15 Ноябрь 2016

Россия банки раҳбари Эльвира Набиуллинанинг таъкидлашича, ставкаларнинг ҳаддан зиёд камайиши инфляциянинг авжига чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди.

Пулни санашдан кўра тарозида ўлчашни афзал кўришмоқда

02 Ноябрь 2016

Венесуэлада миллий валюта – Венесуэла боливарининг қадрсизланиши ва гиперинфляция туфайли сотувчилар харидорларнинг пулини санаш ўрнига тарозида тортишни афзал кўрмоқдалар, деб хабар бермоқда Bloomberg.

9 ойида инфляция 2,2 фоизни ташкил этди ҳамда...

21 Октябрь 2016
2016 йилнинг биринчи 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистонда инфляция даражаси 2,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.
 

Долларнинг расмий курси 18 сўм 50 тийинга қимматлашди

18 Октябрь 2016

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 18 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Samsung туфайли Ж.Корея иқтисодиётига катта зарар кўрди!?

14 Октябрь 2016

Корея Республикаси Марказий банки 2017 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2,8 фоизга пасайтирди. Бундан аввалги ЯИМ ўсиш суръати 2,9 фоизни ташкил этганди.

 

Энг юқори солиқ тўловчи давлатлар рейтинги

04 Октябрь 2016

Жаҳон иқтисодий форуми (World Economic Forum, WEF) ҳар йили жаҳоннинг энг юқори солиқ тўловчи мамлакатлари рейтингини тузади. WEF жорий йилнинг энг юқори солиқ тўлаган давлатлари рейтингини эълон қилди.

Эндиликда ғўза пояларидан ДСП ишлаб чиқарилади

26 Сентябрь 2016

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2016 йил 22 сентябрдаги қарорига мувофиқ, республиканинг 3та ҳудудида ғўза пояларидан талаб юқори бўлган қурилиш материали – ДСП ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур лойиҳалар, Ўзбекистон президентининг 2016 йил 4 июлдаги “Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида”ги фармони асосида амалга оширилмоқда. Қарор матни билан Lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Дунё мамлакатларининг иқтисодий эркинлик рейтинги

20 Сентябрь 2016
Канаданинг Фрейзер институти дунё мамлакатларидаги иқтисодий эркинлик индексини акс эттирувчи рейтингини эълон қилди. 

Samsung фонд бозорида аянчли аҳволда...

13 Сентябрь 2016
Жанубий Кореянинг Samsung гиганти бозор капиталлашуви икки савдо кунида 11 фоизга пасайди ёки рақамларда 22 млрд доллар маблағни йўқотди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

Samsung компанияси 1 миллиард доллар миқдорида зарар кўради

06 Сентябрь 2016

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси аккумулятор портлаши хавфи туфайли 2,5 миллионта Galaxy Note 7 смартфонини чақириб олиши керак, деб ёзади «ТАСС».

Долларнинг расмий курси 5 сўм 19 тийинга қимматлашди

30 Августь 2016

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 30 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Apple ва Samsung`гина смартфон ишлаб чиқаришдан фойда кўрмоқда...

24 Августь 2016
Cannaccord Genuity компанияси ўзи ўтказган тадқиқот натижасини эълон қилди. Унга кўра, Apple ва Samsung — смартфон ишлаб чиқарувчилари орасида ўз маҳсулотларидан сезиларли фойда олаётган компаниялардир, деб хабар қилмоқда TheNextWeb.

Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсия миқдори оширилди

23 Августь 2016
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2016 йил 22 август куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА сайтида маълум қилинган.

Долларнинг расмий курси 5 сўм 40 тийинга қимматлашди

02 Августь 2016

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 2 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Долларнинг расмий курси яна 5 сўм 16 тийинга қимматлашди

26 Июль 2016

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 26 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Yahoo 4,8 миллиард долларга сотилмоқда

25 Июль 2016
АҚШнинг Verizon Communications Inc. телекоммуникация компанияси Yahoo’ни 4,8 млрд долларга сотиб олишга келишиб олди, деб хабар бермоқда вазиятдан хабардор манбага иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг иқтисодиёт соҳасида 13,191 миллион киши фаолият юритади

21 Июль 2016

2016 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодиёт соҳасида банд кишилар сони 13,191 миллионни ташкил қилди, бу рақамлар ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 1,8 фоизга ошган.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қимматлашди

19 Июль 2016

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 19 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Энг катта ҳақ олувчи юлдузлар рейтинги эълон қилинди

12 Июль 2016
Хонанда Тейлор Свифт Forbes журнали талқинига кўра, 2016 йилда энг катта ҳақ олувчи юлдузлар рейтингига етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, хонанда ўтган бир йил ичида 170 млн доллар ишлаб топди.

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматлари белгиланди

05 Июль 2016
Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 5 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Энди CLICK орқали картадан картага маблағ ўтказиш мумкин

05 Июль 2016
CLICK мобиль тўловлар тизими Ўзбекистон банклари томонидан муомалага чиқарилган бир пластик онлайн карта ҳисобидан иккинчисига пул маблағларини ўтказиш хизматини ишга туширди.

Samsung музлатгичлари Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилади

04 Июль 2016
Artel савдо белгиси Samsung бренди остида музлатгичлар ишлаб чиқаришни бошлайди. 4 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳа, Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси ҳамкорлигида йўлга қўйилмоқда.

Билл Гейтснинг қандай бойиб кетиш мумкинлиги борасида маслаҳатлари

14 Июнь 2016

Билл Гейтс - замонамизнинг энг бадавлат одамларидан бири. Унинг молиявий ҳолати 2016 йилнинг май ойига кўра, 76,4 миллиард долларга баҳоланган.

iPhone кабелини қандай таъмирлаш мумкин?

21 Май 2016

Apple аксессуарларининг сифати, нархлари юқори бўлишига қарамай, баъзан шубҳа остига олинади. Айтайлик, компания ускуналарига мўлжалланган оригинал кабеллар тез ишдан чиқади. Янгиси эса юқори нархда сотилади.

Intel компаниясининг 12 минг ходими ишсиз қолди

20 Апрель 2016

iPhone савдоси кескин тушиб кетди

19 Апрель 2016

Apple компанияси 2016 йилнинг 1-чорагида 42 млн дона iPhone сотган, бу эса 2015 йилнинг 4-чорагидаги кўрсаткичдан 43,8 фоиз камроқни ташкил қилади. Бу ҳақда TrendForce компанияси тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда Fortune нашри хабар бермоқда.

Долларнинг расмий курси 5 сўм 96 тийинга қимматлашди

05 Апрель 2016

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 5 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Ганга дарёси сувлари лойқаланди

02 Апрель 2016

  Агар сув манбаларини ривожлантириш масаласида жиддий чора-тадбирлар кўрилмайдиган бўлса, 2030 йилга бориб Ҳиндистон аҳолисининг деярли 40 фоизи тоза ичимлик сувидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳиндистонлик табиат ҳимоячиси Ражендра Сингҳ маълум қилди.

Долларнинг расмий курси қимматлашди

29 Марть 2016

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 29 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Даромад ҳақидаги декларация 1 апрелгача топширилади!

18 Марть 2016

Миллий матбуот марказида жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадларини декларациялашга оид ҳуқуқий асосларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

 

1 апрелдан бошлаб иссиқ сув нархи кўтарилади

15 Марть 2016

2016 йилнинг 1 апрелидан «Тошиссиққуввати» корхонаси Тошкент шаҳри аҳолиси ва ташкилотлари учун иссиқ сув нархини 9 фоизга оширади. Бу ҳақда «Вечерний Ташкент» ва «Тошкент оқшоми» газеталаридаги эълонга таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Доллар курси 5 сўм 7 тийинга қимматлашди

14 Марть 2016

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 15 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Долларнинг расмий курси 4 сўм 99 тийинга қимматлашди

01 Марть 2016

Мева-сабзавот экспорти янада ошади

27 Февраль 2016

Фарғонада “Фарғона водийсининг мева-сабзавотчилик тармоқлари: экспорт салоҳияти” мавзусида халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди. 

 

Жаҳон бозоридаги ҳалол маҳсулотлар ҳажми 2020 йилгача 1.5 баробар ўсади

03 Февраль 2016

Жаҳон бозоридаги ҳалол маҳсулотлар ва мусулмонларнинг анъаналарига мос келувчи хизматлар яқин йилларда йилига 6,5 фоизга ўсади ва 2020 йилга келиб 2,6 триллион долларга етади. Бу ҳақда Thomspon Reuters ва DinarStandart консалтинг компанияларининг глобал ислом иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига таяниб, «РБК» хабар қилмоқда.

Долларнинг расмий курси 5 сўм 38 тийинга қимматлашди

01 Февраль 2016

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 2 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2836 сўм 87 тийин этиб белгиланди. Бу 26 январдаги курсга нисбатан 5 сўм 38 тийинга кўп.

 

Ярмаркада 91 млн. долларлик шартномалар имзоланди

24 Январь 2016

Ўзбекистон Берлиндаги «Яшил ҳафталик 2016» анъанавий халқаро қишлоқ хўжалик ярмаркасида Европа мамлакатларига мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 91,2 миллион доллардан ортиқ қийматдаги шартнома ва битимларни имзолади...

 

Наманган: Саноат ишлаб чиқаришида пасайиш кузатилди

23 Январь 2016

Наманганда 2015 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Мамлакатимизда доллар курси яна ошди

12 Январь 2016

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 12 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Бир пластик картадан иккинчи картага пул ўтказиш мумкин!

10 Январь 2016

«Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки пластик карта эгалари учун янги хизматни ишга туширганини эълон қилди. Эндиликда бир пластик картадан иккинчи картага пул ўтказиш имконияти (P2P) яратилди. 

 

Доллар курси яна 6 сўм 49 тийинга қимматлашди

05 Январь 2016

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 5 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Дунёдаги энг йирик компания

30 Декабрь 2015

Apple корпорацияси капитализация бўйича жаҳонда 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри маълум қилди. 

Жорий йил бошида компаниянинг капитализацияси 640 млрд долларни ташкил қилган, баҳорда 750 млрд долларга етган, бироқ йил охирида IPhone смартфонларига талаб борасида хавотирлар туфайли 600 млрд долларга камайиб кетди.

Россияга мева-сабзавотларнинг етказилиши 78,4 фоизга ошган

27 Декабрь 2015

2015 йил 25 декабрда Тошкентда Россия-Ўзбекистон муносабатларининг ОАВларда ёритилиши масалаларига бағишланган давра суҳбати ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган, Ўзбекистондаги газета, радио, телевидение ва интернет-нашрлар журналистлари ижодий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

 

Пенсия жамғармасига мажбурий ажратма 7,5 фоизга ошади

17 Декабрь 2015

2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7 фоиздан 7,5 фоизга оширилади. 

 

Осиё тараққиёт банки юртимизга 150 млн доллар кредит ажратди

15 Декабрь 2015

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қимматлашди

14 Декабрь 2015

Ўзбекистон Марказий банки 2015 йил 15 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Текширишлар янада қисқаради

11 Декабрь 2015

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида хусусий мулк, кичик бизнес эгалари, тадбиркорларнинг йўлини янада кенгайтириб берадиган тадбирларни кўпайтириш ва самарадорлигини ошириш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан эканига алоҳида эътибор қаратди. 

 

“Roison Electronics” Жиззахда ҳам иш бошлади (фото)

07 Декабрь 2015

Туркия Россия санкцияларидан қанча зарар кўради?

01 Декабрь 2015

«Газпром нефть» Ўзбекистонга нефть етказиб беради

28 Ноябрь 2015

 Россиянинг «Газпром нефть» оператори Ўзбекистонга нефть етказиб беришни йўлга қўйиши муносабати билан МДҲ ҳудудига экспорт ҳажмини 68 фоизга оширишини маълум қилди.

Покистонда ўзбек комбайнлари

27 Ноябрь 2015

 Покистон бош вазири Муҳаммад Наваз Шариф Покистон ва Ўзбекистон икки томонлама савдо ҳажмини 300 миллион долларга етказиш учун технологиялар ва тажрибаларини бир-бири билан алмашиши кераклигини маълум қилди.

9,5 миллиард сўм Давлат маблағи иқтисод қилинди!

22 Ноябрь 2015

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан кичик бизнес субъектларини давлат харидлари тизимига жалб этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. 

 

Банкларимиз нефть нархлари ўзгаришидан зарар кўришмади

13 Ноябрь 2015

Ўзбекистон давлат банклари нефть нархлари ўзгаришидан зарар кўрмади, бироқ депозитлар долларлаштирилишининг юқори даражаси валюта курси кескин ўзгарадиган ҳолатларда уларнинг активлари сифати учун рискка эга. 

 

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қимматлашди

09 Ноябрь 2015

Ўзбекистон Марказий банки 2015 йил 10 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Хитойликлар Британиядаги энг қадимги ўйинчоқ дўконини сотиб олади

23 Октябрь 2015

  Хитойнинг C.banner International Holdings Ltd. ретейлери 154,2 млн доллар эвазига дунёдаги энг қадимги ўйинчоқ дўкони бўлмиш Британиянинг Hamleys ўйинчоқ дўконини сотиб олади.

Хитой иқтисодий жиҳатдан АҚШни ортда қолдирмоқда

19 Октябрь 2015

Британиянинг Standard Chartered банки таҳлилчиларининг айтишича, АҚШнинг сўзсиз иқтисодий ҳукмронлиги поёнига етмоқда.

Хитой АҚШни иқтисодий етакчи мавқеидан маҳрум қилишга қодир. Халқаро савдода товарлар учун нархлар долларда белгиланади, бироқ  бозорнинг катта қисми яқин орада юанда ҳисоб-китоб қилишга ўтиши мумкин. Хитой томонидан хомашёга юқори талаб бундай маҳсулотларнинг катта қисми секин-аста хитой юанларида нархланишига олиб келмоқда.

 

Италиядаги офислари текширувдан ўтказилди

15 Октябрь 2015

 Италия молиявий гвардияси 15 октябрь, пайшанба куни Volkswagen Group компаниясининг Верона шаҳрида жойлашган Италиядаги ваколатхонасида, Болонья шаҳрида жойлашган Lamborghini компанияси офисида рейдлар ташкил қилди. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри хабар тарқатди.

Хитой корпорацияси Ўзбекистонда каучук заводини қуради

12 Октябрь 2015

Сhina poly group corporation (қисқартмаси poly group) корпорацияси Ўзбекистонда каучук заводини барпо этишга киришди, дея хабар бермоқда Синьхуанет.

Махсус саноат зонасидаги янги завод қурилиши жойида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Юртимизда 2020 йилгача цемент ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробарга ортади

05 Октябрь 2015

2015-2020 йилларда кўриладиган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистондаги барча цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг умумий салоҳияти йилига 16.7 млн тонна маҳсулот етказиб беришга етади. Шу тариқа, бу даврда цемент ишлаб чиқариш 2 баробарга ошади.

ОАВ: "АвтоВАЗ" 15 минг нафар ходимини ишдан бўшатади

19 Сентябрь 2015

  Россиянинг "АвтоВАЗ" компанияси ходимлари сонини қисқартириш ва 15 минг нафар ишчини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда tltgorod.ru нашри ўз манбасига асосланган ҳолда хабар берган.


Apple Samsung билан патент урушида енгиб чиқди

18 Сентябрь 2015

 Apple компанияси судда Samsung’ни ютиб чиқди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».

Юртимизда LG CNS Uzbekistan қўшма корхонаси иш бошлади

16 Сентябрь 2015

Ўзбекистонда дастурий маҳсулотларнинг маҳаллий бозорини ривожлантириш, давлат органлари ва маҳаллий корхоналарда энг замонавий ахборот технологияларни ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.

Жиззах аккумулятор заводи умуман янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаради

15 Сентябрь 2015

«Жиззах аккумулятор заводи» 2015 йилда аккумулятор батареяларини ишлаб чиқариш ҳажмини 558 мингтага, 2016 йилда эса тахминан 600 мингтага етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россияда долларнинг расмий курси 71 рублдан ошди

24 Августь 2015

Москва биржаларида 2015 йил 30 январдан буён илк бор долларнинг қиймати 71, евро эса 81 рублдан ошди.

Жаҳон давлат қарзининг 29,05 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келмоқда

18 Августь 2015

АҚШ улушига умумжаҳон давлат қарзининг 29,05 фоизи ёки 13,91 трлн доллар тўғри келмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг охирги маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Visual Capitalist портали маълум қилмоқда.

Россияда машиналаримиз сотуви 55 фоизга камайди

11 Августь 2015

Ўзбекистон жорий йилнинг 7 ойи мобайнида Россияга 12 029 машина экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларидан 55.2 фоизга камроқдир.

Эроннинг музлатиб қўйилган хорижий активлари 100 млрд долларга тенг

07 Августь 2015

  Эроннинг хорижий банкларда музлатиб қўйилган активларининг умумий ҳажми 100 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Вашингтондаги халқаро молия институти маълумот берди.

Beeline 442 млрд. сўм даромад олди!

06 Августь 2015

2015 йилнинг II чорак натижалари бўйича Beeline мижозлари базаси 10,3 милион кишини ташкил этди.

 

“ЛУКОйЛ” Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштирмоқчи

04 Августь 2015

“ЛУКОйл” компанияси президенти Воҳид Алекберов Ўзбекистондаги Қандим конлари гуруҳида иш олиб бориш лойиҳасини молиялаштиришга Жанубий Корея банкларини жалб қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Юртимиздаги 4та банкнинг «Барқарор»лик даражаси тасдиқланди

29 Июль 2015

Fitch Ratings рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг давлат назорати остидаги тўртта банкининг хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингини «B-» даражасида «Барқарор» прогноз сифатида тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Булар Ўзсаноатқурилишбанк, Асака банки, Агробанк ва Микрокредитбанкдир.

Ўзбекистон Россия қарзлар ва даъволар бўйича бир тўхатамга келди

25 Июль 2015

23 июль куни Россия ҳукумати Россия Давлат думасига Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги молиявий эътирозларнинг тартибга солиниши бўйича қонун лойиҳасининг ратификация қилиниши масаласини кўриб чиқиш учун киритди

 

ЕОИИ ҳудудидаги энг кам инфляция даражасига эга давлат - Қозоғистон

22 Июль 2015

Евроосиё иқтисодий комиссияси статистика департаменти маълумотларига кўра, Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудидаги энг кам инфляция даражасига эга давлат эканлиги маълум бўлди. Энг катта инфляция даражасига Россия эгалиги аниқланган.

Хитой ҳамон жаҳон иқтисодиётининг двигатели бўлмоқда!

19 Июль 2015

Хитой жаҳон иқтисодиётининг двигатели бўлиб қолиб, йиллик ЯИМнинг 7 фоизлик ўсишини намойиш қилиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон банки раҳбари Жим Ён Ким Пекинга сафари чоғида айтди.

 

Жиноий даромадларни қонунийлаштиришга қарши кураш кучайтирилади

15 Июль 2015

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарор билан яна учта бошқарма – Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматбаҳо қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштиришга қарши кураш билан шуғулланиш вазифасини юклади. 

 

Украина Қозоғистонга сут маҳсулотлари етказиб беради

07 Июль 2015

Украина Россияга ўз сут маҳсулотларини экспорт қилишда юзага келган муаммолар сабабли ушбу маҳсулотларни Қозоғистонга етказиб бериш бўйича келишувга эришди ва бундай маҳсулотлардан Европа давлатларига ҳам сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Украина Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Айварас Абрамавичус маълум қилди.

Кегейлида пайпоқлар ишлаб чиқарилади

05 Июль 2015

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани марказида иш бошлаган янги корхонада аёллар ва эркаклар учун ўн турдаги пайпоқлар ишлаб чиқарилмоқда.

 

Греция туфайли Германия банк тизими инқирозга учраши мумкин

01 Июль 2015

Германия Греция инқирозидан жиддий зарар кўриши мумкин. Грециянинг евроҳудуддан чиқиши тўловларни амалга оширмасликнинг бир қатор оқибатларини келтириб чиқариши мумкин ва бунинг натижасида Германия банк тизими қулаши мумкин, деб айтилмоқда Gavekal Dragonomics консалтинг компанияси берган шарҳида.

Европа Иттифоқида нарх-наволар энг қиммат давлат - Дания

24 Июнь 2015

Европа Иттифоқининг 28 давлатида кундалик эҳтиёж маҳсулотлари, жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларга нархлар орасида жиддий фарқ сақланиб қолинмоқда. Бундан 2014 йилдаги маълумотларни умумлаштирган Германия Федерал статистик бошқармаси ҳисоб-китоблари дарак бермоқда.

Миллионерлар сафи кенгаймоқда

18 Июнь 2015

2014 йилда доллар миллионерлари сони 920 минг кишига ортди, деб айтилмоқда RBC Wealth Management ҳисоботида.

 

1 июлдан бошлаб шаҳар телефон қўнғироқлари қимматлашади

16 Июнь 2015

2015 йил 1 июлдан бошлаб телекоммуникациянинг универсал хизматлари учун янги тарифлар амалга киритилади, дея хабар бермоқда «Газетa.uz» «Ўзбектелеком» компаниясига таяниб.

Ўзбекистонда доллар курси яна қимматлашди

15 Июнь 2015

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йил 16 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Қозоғистон мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари транзити учун имтиёз бермоқчи

14 Июнь 2015

«Қазақстан темир жоли» акциядорлик жамияти 2015 йил 26 майдан 31 августгача Ўзбекистондан келадиган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини Қозоғистон ҳудудидан олиб ўтишга чегирма берди.

AmeriCares Ўзбекистон билан ҳамкорликни кучайтиради

05 Июнь 2015

 “Соғлом авлод учун” халқаро ноҳукумат хайрия жамғармасида AmeriCares халқаро ташкилоти глобал ҳамкорлик бўлими Евросиё ишлари бўйича менежери Дмитрий Попов билан учрашувўтказилди.

Ўзбекистон–Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

05 Июнь 2015

 Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Иқтисодиётимиздаги энергия сиғими 2 мартага камайди!

05 Июнь 2015

2000 йилдан буён Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти энергия сиғими (маҳсулот тайёрлаш, хизмат кўрсатиш бўйича технологик жараёнда энергия истеъмол қилиш қиймати) икки марта камайди ва янада камайиш салоҳиятига эга. Бу ҳақда «Энергия самарадорлиги — иқтисодиётни янада ривожлантиришнинг асосий омили» конференциясида айтиб ўтилди.

 

Навоий шаҳридаги “Mirtex” тикувчилик мажмуасида 18 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда

04 Июнь 2015

 Навоий шаҳридаги “Триумф горняк” масъулияти чекланган жамияти қошидаги “Mirtex” тикувчилик мажмуасида 18 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда.

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда олефин ишлаб чиқарувчи корхона очади

30 Май 2015

 «Ўзбекнефтегаз» МХК ва GS Engineering & Construction Co. компанияси 4,5 млрд долларлик қўшма лойиҳани амалга оширмоқда.

Ўзбекистонга Корея Республикаси банкларининг инвестиция кредитлари жалб этилади

30 Май 2015

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 27−29 май кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди.

МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарларининг Қозоғистондаги йиғилишида иқтисодий соҳада ҳаракат режаси қабул қилинди

29 Май 2015

 29 май куни Қозоистоннинг Бурубай шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида молиявий-иқтисодий соҳадаги долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган режа тасдиқланди.

Ўзбекистонга Таиланд делегацияси ташриф буюрди

29 Май 2015

 Ўзбекистонга Таиланд Қироллигининг инвестициялар бўйича кенгашининг хорижда Таиланд инвестицияларига кўмак бериш бўлими ижрочи директори Чоллада Ариражжакул бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Навоийдаги қўшма корхонада йилига 48 минг дона шприц ишлаб чиқарилади

29 Май 2015

 “Bagil medical new technology” 5 миллиграмм ҳажмдаги бир марталик шприцлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирди ва уларнинг турини кенгайтирмоқда.

Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга сафари

28 Май 2015

 Айни кунларда Ислом Каримов Корея Республикасида расмий сафарда. Унинг сафари 29 май кунига қадар давом этади.

Visa ФИФА билан ҳомийлик шартномасини қайта кўриб чиқмоқчи

28 Май 2015

 Visa Халқаро тўлов тизими ФИФА билан ҳамкорлик масаласини қайта кўриб чиқмоқчи.

Ислом Каримов Пак Кин Хе билан музокаралар олиб борди

28 Май 2015

 Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Жанубий Кореяга сафари доирасида ушбу мамлакат президенти Пак Кин Хе билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Yonhap нашрига асосланиб, "Газета.уз"хабар берди.

Хитой юани етарлича баҳо берилмаган валюталар рўйхатидан чиқарилди

27 Май 2015

 Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) энди Хитой юанини етарлича баҳо берилмаган валюталар рўйхатига киритмайди, дея хабар бермоқда«Korrespondent.net». Унинг ўсишини Вашингтон кўп маротаба сунъий деб атаган эди.

Пластик карточкаларнинг имкониятлари кенгаймоқда

26 Май 2015
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон республикаси Марказий банки томонидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Миллий тўлов тизимини такомиллаштирилиши ва пластик карточкалари қўлланинилишини кенгайтирилишига бағишланган анжуманда Ўзбекистон Марказий банки, мамлакатимиз тижорат банклари, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
 

Сенатда Индонезия делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

22 Май 2015

 Ўзбекистонга ташриф буюрган Индонезия Республикаси парламенти Минтақалар вакиллари кенгаши раиси Ирман Гусман раҳбарлигидаги делегация аъзолари 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев билан учрашди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея янги трактор ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

22 Май 2015

 Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи Жанубий Кореянинг “ЛС-Мтрон” компанияси билан ҳамкорликда “TTZ-100HC” маркасидаги шудгорловчи янги тракторларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Президентимиз кейинги ҳафтада Жанубий Кореяга сафар уюштиради

22 Май 2015

 Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 27-29 май кунлари Жанубий Кореяга сафар уюштиради.

Хитой Владивостокка тезкор темир йўли ўтказишни таклиф қилди

21 Май 2015

 ХХРнинг Цзилинь вилояти вакиллари Приморье ўлкаси раҳбариятига Владивостокка қадар тезкор темир йўл ўтказиш лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилди.

Саудия Арабистони Хитойга нефть етказиб бермайдиган бўлди

21 Май 2015

 Саудия Арабистони Хитойга нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини кўпайтирмасликка қарор қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Долларнинг расмий курси яна 4 сўм 85 тийинга қимматлашди

18 Май 2015

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йил 19 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этиш мақсадида хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Икки йирик банкимиз ҳам CLICK билан битим имзолади

17 Май 2015

Ўзбекистон Халқ банки ва Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан чиқарилган DUET (оффлайн) пластик карта эгалари энди CLICK тизимининг барча афзалликларидан фойдаланишлари мумкин. 

 

Knauf Ўзбекистонда янги 52 млн долларлик инвестицион лойиҳани амалга оширмоқда

16 Май 2015

 Германиянинг Knauf компанияси ўзининг Бухоро вилоятидаги иккита заводида 52,5 млн долларлик янги инвестицион лойиҳани амалга оширишни бошламоқда.

Ҳар ойда 1,8 трлн. сўмлик тўлов электрон тизим орқали...

12 Май 2015

Бугунги кунда республикамиз бўйича салкам 14 млн дона пластик карточка муомалага чиқарилди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати.

Мамлакатимизнинг енгил саноати 1 йилда 20 фоизга ўсди

05 Май 2015

Ўзбекистон Республикасини 2015 йилнинг I чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.

15 майдан бошлаб электр энергияси нархи қимматлашади

05 Май 2015

Ёқилғи энергия бойликларининг таннархи ошиш муносабати билан «Ўзбекенерго» ДАК 2015 йилнинг 15 майидан бошлаб электр энергияси нархлари ошганлигини маълум қилади.

Apple`нинг даромади 40 фоизга ўсди

28 Апрель 2015

Иккинчи чоракда Американинг Apple корпорацияси даромади 40 фоизга ўсди,дея хабар бермоқда «Газета.ru» компания чораклик ҳисоботига таяниб.

Artel маҳсулотлари Россияга экспорт қилинади

22 Апрель 2015

Artel савдо маркаси яқин орада Россияга маиший техника маҳсулотлари етказиб беришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Хитойда биринчи маротаба давлат компанияси банкротга учради

22 Апрель 2015

Сhina South Industries Group’нинг бўлинмаси ҳисобланадиган Хитойнинг трансформаторлар ишлаб чиқарувчи Baoding Tianwei компанияси ўз вақтида облигацияларни ёпишга қодир эмаслиги сабабли ўзининг касодга учрагани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Bloomberg агентлиги.

Алишер Усмонов ва Юрий Мильнер фонди Slack мессенжерига маблағ киритди

17 Апрель 2015

 Flickr асосчиларидан бири Стюарт Баттерфильд компанияси томонидан ишлаб чиқилган Slack корпоратив мессенжери инвестициявий раундни 160 миллион долларга ёпди, дея хабар бермоқда «РБК».

2016 йилдан бошлаб мамлакатимизда полипропилен ишлаб чиқарилади

15 Апрель 2015

Ўзбекистон 2016 йилда дастлабки 66 минг тонна полипропиленни ишлаб чиқаради. 12news.uz’нинг хабар беришича, 2019 йилга қадар истиқболли полимерни ишлаб чиқаришнинг лойиҳавий қуввати 83 минг тоннага етади.

Сўнгги 2 ой мобайнида рубль курси 34 фоизга ўсди

14 Апрель 2015

The Washington Post газетасида ёзилишича, охирги икки ой ичида рубль курси 34 фоизга ўсган. 2015 йилнинг бошидан буён ўсиш 11 фоизни ташкил қилган.

2030 йилгача иқтисодиёти энг юқори бўладиган давлатлар рейтинги

13 Апрель 2015

АҚШ иқтисодиёти 2030 йилга қадар жаҳондаги энг йирик иқтисодиётлигича қолади, бироқ унинг 2015 йилдаги 23 фоизлик улуши 20 фоизгача пасайиб кетади, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Россияда доллар 52,5 рубл, евро 56,5

09 Апрель 2015

 Москва биржаси ягона савдо сессиясидаги ҳисоб-китобларга кўра, 10 апрель учун долларнинг рублга нисбатан ўртача курси 1,48 рублга камайиб, 52,5424 рублни ташкил этди.

Ўзбекистон ТИВда учрашув

09 Апрель 2015

 2015 йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченко билан учрашув бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон балиқлари чет мамлакатларга экспорт қилинмоқда

07 Апрель 2015

Қорақалпоғистон Республикаси Балиқчилик хўжаликлари ассоциациясидан олинган маълумотга кўра, бугунги кунда 70 дан кўп ишбилармонлик субъектлари аҳолини арзон балиқ ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш, соҳани ривожлантириш, йўқ бўлиб кетган балиқ турларини қайта тиклаш ишлари билан шуғулланишмоқда.

Huawei даромади рекорд даражага кўтарилди

03 Апрель 2015

Хитойнинг Huawei компаниясининг расмий веб-сайтида компаниянинг 2014 йил якунларига кўра молиявий кўрсаткичлари ҳисоботи эълон қилинди

 

Энг бой ахоли Швецария деб топилди

26 Марть 2015

 Nation Master статистик маълумотлар агрегатори 2014 йилдаги аҳолисининг ойлик соф даромадлари бўйича давлатлар рейингини эълон қилди.


Навоийда навбатдаги янги корхона очилади

24 Марть 2015

 Шу йилнинг охиригача Хитойнинг Uzhongkong компанияси «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида уяли телефонлар, планшетлар, компьютерлар, ноутбуклар ва телевизорларни чиқариш бўйича янги корхонани ишга туширади.

 

АҚШ доллари қандай ишлаб чиқарилади?

21 Марть 2015

 Долларлар айнан АҚШнинг молия вазирлигига қарашли бўлган ёзиш ва чоп қилиш Бюросида ишлаб чиқилади.

Moskvada YUAN va RUBIL Savdosi Boshlandi

19 Марть 2015

NМосква фонд-биржаси матбуот хизматининг хабар беришича, бугундан бошлаб биржада "юань-рубль” валюта жуфтлигининг фьючерс савдоси очилди.

 

Долларнинг расмий курси 5 сўм 89 тийинга қимматлашди

16 Марть 2015

Ўзбекистон Марказий банки 2015 йил 17 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 5 сўм 89 тийинга қимматлашиб, 2 минг 478 сўм 23 тийинни ташкил этаётган бўлса, 1 евро 93 сўм 79 тийинга арзонлашиб, қиймати 2 минг 656 сўм 19 тийинга тенг.

Миср энергетика соҳасида 25 млрд доллар ҳажмидаги 3 та битим имзолади

15 Марть 2015

 Миср 14 март куни энергетика соҳасида умумий миқдори 25 млрд долларга тенг бўлган битимлар тузишга эришди.

Германия иқтисодиёти қандай кучайган?

06 Марть 2015

Қандай қилиб Германия 80 йил ичида икки марта жаҳон урушларида мағлуб бўлган ҳолда жаҳоннинг энг иқтисодиёти ривожланган давлатларидан бирига айлана олди?

«СамАвто»да 20 мингинчи автомобил чиқарилди

24 Февраль 2015

20 февраль куни Самарқанд автомобиль заводининг ишлаб чиқариш линиясидан юбилейли йигирма мингинчи автомобилнинг туширилиши ва фойдаланишга топширилишига бағишланган тантали тадбир бўлиб ўтди. Заводнинг йигирма мингингчи автомобили сифатида сиқилган табиий газда (СТГ) ҳаракатланувчи Isuzu NPR82 машинаси намоён бўлди.

Googleнинг $4,4 миллиардлик акциялари сотилади

16 Февраль 2015

Google асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин компаниянинг ўзларидаги 4,4 миллиард долларлик акцияларни яқин икки йил ичида сотиш режаларини ошкор қилди, деб ёзади «РБК».

Алишер Усмоновнинг Apple ва Facebook акциялари нега сотиб юборганди?

13 Февраль 2015

2014 йил баҳорида миллиардер Алишер Усмонов АҚШнинг Apple ва Facebook компанияларининг ўзидаги акцияларини сотиб юбориб, Хитойнинг ахборот технологиялар соҳасидаги компанияларга пул тика бошлаган эди. 

 

Apple’нинг дунё смартфон бозоридаги улуши 93 фоизни ташкил этди

11 Февраль 2015

Canaccord Genuity берган маълумотларга кўра, Apple компаниясига 2014 йилнинг 4-чорагидаги смартфон бозори фойдасининг 93 фоиз тўғри келган. Бунга асосий сабаб байрам арафасида iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонларининг кўп сотилгани бўлган.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига бизнес учун 201 млрд. сўм кредит ажратилди

04 Февраль 2015

2014 йил Ўзбекистонда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларига кенг жалб қилиш, уларнинг ўз бизнесини йўлга қўйиши, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ лойиҳаларини молиялаштиришга 201 миллиард сўм (2013 йилга нисбатан 1,4 баробарга кўп) кредит маблағлари йўналтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайтида хабар берилди.

2014 йилдаги 22,8 триллион сўмлик тўловлар - пластик карталари орқали

03 Февраль 2015

2014 йилда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга қулай ва сифатли замонавий банк хизматларини кўрсатиш кўламини янада кенгайтириш мақсадида банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимлари («Банк-мижоз», «Интернет-банкинг», «Мобил-банкинг», «SMS-банкинг» ва бошқалар)нинг Ўзбекистон миқёсида жорий этилишини жадаллаштириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланиб, уларнинг тўлиқ бажарилишига эришиш борасида тегишли тадбирлар кўриб борилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайтида қайд этилди.

Энди Европа мамлакатларига мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб берамиз...

31 Январь 2015

Ўзбекистон делегацияси Берлинда бўлиб ўтган, ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган “Яшил ҳафта-2015” Халқаро кишлоқ хўжалик ярмаркаси натижаларига кўра, Европа мамлакатларига 130 млн доллардан зиёдроқ ҳажмдаги мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади.

 

2014 йилда Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси томонидан 2,6 миллион йўловчи ташилган

26 Январь 2015

2014 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясини нг ҳаво кемалари 23811 та рейсни амалга оширган.

2014 йилда "Афросиёб" тезюрар поездида 180 минг йўловчи ташилди

24 Январь 2015

“Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темирйўл компанияси томонидан 2014 йилда 19,95 миллион йўловчи ўз манзилига элтиб қўйилди.

Юртимиздаги товуқ фермаларида ўтган йили 5 млн.га яқин тухум етиштирилди

20 Январь 2015

Ўзбекистонда 2014 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида 1,906 миллион тонна гўшт ишлаб чиқарилди. Давлат статистика қўмитаси ахборотига кўра, бу 2013 йилга нисбатан 6,7 фоизга кўп.

Жорий йилда юртимиздаги чет эл инвестициялари ҳажми $3,5 млрд.дан ошади

19 Январь 2015

2015 йилда кўзда тутилаётган капитал қўйилмалар ҳажми АҚШ доллари ҳисобида 15 миллиард 960 миллион долларни ёки 2014 йилга нисбатан 110,1 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистонда джинс матоси ишлаб чиқарилади

17 Январь 2015

Жорий йилнинг декабрь ойида “Жиззах” Махсус индустриал зонасида джинс матосини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фойдаланишга топширилади.

Иқтисодиётимиз 2014 йилда 8,1 фоизга ўсди

16 Январь 2015

 Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 2014 йилда ўтган йилга нисбатан 8,1 фоизга ўсди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил якунлари бўйича ўтказилган мажлисида маълум қилди.

Sony смартфон бизнесини сотиши мумкин

15 Январь 2015

Sony’нинг смартфонлар бизнеси сўнгги пайтларда муваффақиятсизликларга учрамоқда, у Япония компаниясининг зарарига ишлаётган баъзи бўлимларидан бири бўлиб турибди, деб ёзади Phonearena.com.

Эндиликда юртимизда ёруғлик диодли лампалар ҳам ишлаб чиқарилади

13 Январь 2015

2015 йилда “Ангрен” махсус индустриал ҳудудида ташкил этилган “Egl-Nur” қўшма корхонаси МДҲ давлатларига экспорт қилинувчи ёруғлик диодли лампалар ишлаб чиқарилишини йўлга қўяди.

Хитой компанияси юртимизда ноутбук ва планшетлар ишлаб чиқаради

12 Январь 2015

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида 2015 йилнинг декабридан замонавий телефонлар, планшетлар, ноутбук ва телевизорлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда янги сув омбори пайдо бўлдику

08 Январь 2015

Самарқанд вилояти Ургут туманида Камонгарон сув омборининг қурилиши якунланди.

Ўзбекистон ОЎЮларининг бирида таълимнинг кредит тизими жорий этилади

25 Апрель 2014

 Тошкент ахборот технологиялари университетида янги ўқув йилидан бошлаб таълимнинг кредит тизими жорий қилинади. Podrobno.uz мухбирига Олий ва ўрта махсус таълими вазирилигидаги манбаа хабар беришича, янги таълим стандартларини жорий этиш таклифини ўтган йилда Жанубий Кореядан мамлакатимизга келган ТАТУ проректори, АКТ бўйича консультант Чул Су Ли берган.

 

Google компьютер кўриш технологиясидан фойдаланилади

22 Апрель 2014

 Бу ерда гап халқаро фазовий стансия бўйича навигатсияни соддалаштириши керак бўлган ёрдамчи-роботларни яратиш бўйича SPHERES лойиҳаси ҳақида кетмоқда. Интернет-қидирувчи таркибига кирувчи Advanced Technology and Projects бўлими деярли бир йил мобайнида америка аерофазовий агентлиги билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

Ўзбекистон банк тизими рейтинги “барқарор” деб баҳоланди

16 Апрель 2014

Ўзбекистон банк тизими ривожланиши прогнози “барқарор” бўлиб қолмоқда. Moody’s Investors Service халқаро агентлигининг бугун эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, “барқарорлик” прогнози Ўзбекистон иқтисодиётининг юқори ўсиш суръатлари билан боғлиқ бўлиб, ҳукумат йирик банклар орқали мамлакат иқтисодиётига сезиларли даражада катта миқдорда инвестиция йўналтирмоқда.

«ЎЗБЕККЎМИР» ЙИЛ ОХИРИГАЧА УЧТА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРАДИ

05 Сентябрь 2013

Технологик алоқа ва маълумотларни узатиш корпоратив тармоғини модернизация қилиш, Фарғона водийси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида ҳудудий дистрибюторлик марказлари бунёд этиш ҳамда жиҳозлаш шулар жумласидан.

АНДИЖОНДА КУНИГА 60 МИНГ ЛИТР ОЗУҚА ЭТИЛ СПИРТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

05 Сентябрь 2013

Озуқа этил спирти ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Андижон биокимё заводи” очиқ акциядорлик жамияти Германиянинг “Райнер Шмитт” компанияси билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Хонадонимиз кўрки ва файзи

05 Сентябрь 2013

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда мебелсозлик ривожига қаратилаётган юксак эътибор самарасида замонавий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган сифатли ва бежирим уй-рўзғор, ошхона, офис, мактаб мебеллари ички бозордан мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Уларга аҳоли талабининг кун сайин ортиб бораётгани халқимизнинг турмуш фаровонлиги ошаётганидан далолатдир.

Янги линия ишга тушди

05 Сентябрь 2013

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда саноат корхоналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ўз самараларини бермоқда.

   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш