-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Кунига 30 дақиқалик югуриш умрни 9 йилга узайтиради

22 Май 2017

Америкалик олимларнинг тадқиқотларига кўра, кунига 30 дақиқалик югуриш умрни 9 йилга узайтирар экан. Тадқиқот натижаси фитнеснинг аъзоларимизга қанчалик ижобий таъсир қилишини яна бир бор исботлаб берди. Олимларнинг қайд қилишларича, доимий жисмоний ҳаракатлар ҳужайралар қаришини секинлаштиради ҳамда умрнинг узайишига хизмат қилади.

MP3 форматининг даври ўтди

16 Май 2017

Аммо ҳар нарсанинг охири бор деганларидек, 24 йиллик фаолиятдан сўнг MP3 формати фаолиятига якун ясаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси...

12 Май 2017

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида хабар берилишича, Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг номи Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ўзгартирилган. 

 

Ухланг ва озинг! Вазн ташлашнинг антиқа усули

09 Май 2017

Дунёда семизлик катта суръатларда кўпайиб бормоқда. Олимлар буни камҳаракатлилик ва нотўғри овқатланиш билан боғлашмоқда. Улар спорт билан шуғулланишни, ҳеч бўлмаганда ишдан қайтаётганда автобусдан бир-икки бекат олдинроқ тушиб қолиб, пиёда юришни ёки лифтдан воз кечиб, хонадонимизгача пиёда кўтарилишимизни тавсия қилишмоқда.

Наполеон отининг йўқолган туёқлари топилди

08 Май 2017

Буюк Британиядаги фермер хўжалиги уйларидан бирида Франция императори Наполеон Бонапартга тегишли бўлган Маренго лақабли чопқир отнинг туёқлари топилди. 1815 йил Ватерлоодаги жангда Наполеон тор-мор этилгач, Маренго ўлжа сифатида Англияга юборилган, унинг эгаси инглиз зобити Уильям Ангерстейн бўлди. 1831 йилда Ангерстейн 38 ёшда вафот этган отнинг икки олд туёқларидан ўзига тамакидон ясаттиради ва улардан бирини Лондондаги Сент-Жеймс қасри қўриқчиларига ҳадя қилади. Хабарларга кўра, иккинчиси эса зобит оиласида сақланган ва узоқ муддатдан буён йўқолган, деб ҳисобланарди.

Бир вақтда ўзида кўп иш ҳақида ўйламанг!!!

07 Май 2017

Катта эҳтимоллик билан айтиш мумкинки, қуйидаги тажриба компьютерда ишлайдиганлар учун тегишлидир. 

 

Бармоқларни қисирлатиш артроз касаллигини келтириб чиқариши мумкин

02 Май 2017

Об-ҳаво туфайли бўғимлар оғриганда
 
Об-ҳавонинг ўзгаришига нафақат бўғимлар, балки бутун организм таъсирчан бўлади. Кўпчилик одамларнинг бу ҳолатда қон босими кўтарилади, боши айланади, беҳоллик қийнайди, юрак уриши тезлашади. Ревматизм, артрит каби касалликлар билан оғриган беморлар ҳам об-ҳаво ўзгаришини зимдан сезади. Буларнинг ҳаммаси организмда кечаётган яллиғланиш жараёнидан дарак беради. Чунки соғлом одамларда бундай ҳолат бўлмайди.

Пойтахтда ЙТҲлар сони камаймоқда...

30 Апрель 2017

Видеокузатув камералари ўрнатилганидан буён ўтган йилга нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари 56 тага, унда жароҳатланганлар 73 тага, вафот этганларнинг сони эса 13 тага камайган

 

Дунёнинг энг хавфли ва хавфсиз шаҳарлари маълум бўлди

26 Апрель 2017
БАА пойтахти Абу-Даби дунёнинг энг хавфсиз шаҳри деб тан олинди. 378 та шаҳар иштирок этган рейтинг “Numbeo.com” портали томонидан тузилган.

Кўп кулиш ортиқча вазндан халос этади...

26 Апрель 2017

Олимлар ўз тадқиқотлари натижаларига асосланиб, ажойиб кашфиёт қилишди - улар ортиқча вазндан азият чекувчи кишиларга озишнинг инқилобий усулини таклиф қилишди. Бунинг учун организмни оғир жисмоний машқлар ва турли парҳезлар билан қийнашга ҳожат қолмайди. Маълум бўлишича, кулги ёрдамида қоматни янада хушбичим қилиш мумкин экан. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.

Рекордлар китобига киритилган ажабтовур велосипедлар (фото)

26 Апрель 2017

Баҳорда организм бироз камқувват бўлиб, толиқиши ҳеч кимга сир эмас. Бундай вақтда дармондориларга бой таомлар билан биргаликда спорт ҳам инсонга энергия йиғишга ёрдам беради.

Мия фаолиятига салбий таъсир этувчи омиллар

19 Апрель 2017

Инсонни бошқариб турувчи, унинг энг керакли аъзоси, албатта, бош миядир. Уни чарчатиш, уринтириб қўйиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бугунги "Саломатлик" саҳифамиз орқали мияга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ҳақида суҳбатлашамиз.

Ўлик денгизи 2050 йилга бориб бутунлай йўқолиб кетиши мумкин

19 Апрель 2017

Сайёранинг энг қуйи нуқтасида, ўта қуруқ ҳудудда  жойлашган Ўлик денгизи - Ер юзидаги энг шўр сув ҳавзаларидан бири - муайян геологик даврлар давомида минтақада иқлимнинг ўзгаришини қайд этди. The Jerusalem Post шу ҳақидаги мақоласини тақдим этди.

Microsoft Word`нинг барча версиясида жиддий муаммо борлиги аён бўлди

11 Апрель 2017

FireEye компаниясининг ахборот хавфсизлиги мутахассислари Microsoft Word дастурининг барча версияларида "нол куни" хатоси борлигини аниқлашган. Ушбу муаммо зарарли дастурларни жабрдийда компьютерига ўрнатишга имкон беради.

Гул совға қилишнинг ўзига хос рамзларини биласизми?

10 Апрель 2017

Гуллар – аёл ва қизлар учун биринчи навбатта бериладиган совғалар турига киради. Гул совға қилиш билан, маълум бир ўзига қадрли бўлган инсонни хурсанд қилиш ва ўз ҳис-туйғуларини ифода этишнинг энг осон йўли. Лекин кўпчилик инсонлар гулларни хуш кўришмайди. Шундай бўлса-да, гуллар инсоният пайдо бўлгандан бошлаб, теварак атрофимизми гўзаллаштириб келмоқда.

11 апрелдан Душанбега парвозлар-авиақатновлар бошланади

09 Апрель 2017

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тожикистон пойтахти Душанбега мунтазам рейсларни 11 апрелдан бошлайди. 

 

Романтик саёҳатларни ўтказишга имкон берувчи меҳмонхоналар (фото)

04 Апрель 2017
Сўнгги вақтларда мижозлар учун кураш шунчалик авж олмоқдаки, сиз қирол ёки малика каби саёҳат қилишингиз учун подшоҳ оиласининг аъзоси бўлишингиз шарт эмас. Ҳамёнда пулингиз етарли бўлса кифоя, сиз ўзингизни эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис қилишингиз мумкин бўлади. Дунёнинг турли бурчакларида барпо этилган ғаройиб ва ҳашаматли меҳмонхоналар сизга ажойиб ҳиссиётларни тақдим этиш учун хизматингизга шай.

Картадан картага пул ўтказиш нархи ўзгарди

31 Марть 2017

Сlick ва PayMe тўлов тизимлари орқали картадан картага пул ўтказиш учун олинадиган хизмат нархи туширилди.

Энди автомат "коробка"ли машиналар кўпаяди

29 Марть 2017

GM Uzbekistan қўшма корхонаси 2017 йил апрелидан автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган автомобиллар ишлаб чиқаришни кўпайтиради.

 

ЙПХ жарималарини онлайн тўлашингиз мумкин

26 Марть 2017

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жаримани Payme тўлов тизими орқали масофадан туриб тўлаш мумкин бўлди...

 

РАУФХОН САЛАХЎЖАЕВ - ДУНЁ РЕЙТИНГИДА!

23 Марть 2017

Ўзбекистонлик иқтисодчи, ҳамшаҳримиз   Рауфхон Салахўжаев  дунёнинг 100 та энг кучли ёш иқтисодчилари рейтингидан жой олди.

Рўйхатни кўздан кечирамиз. Биринчи элликталикда Осиёдан уч вакил: Япония, Ўзбекистон ва Ҳиндистон. МДҲ давлатларидан эса ягона номзод Ўзбекистондан! Дунёнинг 100 энг кучли ёш иқтисодчилари орасида Англия банки, Гарвард, Стэнфорд университетлари, Париж Иқтисод мактаби номзодларини ортда қолдириб, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети иқтисод фани ўқитувчиси Рауфхон Салахўжаев 32-ўринни банд этди.

Фастфудларнинг саломатликка зиён етказмаслиги борасида маслаҳатлатлар

22 Марть 2017

Айтайлик, бугун сиз ҳаддан ташқари чарчаганингиз учун овқат пиширмасликка ва фастфудлар билан тамадди қилишга қарор қилдингиз. Сизга қандай қилиб соғлиққа зарар келтирмасдан гамбургер, хот-дог ва шаурмаларни ейиш борасида бир неча маслаҳатлар бермоқчимиз.

Қандай қилиб бой бўлиш ва 100 ёшга кириш мумкин?

21 Марть 2017

Дэвид Рокфеллер 101 ёшида вафот этди. Унинг бойлиги тахминан 3,3 миллиард долларга тенг ҳамда у Forbes рўйхатининг энг кекса аъзоси эди, бироқ ўз давлатини бобоси – Жондан мерос сифатида олганди. Айнан у машҳур авлодга асос солди ҳамда биринчи долларли миллиардер сифатида танилди.

20 март, душанба дам олиш куни деб эълон қилинди

17 Марть 2017

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни дам олиш кунини 18 мартдан 20 мартга кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

 

Виза чекловлари индексида нечанчи ўриндамиз?

14 Марть 2017

Ўзбекистон Henley & Partners компаниясининг виза чекловлари Индексида (Visa Restrictions Index) 83 ўринни эгаллади.

Henley & Partners компаниясининг виза чекловлари Индекси ўз фуқароларига ҳаракатланиш эркинлиги даражаси бўйича давлатнинг халқаро рейтинги ҳисобланади.

Фармацевтика саноатига турли имтиёзлар тақдим этилади...

14 Марть 2017

Сўнгги йилларда фармацевтика саноатида маҳаллий дори ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида қатор чоралар кўрилмоқда. 2010 йилдан бери соҳада 501,9 млн доллар сармоя ўзлаштирилган, шундан 135,6 млн доллари тўғидан-тўғри хорижий инвестициялардир. 

 

Юлдуз Усмонова 13 кун концер беради ва чипта нархи 350 минг сўмга етди?!

11 Марть 2017

Аввалроқ, Ўзбекистон халқа артисти Юлдуз Усмонова 10 йиллик танаффусдан сўнг илк бор “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Beeline Фарғонада тармоқ қопламини кенгайтирмоқда

11 Марть 2017
Beeline Фарғона вилояти ҳудудида алоқа тизими кенгайиши ҳақида маълум қилмоқда.
 

Жамоат транспортларида кимлар бепул юришади?

05 Марть 2017

Идоравий ҳужжатларни амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан “Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб Адлия вазирлигида 2017-йилнинг 15-февралида 2434-1-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилди. 

 

5 йил ичида 22 588 нафар ўзбекистонлик грин-картани қўлга киритди

04 Марть 2017

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида АҚШга кўчиб ўтган иммигрантлар сони бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бирини қайд этади. 33 миллион кишилик аҳолига эга мамлакат беш йил ичида 22 588 грин-картани қўлга киритган.

 

Тежамкор бўлинг, исрофга йўл қўманг ва...

02 Марть 2017
Молия журналисти сифатида 10 йил ишлаган Мишель МакГо шу вақт ичида ўз бюджетини қийинчилик билан режалаштиришга муваффақ бўлди. У одамларга қандай қилиб тежаш ҳақида гапириш, бироқ бўлмағур нарсаларга пул сарфлашни адолатсизлик деб ҳисоблади. 

 

60 ёшида компьютерни ўзлаштириб, 81 ёшида мобиль илова яратган аёл (фото)

01 Марть 2017

Агарда сиз ёши кекса инсонлар гаджетлардан қандай фойдаланишини кўриб, уларнинг устидан кулсангиз, унда 81 ёшли япониялик аёл ҳақида билиб қўйганингиз маъқул. У шу ёшида смартфонлар учун иловалар яратиш билан шуғулланади.

Автобусларда энди нахт пул ишлатмайсиз...

23 Февраль 2017

Автобус паркларини модернизация қилиш ва янгилаш лойиҳаларини молиялаштиришга оид маблағлардан оқилона фойдаланиш мақсадида 2017-2020 йилларда “Ўзавтосаноат-лизинг” масъулияти чекланган жамиятининг бошланғич капиталини ошириш режалаштирилган. 

 

Киберҳужумлардан ҳимояланиш усуллари

20 Февраль 2017

Бугунги кунда киберҳужумчиларнинг нишони қурбонига айланиш ўйлаганимиздан-да осон бўлиб чиқмоқда. InsiderPro аккаунтларни бузиб кирмаслик учун нималар қилиш кераклиги борасида ўз тавсиялари билан бўлишди.

 1. Ишончли пароль ўйлаб топинг

Кореялик мутахассислар Ўзбекистондаги фаолиятларини якунлашди

18 Февраль 2017
Ўзбекистон билан меҳнат шартномаси муддати тугагани муносабати билан, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари — АКТ бўйича маслаҳатчи, жанубий кореялик Ким Нам Сок Ўзбекистондаги фаолиятига якун ясади.
 

«Ўзбектеатр» ва «Ўзбекмузей» тугатилади...

17 Февраль 2017

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февралдаги «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида бир қатор муассасаларни бутунлай тугатиш ҳақида кўрсатма берди.

 

Мобил алоқа антенналари инсон соғлиғига зарарлими?

16 Февраль 2017

Жаҳон мобиль конгресси – 2016 анжумани чоғида Huawei компанияси томонидан 2025 йилга қадар жаҳонда интернет тармоғига уланган мобил қурилмалар сони 100 миллиардга етиши тўғрисида маълумот берилган эди. Бу қурилмалар  сайёрамиз аҳолисига  ўзаро алоқа  ўрнатиш, ахборот алмашишларига хизмат қилмоқда. Мазкур қурилмаларни ўзаро алоқа тармоғига улаш учун мобил алоқа станциялари зарур. Кўча-кўйда, бино томларида ўрнатилган алоқа антенналарини кўп кўрамиз. Маълумотларга кўра, бугунги кунда ер юзида 1,4 миллион дона шундай алоқа антеннаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 17721 та мобил алоқа антеннаси ўрнатилган. Бу ҳақда terabayt.uz сайти ёзмоқда.

Регистон майдони дунё сайёҳлик харитасига киритилди

13 Февраль 2017

Американинг TripAdvisor хизмат кўрсатиш компанияси эълон қилган дунё сайёҳлик харитасида ер юзининг барча мамлакатларидан маълум жойлар саёҳат учун диққатга сазовор масканлар сифатида кўрсатилган.

Хива дунёнинг энг гўзал шаҳарлари бири...

12 Февраль 2017

Сўнгги кунларда ғарбий Европанинг турли босма ва электрон нашрларида юртимиз сайёҳлик имкониятлари, тарихий шаҳарлари ҳақида бир қатор мақолалар чоп этила бошлади. 

 

Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси ёпилади

11 Февраль 2017

Тошкент шаҳрида Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳаси 11−23 февраль кунлари ҳудудда йўл ўтказгич қурилаётгани муносабати билан транспорт воситалари ҳаракатланиши учун ёпилади. 

 
 

АКТ соҳасига доир янги фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилди

10 Февраль 2017

Фармон лойиҳасида 2030 йилнинг 1 январига қадар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳудудида “Ахборот-коммуникация технологияларининг инновацион маркази” махсус эркин иқтисодий ҳудудини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

 

Пиёда юришнинг фойдали жиҳатлари

08 Февраль 2017

Пиёда юриш ва унинг фойдали жиҳатлари бўйича жуда кўп ёзилган ва буни деярли барча яхши билади. Аммо барча нарсада тартиб бўлганидек, бу ишда ҳам ўзига яраша меъёр ва қоидалар мавжуд. Бу ҳақда Mehrob.uz ёзмоқда. Қуйида пиёда юришнинг еттита энг муҳим қоидасига тўхтаб ўтилади.

“Озодлик ҳайкали”нинг кўпчиликка аён бўлмаган яна қандай сирлари бор?

08 Февраль 2017

Нью-Йорк шаҳрини безаб турган ва асрлар давомида бутун дунёдан миллионлаб муҳожирларни қарши олган “Озодлик ҳайкали”нинг ғояси аслида мисрлик араб аёли сиймосидан олинган. Бу ҳақда Yangidunyo.uz сайти ёзмоқда.

Европанинг энг бадавлат кишилари рўйхати эълон қилинди

07 Февраль 2017
Европанинг энг бадавлат кишилари орасида турли шахслар бор. Уларнинг баъзилари ўз пулларини ўзларидан аввалги авлоддан мерос қилиб олишган, бошқалари эса ўз кучи ва ҳаракати билан юқори чўққиларни забт этган кишилар ҳисобланади. InsiderPro Европанинг энг бадавлат кишилар рўйхатини тақдим этди. Рейтинг Forbes рўйхати асосида тузилган. Унда баъзи мамлакат вакиллари йўқ, чунки у ерларда бу рўйхатга муносиб бадавлат кимсалар топилмади.

Мандарин соғлиққа катта зиён етказади...ми?

06 Февраль 2017

Мандаринларни кўп истеъмол қилиш болалар соғлиғига катта зиён етказиши мумкин. Бу ҳақида Feel Good нашри хабар берди.

Фарғонада туяқуш парваришланмоқда

03 Февраль 2017

  Фарғона вилояти Риштон туманидаги “STRAUS FARM” Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонасида маҳаллий шароитда туяқуш боқиш йўлга қўйилган бўлиб, айни кунларда юқори иқтисодий самарадорликка эришилмоқда.

Қандай чойни ёқтиришингизга қараб, характерингизни билиш мумкин...

01 Февраль 2017

Кўк чой: асабларингиз жойида!

Табиатан оғир-вазмин инсонсиз. Хатти-ҳаракатларингизни доим назорат қиласиз. Дўстларингиз кўп, аммо ишонувчанлигингиз сабаб баъзида ютқазиб қўйишингиз мумкин.

Эркакларнинг кўз рангига қараб, феъл-атворини билиш мумкин

31 Январь 2017

Эркакларнинг кўз рангига қараб, уларнинг феъл-атворини таснифлаймиз. Аёллар, жуфтингиз билан муносабатда улар сизга асқотиб қолиши мумкин.

Дунёдаги энг қиммат озиқ-овқатлар (фото)

30 Январь 2017

Энг қиммат таом борасидаги тасаввурлар ҳаммада ҳар хил. Ким учундир бу қизил балиқ бўлса, бошқалар учун ноёб оқ трюфеллардир. Бироқ яна шундай маҳсулотлар борки, уларнинг баҳоси сизни ҳайратлантириши аниқ. AdMe.ru дунёдаги энг қиммат 10 озиқ-овқат маҳсулоти ҳақидаги маълумот билан бўлишди.

Эрта тонгда осонгина туришингизга ёрдам берувчи усуллар

25 Январь 2017

Эрталабки уйғониш худди ўз-ўзини алдашга ўхшайди. Смартфонда бир қанча будильниклар ўрнатилганми? Келинг, ҳақиқатни тан олишимиз керак — эрта тонгда осонгина кўзни очиб, уйғонадиган инсонлар жуда кам. Кўпчилик инсонлар ширин уйқу оғушидан қийинчилик билан уйғонишига тўғри келади.

Нима сабабдан 99 доллар 100 долларга нисбатан анча арзондек туюлади?

24 Январь 2017

Америкалик нейромаркетолог Ник Коленда "рационал" ва "ҳиссий" харидларга нисбатан қўллаш мумкин бўлган нархлашнинг икки стратегияси ҳақида мақола ёзди. vc.ru мазкур мақола матни билан бўлишди.

Паспортимиз дунёнинг энг кучлилари рўйхатида!

18 Январь 2017
Ўзбекистон Республикаси АҚШнинг Arton Capital компанияси томонидан тайёрланган Passport Index 2017 (паспортлар индекси) рейтингида 70-ўринни банд этди.

Дунёдаги илк триллионер қачон пайдо бўлади?

17 Январь 2017
Oxfam халқаро ҳайрия жамғармаси дунёдаги илк триллионер қачон пайдо бўлишини башорат қилди. 

Дунёдаги илк триллионер тенгсизлик ўсиб бориши суратида яқин 25 йилда пайдо бўлади.

Энг кўп тарқалган хавфли пароллар рўйхати чоп этилди

17 Январь 2017

Паролларни сақлаш учун мўлжалланган дастур Keeper яратувчилари аккаунтларни ҳимоялаш учун қўлланадиган, энг кўп тарқалган пароллар рўйхатини чоп этди.

Одамлар илк iPhone`ни қандай кутиб олишганди? (видео)

10 Январь 2017

2007 йилнинг 9 январида Стив Жобс саҳнадан туриб, биринчи iPhone'ни намойиш қилган. Экспертларнинг кўпчилиги ўшанда қурилмани муваффақиятсиз деб атаб,  уни ҳеч ким сотиб олмаслигини айтишган. Янги қурилма 29 июнь куни сотувга чиқди. Hi-tech илк iPhone ва экспертларнинг унга доир фикр-мулоҳазалари билан бўлишди.

Ҳаётда бахтли яшаш учун ёрдам берувчи одатлар

04 Январь 2017
Яхши қоматда бўлиш, дунёга яхши нигоҳ билан боқиш, бахтли яшаш ва тақдир ишларига тайёр туриш - албатта, ҳар ким ҳаётда қувониб яшашни истайди. Қуйидаги бир неча одатлар ҳаётда қийналмай, бахтли яшашингизга ёрдам беради.

Болалар суратларини интернетда жойлаштириш улар учун хавфли...ми?

03 Январь 2017

Бугунги кунда интернетда болаларнинг суратларини жойлаш одат тусига кирмоқда. Баъзилар ҳатто ҳали дунёга келмаган фарзандининг УТТ суратларини ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлайди. Бироқ Сидней университети психологи Жоан Орландонинг сўзларига кўра,  болаларнинг суратларини интернетга жойлаштириш муайян даражада хавф туғдириши мумкин. ABC News нашри шу ҳақида маълум қилди.

Сайёрамизда шундай ноодатий масканлар борки... (фото)

03 Январь 2017
Саҳролар, эҳромлар, гўзал масканлар, ташландиқ шаҳарлар - буларнинг бари саёҳатчиларнинг ўн минглаб суратларда акс этган. Сайёҳлар ҳадеб бир жойга бораверган сари уларнинг таровати йўқолиб бормоқда. Айнан янги ва ноодатий масканлар қизиқтирувчи инсонлар учун Don't Panic нашри деярли ҳеч бир сайёҳнинг кўзи тушмаган ажойиб манзарали жойлар ҳақидаги маълумот билан бўлишди.


2016 йилнинг энг ёмон гаджетлари рўйхати билан танишинг!

28 Декабрь 2016

Engadget нашри 2016 йилнинг энг ёмон гаджетлари рўйхатини тақдим этди. Жорий йилда жуда кўп муҳокамага сабаб бўлган Samsung Galaxy Note 7 смартфони, шубҳасиз, ушбу рўйхатдан ўрин олди.

Сутнинг ранги нима учун оқ?

27 Декабрь 2016

Маълумотларга кўра, инсон ҳар куни ўзига 10 мартадан ортиқ у ёки бу нарса ҳақида “Нима учун?” деган саволни берар экан.
 
Кўпчиликни “Сутнинг ранги нима учун оқ рангда?”, деган савол қизиқтиради. Ушбу саволга жавобни эса эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дунёдаги энг катта итни боқиш учун қанча маблағ сарфланади?

20 Декабрь 2016

Фредди — дунёдаги энг катта ит. Икки метрли дания кучуги Англиянинг Эссекс шаҳрида эгаси билан бирга яшайди. Рекордлар китобига киритилган жонивор товуқ гўшти ҳамда ёнғоқ мойини севиб истеъмол қилади.

Футбол учрашувлари чоғида юз берган терактлар

13 Декабрь 2016
Куни кеча футбол стадиони ёнида яна бир портлаш рўй берди – бу сафар Истанбулда. Қуйида шундай фожиали ҳолатларнинг бир нечтасини келтириб ўтамиз.

Юртимиз аҳолиси тузни меъёридан 3 маротаба ортиқ истеъмол қиларкан...

12 Декабрь 2016

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги 2015-2016 йиллар мобайнида Ўзбекистон аҳолисининг туз истеъмол қилиш даражасини аниқлаш бўйича тадқиқот олиб борди. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилган, деб ёзмоқда Podrobno.uz сайти.

Ўзбекистонда кимлар раҳбар бўлганидан хабардормисиз?

06 Декабрь 2016

Куни-кеча мустақил Ўзбекистоннинг иккинчи президенти сайланди. 4 декабрда бўлиб ўтган президент сайловида ўзбек халқи ўз хоҳиш-иродасини ифода этиб, давлатнинг янги раҳбарини сайлади.

Яшаш учун ноқулай бўлган шаҳарлар

05 Декабрь 2016

“Паст ҳаёт даражаси” - аслида сиёсий муаммолар, жиноятчилик ва қашшоқликни ифодалайди. Шаҳарлардаги ҳаёт даражаси рейтинги ҳар йили Mercer консалтинг компанияси томонидан чиқарилади. Рўйхат 230 мамлакат шаҳарларидан ташкил топади. У турли омиллар асосида тузилган: сиёсий ва ижтимоий барқарорлик, иқтисодиёт, ижтимоий-маданий соҳа, тиббиёт, таълим, транспорт ва комунал хизматлар сифати, туристик инфратузилма, озиқ-овқат, экология ва маиший хизмат кўрсатиш. Қуйида рўйхатнинг қисқартирилган вариантини тақдим этамиз.

Сайловда 60 фоиз фуқароларимиз овоз бериб бўлишди...

04 Декабрь 2016

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига бугун соат 6.00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.

 

АҚШда ишсизлар сони камаймоқда

03 Декабрь 2016

  АҚШдаги ишсизлик даражаси ноябрь ойида ўтган ойга нисбатан 0,3 пунктга пасайган ва 4,6 фоизни ташкил этди, дейилади АҚШ Меҳнат вазирлиги ҳисоботида. Бу сўнгги тўққиз йил ичидаги энг қуйи кўрсаткич бўлди, деб аниқлик киритган Bloomberg агентлиги.

Европадаги энг машҳур олийгоҳларни биласизми?

30 Ноябрь 2016

Times Higher Education ташкилоти тадқиқот натижаларига кўра, дунёнинг битирувчилари энг талабгир бўлган университетлари рейтингини тузиб чиқди. 

Рўйхатга 150 таълим муассасаси киритилган бўлиб, у йирик компаниялар раҳбарлари ва рекрутерлар сўровномаси асосида яратилди. Қуйида энг талабгир мутахассисларни тайёрловчи машҳур 19 университет номини келтирамиз.

Қандай хатолар гаджетлар умрини қисқартиради?

21 Ноябрь 2016

Кўп ҳолларда телефон ёки ноутбук сотиб олингач, ярим йилдан сўнг ускуналар эскираётганига гувоҳ бўламиз. Бунга эса одатда, ўзимиз айбдор бўламиз.

Қуйидаги фойдали маслаҳатлар планшет, телефон ва ноутбуклар янада узоқроқ вақтгача хизмат қилишига ўз ҳиссасини қўшиши аниқ.

Қайси давлат раҳбарлари энг кўп маош олишади?

16 Ноябрь 2016

Statista тадқиқот маркази томонидан энг кўп маош олувчи давлат раҳбарлари тўғрисида маълумот эълон қилинди. Бу ҳақда Echos газетаси ёзмоқда.

Суперой ҳодисаси Ерга хавф соладими?

14 Ноябрь 2016

13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар кечаси ажойиб табиий ҳодиса – Ойнинг Ерга энг қисқа масофага яқинлашиши, яъни суперой деб аталувчи манзарани кўриш мумкин бўлди.

КАУЧУК НИМА?

10 Ноябрь 2016

 Каучукнинг ёши табиат билан тенг. Каучукли дарахтларнинг топилган тош қотган қолдиқлари уч миллион ёшга етади. Хом резинадан ишланган каучукли шарлар Марказий ва Жанубий Америкадаги бундан 900 йиллар муқаддам юзага келган инк ва майя цивилизациялари харобаларидан топилган.

Евро-2016 мусобақасида Сент-Этьен шаҳри қанча фойда кўрди?

09 Ноябрь 2016
Европа чемпионатининг Францияда ўтиши Сент-Этьен шаҳри бюджетига катта фойда келтирди.

Дунёдаги энг қўрқинчли шаҳарлар (фото)

02 Ноябрь 2016

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари 31 октябрь куни Хэллоун байрамини нишонллайди. Шу муносабат билан сизларни сайёрамиздаги арвоҳ шаҳарлар билан таништирамиз. Одатда, узоқ йиллардан бери ҳеч қандай аҳоли яшамайдиган бўм-бўш ҳудудни шундай аташади. Бунга асосий сабаб у ерда шарпалар мавжудлиги ва ғайритабиий ҳодисалар содир бўлганидир.

300 миллион бола ўта ифлосланган ҳаводан нафас оларкан...

31 Октябрь 2016

Дунёдаги деярли ҳар еттинчи бола ҳавоси жуда ифлосланган ҳудудда яшайди, деб айтилди ЮНИСЕФ’нинг Clear Air for Children (Болалар учун тоза ҳаво) маърузасида. Бу ҳақда Russia Today хабар бермоқда.

MobiCon//2016 ҳалқаро конференцияси

30 Октябрь 2016
InternationalHotelTashkent меҳмонхонасида 2-ноябрь куни мобил соҳадаги — MobiCon//2016 ҳалқаро конференцияси бўлиб ўтади.
 

Сайёҳлар учун энг яхши бўлган аэропортлар номи аниқланди

19 Октябрь 2016

Sleeping in Airports ихтисослашган портали жаҳоннинг энг яхши аэропортини аниқлаш мақсадида турли мамлакатлардаги саёҳатчилар ўртасида сўров ўтказди. Унинг якунига кўра, Сингапурдаги Чанги ҳаво бандаргоҳи биринчи бўлди.

Нима сабабдан телефонга буқадар боғланиб қоламиз?

17 Октябрь 2016

Қаерда бўлмайлик - ишда, кўчада, ресторанда - бир манзарага кўзимиз тушади: одамлар телефонидан кўз узолмай қолган. Шифокорлар нима учун доим мобил қурилмаларимизга қўл чўзишимиз ва бу билан қандай курашиш мумкинлигига изоҳ беришди.

Шоколад фойдами ёки зарар?

14 Октябрь 2016

Бу савол ёшу қарини бирдек қизиқтириши табиий. Чунки шугина бир бўлак ширинлик ҳақида турли маълумотлар кўплигидан уларнинг қай бир ҳақиқат-у, қай бир афсоналигини, кўпинча, ажратолмай қоламиз. Келинг, бунга ойдинлик киритсак...

Марсда ҳаёт учун жой борлиги маълум бўлди

12 Октябрь 2016

Марснинг шимолий ярим шаридаги Deuteronilus Mensae ҳудуди инсонларнинг биринчи экспедицияси учун мос келувчи жой бўлиши мумкин. Сабаби, у ерда катта миқдорда сув музликлари мавжуд. Тадқиқотчилар ишониб айтишича, айнан шу ҳудудда  ўзга сайёраликлар ҳаётини кашф этиш мумкин. Бу ҳақда хабар қилмоқда.

Олимпиада-2018да янги аксилдопинг тизими амал қилади

09 Октябрь 2016

2018 йили Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки Олимпиадада янги аксилдопинг тизими амал қилади. Бу ҳақда, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бахнинг сўзларига таяниб, TJournal хабар бермоқда.

 

Cмартфонларда қулоқчинлар учун тешик ажратилмайди...

05 Октябрь 2016

USB Implementers Forum халқаро ташкилоти USB Type-C порти орқали овоз чиқарувчи янги стандартни сертификатлади. Янгилик киритишдан асосий мақсад одатий 3,5 миллиметрли аудиотешикдан бутунлай воз кечишдир, деб хабар беради AnandTech.

Супермаркетлардаги навбатда кўп қолиб кетмай десангиз...

29 Сентябрь 2016

Сиз тезда зарур нарсаларни харид қилиш учун супермаркетга шошиласиз ва бунга тахминан 10 дақиқа ажратаман, деб ҳисоблайсиз. Бироқ касса томон яқинлашгач, режангиз пучга чиқади. Бу ҳолат яна такрорланмаслиги учун тўғри навбатни танлаш лозим. 

Apple ходими iPhone 8 устида ишланаётганидан хабардор қилди

29 Сентябрь 2016

 Business Insider нашри Apple’нинг Исроилдаги офисидаги ходимдан компаниянинг кейинги флагман смартфони iPhone 8 номини олишини билди.

Android’нинг янги версиясига икки метрлик ҳайкал ўрнатилди

26 Сентябрь 2016

Нуганинг (қандолатчилик маҳсулоти) дунё пойтахти ҳисобланадиган Франциянинг Монтелимар шаҳри маъмурияти шаҳарнинг бош майдонида Android 7 (Nougat) операцион тизимига ҳайкал ўрнатди. Android’нинг яшил рамзи кўринишидаги, оғирлиги 110 кг, баландлиги 2 метрлик ва қўлида нуга ўрамини ушлаб турган ҳайкал Google билан ҳамкорликда яратилди.

Юртимиз интернет фойдаланувчилари сони 13 миллиондан ошди

21 Сентябрь 2016

Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчилари сони 13 миллион кишидан ошиб кетган. Бу ҳақда, Республика ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Алишер Файзуллаев, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича Тошкентда бўлиб ўтаётган ICTSUMMIT-2016 саммитида маълум қилди, дея хабар қилмоқда Газета.уз сайти.

Президент вазифа ва ваколатини вақтинча юклатилишининг илмий-назарий асосига оид фикрлар

20 Сентябрь 2016
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг бевақт вафотидан кейин мустақил Ўзбекистонимиз Конституциясининг 96-моддаси талабларига кўра, Президентнинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилишига оид ваколатни Сенат раиси томонидан рад этилиб, ушбу ваколатни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юклатилиши мақсадга мувофиқлигига оид таклиф шаклидаги амр-иродаси ва буни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2016 йил 8 сентябрда қабул қилган қўшма қарори доирасида интернет ва бошқа ахборот тармоқларида айрим делетант экспертлар томонидан турли хил юзаки фикрлар билдирилиб, гўёки бу ҳолат ҳуқуқий асосга эга эмас деган шошилинч хулосалар билдирилмоқда.
 

Каптарларнинг ёзилган сўзларни ўқий олиши исботланди

20 Сентябрь 2016

Янги Зеландиянинг Отаго университети олимлари илк маротаба кабутарларнинг ёзилган сўзларни ўқий олиш хусусиятини исботлашди. Уларнинг имкониятларига бағишланган тадқиқот PNAS журналида чоп этилди. 

Барби қўғирчоқлари сотуви тақиқланадими?

19 Сентябрь 2016
Болалар маҳсулотлари саноат корхоналари ассоциацияси (БМСА) "Ўйинчоқлар хавфсизлиги ҳақида"ги техник қоидаларга тўғирлаш киритмоқчи. Унга кўра, Барби қўғирчоғи Россияда ўйинчоқлар экспертизасидан ўта олмайди. Бу ҳақида RT маълум қилди.

Кунчиқар мамлакатда 65 мингдан зиёд 100 ёшдан ошганлар яшамоқда

14 Сентябрь 2016
Японияда айни вақтда ёши юздан ошган кишилар сони 65 минг 692 нафарни ташкил қилади. Бу маълумотлар Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 19 сентябрь куни ўтказиладиган Кексаларни эъзозлаш куни байрами арафасида эълон қилинган.

Биринчи Президентимиз болалик чоғларида қандай бўлган? (давоми)

07 Сентябрь 2016

— Кекса устоз Ҳалим Абдураҳмонов ўқувчи Исломжонни бу қадар эъзозлашининг боиси нимада? – дея сўрадим мактаб директори Сайёра Маликовадан.

Биринчи Президентимиз болалик чоғларида қандай бўлган?

06 Сентябрь 2016

Бундан бир неча йил муқаддам Самарқанд шаҳрига, Президентимиз Ислом Абдуғаниевич ўқиган 21-мактабга борган эдим. Мени, Ислом Абдуғаниевичнинг болалик чоғлари қизиқтирар, “Бўладиган бола бошидан маълум” иборасини ишлатиб, ҳаммани лол қолдирувчи мақола ёзсам дердим.

Олимпиада чемпионлари нима сабабдан медалларини тишлашади?

29 Августь 2016

Тармоқларда олимпиада чемпионларининг суратлари оммалашиб кетди. Суратларнинг кўпида спортчилар ўз медалларини тишлаб туришганига гувоҳ бўламиз. Бироқ нега улар бундай қилишади? Ҳозир айнан шу жумбоқни ечишга ҳаракат қиламиз.

Энг кўп ҳақ олувчи актрисалар рўйхати эълон қилинди

24 Августь 2016

Актриса Женнифер Лоуренс “Forbes” журналининг талқинига кўра, икки йилдан буён энг юқори ҳақ тўланадиган киноюлдуз бўлди. “Оскар” мукофоти соҳибаси 12 ой мобайнида 46 миллион АҚШ доллари ишлаб олди.

Олимпиадачиларимизнинг умумий пул мукофоти $1 млн 475 мингга тенг бўлди

22 Августь 2016

Рио—2016 Олимпиадасига 70 нафар спортчи билан жўнаб кетган Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларига олтин медаль учун 200 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули тайин қилинганди.

Эгизаклар бошқаларга нисбатан кўпроқ умр кўриши ойдинлашди

22 Августь 2016

Даниялик олимлар гуруҳи тадқиқот олиб боришди ва эгизаклар бошқа одамлардан кўра узоқроқ яшашини аниқлашди. Бу ҳақда “PLOS ONE’  ёзмоқда.

ЮНИСЕФ: 2013 йилдан буён Жанубий Суданда 16 минг бола қўлига қурол олди

19 Августь 2016

Жанубий Судандаги қуролли гуруҳлар ва ҳукумат қўшинлари мамлакатда 2013 йилда ички низолар бошланганидан буён жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун 16 мингга яқин вояга етмаганларни жалб қилди, шуларнинг 650 нафари шу йил ҳиссасига тўғри келади.

Эгизаклар фестивали ҳақида эшитганмисиз?

17 Августь 2016

Ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларида, жумладан, Канада, Мексика, Австралия, Янги Зеландия, Ҳиндистон, Франция, Буюк Британия, Германия, Польшада эгизаклар фестиваллари ўтказиб турилади. Аммо бу каби фестивалларнинг энг машҳури ҳар йили август ойида АҚШнинг Твинсбург шаҳрида минглаб эгизаклар иштирокида бўлиб ўтади. Бу шаҳарга бутун дунёдан эгизаклар ташриф буюради. Ҳар йили ўтадиган шоуга нафақат эгизаклар, балки психолог, шифокорлар, олимлар ҳам катта қизиқиш билан қарайди. Олимларнинг фикрича, илмий тадқиқотлар учун айни шу фестиваль катта аҳамият касб этади. Бу йилги фестиваль 5 августда бошланди. Ҳар йили фестиваль бирор-бир мавзуга бағишланади. Бу йилги тадбир фазовий саргузаштларга бағишланди. Фантастик фильмлар қаҳрамонлари, роботлар, астронавтлар, ғалати махлуқотлар бу йил шаҳар кўчаларини «эгаллаб» олди.

Июль ойи тарихдаги энг иссиқ ой сифатида қайд этилди

17 Августь 2016

2016 йилнинг июль ойи бутун дунё кузатувлари бўйича, тарихдаги энг иссиқ ой дея эътироф этилди. НАСА иқлимшуносларининг таъкидлашича, бу йилги июль ойи нафақат 2015 йилги рекордни ортда қолдирди, балки энг иссиқ ўн ой сериясини давом эттирмоқда. Бу ҳақида The Independent нашри маълум қилди.

Beeline нинг 8та янги эксклюзив офислари ва…

16 Августь 2016
2016 йил 15 август, Қўқон. Энг йирик алоқа оператори Beeline 2016 йилнинг июн-июл ойларида саккизта янги дилерлик эксклюзив офислар ишга туширилгани ҳақида хабар беради. 
 

Паролни тез-тез алмаштириш хавфни оширади

09 Августь 2016
Кенг тарқалган фикрга кўра паролни тез-тез ўзгартириш юқори хавфсизлик даражасини таъминламай, балки унинг бузиб кирилиши хавфини оширади. Бу ҳақда АҚШ федерал савдо комиссиясининг технологиялар бўйича мутахассиси Лори Кранорга иқтибос келтирган ҳолда Business Insider маълум қилди. 

Леонардо ДиКаприо Рио Олимпиадасида қатнашмоқдами?

08 Августь 2016
Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори, америкалик камончи Брейди Эллисонни голливудлик актёр Леонардо ДиКаприога ўхшатишди. Спортчи ва артистнинг ўхшашлигига хусусан Cosmopolitan журнали эътибор қаратган.

Пойтахтимиз Тошкент - россиялик сайёҳларни ўзига жалб этмоқда

03 Августь 2016
Россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига қизиқиши даражаси ошмоқда.

Қайноналар учун махсус қамоқхона ёхуд ...

27 Июль 2016

Психологларнинг фикрича, қайнона келин ўртасидаги мураккаб муносабатлар жаҳоннинг барча мамлакатларида учрайди. Айрим мамлакатларда бу муаммони ҳал қилишга эришилгани айтилади. Шарқда қайнона-келин муаммоси кузатилса, Ғарбда қайнона-куёв муаммоси бор. Латифалар орқали айни дамда ўзимизда ҳам қайнона-куёв муаммолари жамиятимизга сингиб бораётгандек, гўё.

Машҳур брендларнинг омадсизликка учраган лойиҳалари

26 Июль 2016

CB Insights  таҳлилчи компанияси йирик компанияларнинг энг омадсиз лойиҳалари рўйхатини тузди. 101 пунктдан иборат рўйхатга Apple, Pepsi, Google, BIC ва бошқа брендларнинг лойиҳалари киритилди. Шулардан энг диққатга сазоворларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Apple рекорд кўрсаткич қайд этиш арафасида!

25 Июль 2016
Apple корпорацияси сотилган смартфонларининг сони бўйича рекорд кўрсаткични қайд этишга яқин турибди, деб ёзмоқда Financial Times. Унинг сони 1 млрдга етиш арафасида.

Фобия нима? Унинг турлари ва аломатлари...

19 Июль 2016
Фобия сўзи грек тилидан олинган бўлиб, “қўрқув”, “даҳшат” деган маъноларни англатади. Бу тарздаги қўрқувни инсон бошқара олмайди, хавотирини камайтиришга қодир бўлмайди. Аслида эса у қўрқаётган ёки ҳаддан зиёд хавотирланаётган ҳолат, воқеа у ўйлаганчалик жиддий аҳамиятга эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Фобия бир эмас, бир неча юз турдаги қўрқув турларининг жамланмаси эканини ҳисобга олган ҳолда, аксарият инсонлардаги фобия бирор номаълум жисм, мавжудот, воқеанинг келишидан, юз беришидан қўрқиши дейиш тўғрироқ бўлади.

Хавфсизлик учун ноутбук веб-камерасини беркитиш шартми?

18 Июль 2016

Ўз шахсий маълумотларингизни ҳимоялаш учун ноутбук ёки смартфонда камерани изолента билан ёпиштириб қўйиш шартми? Бу усул оддий фойдаланувчилар учун қанчалик фойдали ёки бу фақатгина машҳур юлдузларга тегишлими?

Дунёнинг инсоният кириши ман қилинган энг ғаройиб жойлари

12 Июль 2016

Бугунги кунда саёҳатчилар учун барча манзиллар очиқ. Сиз ҳаттоки, ўз уйингиздан дунёнинг бир бурчагига ҳам саёҳат қилишингиз мумкин. Дельфинларни қучоқлаш, Ҳимолай чўққисига чиқиш, хавфли чангалзорларда шерларни томоша қилиш ёки осмонўпар минорадан пастга сакраш — одатий саёҳатларнинг бир қисмига айланган. Қисқа қилиб айтганда, "пул бўлса — чангалда шўрва".

Евро-2016 финали борасида қизиқарли фактлар

11 Июль 2016

Евро-2016 финалига KIA компанияси  ва "Чемпионат" нашри Португалия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги финал учрашуви ҳақида 10 та қизиқарли факт тайёрлади.

Қоидабузарлик учун автомобил рақамини ечиб олиш мумкин!

10 Июль 2016
Маълумотларга қараганда, кузатув камералари қоидабузарликни қайд этган тақдирда жарима автомобилнинг ҳуқуқий эгасида солинади. Давлат божи 60 кун муддатда тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима майдончасига олиб кетилади.

УЕФА Евродан қанча даромад кўради?

09 Июль 2016

УЕФА Франция мезбонлик қилган 2016 йилги Европа чемпионати орқали 830 миллион евро фойда кўрди. Бу ҳақда матбуот анжумани вақтида ташкилотнинг алоқалар бўйича департаменти раҳбари Педру Пинту маълум қилди.

Чивинлар нега баъзиларни бошқаларга нисбатан кўпроқ чақади?

05 Июль 2016

Чивинлар нега инсонларнинг айримларинигина чақиши ҳақида турли назариялар мавжуд. Шундай тахминлар борки, пиво ишқибозлари, ўзидан кўп углерод диоксиди ва тер чиқарувчи йирик инсонларни чивин чақиши эҳтимоли кучли бўлади.

Журналлардаги моделларнинг асл кўринишига эътибор беринг ("видео")

21 Июнь 2016

Дунёнинг кўплаб давлатларида чоп этиладиган глянц журналларнинг муқоваларида мисли кўрилмаган гўзалликдаги аёлларнинг суратини чоп этиш одат тусига кирган. Улар орасида моделлардан тортиб, Голливуд, Болливуд актёрларини, актрисаларини ҳам кўриш мумкин.

Ҳафтада сочларни неча маротаба ювган маъқул?

20 Июнь 2016

Сочларимиз доимий тарзда ёғланиб туришига асосан терининг ёғ безлари сабабчи бўлади. Бир суткада улар 20 килограммгача тери ёғини ажратиб чиқаради. У сочларга қўшилиб, уларни қуриб қолишдан асрайди.

Қаҳва саратонга сабаб бўладими?

15 Июнь 2016

Қаҳва саратонга сабаб бўладими? Бу ҳақда якуний хулосага келинмаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Саратон агентлигининг маълум қилишича, қаҳвадан саратон келиб чиқиши ҳали тасдиқланмаган бўлсада, жуда қайноқ  ичимликлар  инсон организмида саратонни келтириб чиқариши мумкин экан. Бу ҳақда “Reuters”  ёзмоқда.

Миллиардерларнинг шахсий ороллари ҳақида нималарни биласиз?

14 Июнь 2016

Агар хонадон инсоннинг қасри бўлса, хусусий орол унинг қироллиги ҳисобланади. Кўпчилик океан ва денгиздаги кичик оролларни сотиб олиш имконига эга бўлиши мумкин (50 минг долларга сотиб олиш мумкин), бироқ улар орасидаги энг эксклюзив ороллар миллиардерларга тегишли.

Ҳар 5 сония ичида дунёда нималар рўй беради?

13 Июнь 2016

Монитор қаршисида ширинлик еб ўтирганингизда дунёнинг бошқа бир бурчагида ёки қўшни шаҳарда, ҳаттоки ўзингиздан уч метр нарироқда шунчаки кутилмаган воқеалар содир бўлади.

Дунёнинг энг хавфли ва энг хавфсиз мамлакатлари аниқланди

09 Июнь 2016

Vision of Humanity мутахассислари дунёнинг энг хавфли мамлакатлари рейтингини тузишди. Тадқиқот натижалари ташкилотнинг расмий сайтида чоп этилган.

Энг серфарзанд машҳур юлдузлар (фото)

07 Июнь 2016

Юлдузлар орасида “фарзандлар карьерага ҳалақит бермайди” шиори остида иш кўрадиганлари жуда кўп экан.

Биз танийдиган машҳур юлдузлар орасида кўп болали инсонлар жуда кўпчиликни ташкил этади. Улар орасида актёрлар, моделлар, спортчилар бор.

Мириқиб ухлашнинг асосий омиллари нимада?

06 Июнь 2016

Уйқу билан боғлиқ муаммолар сайёрамиздаги аксарият инсонларни қийнаб келмоқда. У чарчаш, ҳолдан тойиш ва стресс ҳолатларида самарали машғулот ҳисобланади.

Машҳур логотипларнинг олдинги ва ҳозирги кўриниши (фото)

31 Май 2016
Вақт ўтиши билан барча нарса ўзгаради. Ҳаттоки, биз билган таниқли брендлар ҳам. Истеъмолчилар талаб ва истакларини қондириш учун машҳур компаниялар нафақат маҳсулот сифатини янгилашда давом этишади, балки бренд тимсоли бўлган логотипларни ҳам ўзгартириб туришади.

Samsung смартфонларига 4К-экран жойлаштирилади

31 Май 2016

Samsung компанияси юқори қўрсатиш қобилиятига эга 5,5-дюймли AMOLED-панелни намойиш қилди. Бу панел экран сифатида смартфондан фойдаланувчи виртуал реаллик қурилмаларида виртуал реаллик контентини кўриш учун мўлжалланган. High Resolution for VR деб ном олган янгилик Сан-Францискодаги SID Display Week анжуманида тақдим қилинди.

Жинси шим сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

30 Май 2016
Бугун дўконларга кирганимизда skinny, slim, jeggings, boot cut каби ҳар хил турдаги жинсиларни учратишимиз мумкин. Бу кийим тури кўринишидан гардеробнинг оддий бир қисмига ўхшайди, аммо биз уни танлаётганда эътибордан қолдирилган томонлар ҳам бўлади. Шу сабабли эркаклар учун жинси шимларни тўғри танлаш бўйича керакли маслаҳатларни бериб ўтамиз.

Депрессиядан қутулишнинг самарали усуллари

30 Май 2016

Психологларга энг кўп бериладиган савол қайси, биласизми? Бу - "Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?" деган савол. Бундай савол берувчиларнинг ҳаммаси ҳам депрессияга чалинган дейиш нотўғри. Баъзи одамлар шунчаки ёмон кайфият ёки маъюсликни депрессия билан адаштиришади. Бироқ вақтида даволамаса, депрессия енгил шаклдан суицид шаклга ўтиши ҳам мумкин.

Қорин чиқишининг асосий омиллари нимада?

25 Май 2016
Мана иссиқ кунларга ҳам эсон-омон етиб келдик, сиз эса ҳалигача ўзингизни тартибга келтира олмадингиз, севимли кийимларингиз эгнингизда чиройли кўринишига қорнингиз халақит бермоқда.  Агар сиз ўз устингизда ишласангиз, бундай ёқимсиз ҳолатни четлаб ўтиб, шубҳасиз кутилган натижаларга эришасиз!

Кўзни компьютердан асраш борасида оддий ва фойдали маслаҳатлар

24 Май 2016

Барчамизга маълумки, компьютер қаршисида кўп ишлаш зарарли ҳисобланади. Яна унинг олдида дам олиш ва экрандан фақат смартфонга қараш учун кўз узиш ундан-да хавфлидир.

Ҳамюртимиз 121 ёшли Ҳувайдо ая рекордлар китобига киритиладими?

23 Май 2016

Ўтган ҳафта Фарғона вилоятида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивал доирасида кексаларнинг ҳолидан хабар олишдек савобли ишга ҳам қўл урилди. Бундан бироз аввал, актёр Алишер Узоқов ва хонанда Машҳурбек Раимжонов Бувайда туманида истиқомат қилаётган 121 ёшли Ҳувайдо ая Умаровани йўқлаб боргани ҳақида хабар қилган эдик. Онахон юртимиздаги энг кекса одамлардан бири ҳисобланади. Ҳувайдо ая ҳақидаги маълумотлар интернет-нашрлар орқали чоп этилдию онахон бир зумда машҳур бўлиб кетди.

iPhone 6 энг арзон ва энг қиммат сотилаётган мамлакатлар аниқланди

21 Май 2016

Бутун дунёда сотилаётган маҳсулотлар нархини таҳлил қилувчи Deutsche Bank ўзининг навбатдаги ҳисоботини чоп этди.

Ўзбекистон дунёдаги "энг чойхўр" халқ!

20 Май 2016

 Euromonitor International ўтказган тадқиқотлар натижасига кўра, Ўзбекистоннинг аксарият аҳолиси чойни маъқул кўради. Бу ҳақда The Independent хабар берган.

Россиялик миллиардерларнинг меросхўрлар рейтинги эълон қилди

20 Май 2016

Forbes журнали россиялик миллиардерларнинг энг бадавлат меросхўрлари рейтингини эълон қилди. Журналистлар россиялик миллиардерлардан 20 нафарини танлаб олди. Уларнинг фарзандаларининг ҳар бирига эса 1,82 миллиард доллар мерос тўғри келади.

Дунёдаги энг хавфли илмий касблар

16 Май 2016

Олимлар барча замонларда  нафақат оғир ақлий меҳнатни амалга оширишган, балки ҳаётларини ҳам кўп марта гаровга қўйишларига тўғри келган. Ўрта асрларда ўлатни даволаган шифокорлар, ўтган юз йилликдаги радиация тажрибалари,  сайёрамизнинг энг хавфли жойларига саёҳат қилиш - фақат бу соҳага алоқадор бўлмаган инсонгина олим меҳнатини зерикарли дейиши мумкин.

Тарихий шахслар тириклик чоғида қандай кўринишда бўлишган? (фото)

10 Май 2016

Тарихдан бизга маълум бўлган кўплаб машҳур шахслар, тарихчилар, олимлар, малика ва шоҳлар ҳақида биз дастлаб мактаб дарсликларида берилган маълумотларни ўқиганмиз. Кейинчалик газета ва интернет-нашрларида улар ҳақида кўплаб қизиқ воқеаларни мутолаа қилганмиз. Технология оламининг кун сайин ривожланиб бормоқдаки, улар ҳақида исталган маълумотни интернет деб аталмиш олам орқали ҳам ҳеч бир қийинчиликсиз топиш мумкин. Аммо технологиянинг тараққиёти бунданда чуқур нуқталарга етиб бориб, бугун замонавий антропология ёрдамида биз дарсликларда ўқиган, ижодига қизиққан шахсларнинг нафақат суратини, балки ҳаётда, тириклик чоғида асли қандай кўринишда бўлганини ҳам кўриш имконияти туғилди.

F1 суперкарининг диагностикаси ўтган асрнинг ноутбукисиз амалга ошмайди

09 Май 2016
McLaren F1 суперкарининг ўзига хослиги шундаки, у ҳанузгача наддувсиз двигателга эга энг тез автомобиль саналашидан ташқари, унинг диагностикасини 1990-йиллар бошида яратилган Compaq ноутбукисиз амалга ошириб бўлмайди, деб хабар бермоқда The Verge.

Визасиз боришимиз мумкин бўлган давлатлар

06 Май 2016

  Ёш фаслининг кириб келишига ҳам оз фурсат қолди. Кўпчилик ёзги таътилга чиқади, яна кимлардир иссиқдан қочиб, бошқа мамлакатларга саёҳат учун жўнаб кетади. Бироқ баъзида айрим давлатларга бориш учун виза талаб қилинади. Ҳужжатлар тайёрлаш, виза тайёр бўлишини кутиш ва доимий югур-югурлар инсонни ҳолдан тойдиради.

05 Май 2016

  McDonald's компаниясининг энг кекса ходими  Сингапурдан топилди. Бу 92 ёшли Гох Гвек Энг исмли аёл бўлиб, 18 йилдан бери шу компанияда хизмат қилиб келади.  

Аёллар учун махсус қизиқарли тест, эркаклар ўқимасин!

03 Май 2016

Табиат қонунига кўра эркаклар аёлларни, аёллар эса эркакларни доим лол қолдиришга ҳаракат қилиб келишади. Ушбу сўровномада иштирок этган аёллар жавоб беришга қийналиб, боши берк кўчага кириб қолганларини тан олишган.

Муваффақиятга эришиш учун якшанба куни нима билан шуғулланиш лозим?

02 Май 2016
Кўпчилик якшанба оқшомини ёқтирмайди. Тадқиқотларга қараганда, душанбадан олдинги ҳолат асабни бузади.

Ҳаттоки сизга ишингиз ёқса ҳам якшанба куни кечқурун душанбада сизни нималар кутиши мумкинлигини ўйлаб озгина ташвишланасиз.

Тушкунликдан қутулишнинг самарали усуллари

27 Апрель 2016

Инсон тушкун ҳолатдан чиқиб кетишга баъзида ўзида куч топади, баъзан эса бунга ҳафсала ҳам қилмайди. Кичик муаммолардан халос бўлиш йўллари тушкунлик булутлари ортида кўринмай қолган чоғда, инсон энг аввало ўзини бирор нарса билан машғул қилиши, чалғитиши лозим. Айнан ушбу фикр дунёнинг кўплаб олимлари томонидан илгари сурилган. Буни қарангки, тушкунликдан сизу бизни халос қилиши мумкин бўлган йўллар жуда кўп экан. Аммо биз сизга тақдим этаётган усул энг оддий ва энг самарали усуллардан бири саналар экан.

АҚШлик ўсмирларнинг тўртдан уч қисми семизликдан азият чекади

26 Апрель 2016

Оёқлар шаклига қараб, феъл-атворни билиш мумкин экан...

25 Апрель 2016

Warner Bros. кинокомпаниясининг ижодий боғи 2018 йилда очилади

24 Апрель 2016

  Абу-Дабидаги Яс оролида 2018 йилда Warner Bros. кинокомпаниясининг ижодий боғи очилади. Бу ҳақда, концерннинг Miral компанияси билан қўшма баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.

90 ёшни қаршилаган Елизавета II неча пул эвазига кун кечиради?

23 Апрель 2016

  21 апрель куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II 90 ёшни қаршилади. Буюк Британия аҳолиси урф-одатларга жуда содиқ халқлардан бири ҳисобланади.

«Билайн»дан навбатдаги янгиликлар

21 Апрель 2016
Beeline Тошкент вилояти худудида тармоқ ҳажми ва қоплам доираси кенгайгани ҳақида хабар беради.
 

Хакерлар ҳар қандай телефонни бузиб кира олишади...ми?

19 Апрель 2016

Юрак хуружига чалинганлар руҳий тушкунликка мойил бўлишаркан...

19 Апрель 2016

Ўзбекистонда ўсадиган қўзиқоринларнинг 150 дан ортиқ тури заҳарли ҳисобланади

16 Апрель 2016

  Баҳор фаслида об-ҳавонинг нам келиши, ёғингарчиликлар туфайли замбуруғлар ўсиб, ривожланиши учун қулай шароитлар вужудга келади. Бу фаслда кўплаб замбуруғлар пайдо бўлади ҳамда ўсиб кўпаяди.

Машинани маст ҳолда бошқарган ҳайдовчилар ўликхонада ишлашади

13 Апрель 2016

Энг ғаройиб Гиннес рекордлари билан танишинг! (фото)

12 Апрель 2016

Бугунги кунда инсонларни ғайритабий ва бажариш ўта мушкул бўлган машғулотларни бажаришганда Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олиши одат тусига айланган. Ҳар йили Гиннеснинг рекордлар китобига эллик мингтага яқин мурожаат келиб тушади.  Шулар ичидан 6 мингтасигина тасдиқдан ўтиб, китобга киритилади. Бу ҳам қайсидир маънода жуда кўп.

Самолётда телефондан фойдалишга рухсат этилмасликнинг сабаби нимада?

11 Апрель 2016

Энг ажабтовур автобус бекатлари (фото)

06 Апрель 2016

Автобус бекатларига кўз шунчалик кўникиб кетганки, уларнинг ёнидан пайқамай ҳам ўтиб кетиш мумкин. Лекин қуйидаги бекатларнинг дизайни сизни нафақат тўхташга, балки бу ерда узоқроқ қолишга мажбур қилади.

Армиямиз дунёнинг энг қудратли қуролли кучлари рейтингида юқорилади

05 Апрель 2016

Ўзбекистон армияси дунёнинг энг қудратли қуролли кучлари рейтингида 54-ўриндан 48-ўринга кўтарилди. Рейтингга дунёнинг 126 давлати кирган. Бу ҳақда «Globalfirepower.com» сайтига таяниб, UzDaily маълум қилди.

Samsung`нинг эгилган компьютер мониторлари дунё бозорида етакчи

04 Апрель 2016

Баҳорги депрессияни енгишга ёрдам бераувчи маҳсулотлар

28 Марть 2016

Мана, ниҳоят баҳор ҳам келди, аммо кайфиятингиз тушкун ва уйқу билан боғлиқ муаммоларингиз борми? Баҳорги депрессияни бекорга витаминлар ва бошқа фойдали моддалар етишмовчилиги билан боғлашмайди. Аммо шундай маҳсулотлар борки, бундай вақтда уларга алоҳида эътиборни қаратиш лозим бўлади.

Аччиқ таомларни хуш кўрамизнинг сабаби нимада?

28 Марть 2016

Айримлар ҳар бир таомни аччиқ қалампир билан  истеъмол қилса, айримлар қалампирли таомдан узоқда юради. Аслида қалампирдаги фаол моддалар барчага бир хилда таъсир қилади. Хўш, унда нима учун ҳамма аччиқ қалампирга ҳар хил муносабатда бўлади?

Жоржио Армани энди ҳайвонот оламига зарар етказмайди

28 Марть 2016

Дунё миқёсидаги энг сифатли ва қимматбаҳо либослар ишлаб чиқарувчи дизайнерлар қаторида турувчи Жоржио Арманининг либослар тўпламидаги кийимларни киймаган машҳур юлдуз бўлмаса керак. Бугун, у бошқа бир қатор дизайнерлар қатори ўзининг либослар тўпламида мўйнадан фойдаланишдан воз кечди, деб ёзади ТАСС.

Дунёдаги энг кичик автомобиль аукционда сотилди

21 Марть 2016

1964 йилда ишлаб чиқарилган уч ғилдиракли Peel P50 автомобили Sotheby’s аукционида сотилди, деб хабар бермоқда "Автоблог".

Гаджетларни тўғри зарядлаш борасида фойдали маслаҳатлар!

15 Марть 2016

Аккумулятор «умри»ни узайтириш ва қурилманинг ишлаш вақтини кўпайтириш бўйича кўплаб мифлар мавжуд. Apple ушбу мавзуга тўхталиб, ўз расмий сайтида гаджетларни тўғри заряд олдириш ҳақидаги маслаҳатлари билан бўлишди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».

Компьютер клавиатурасидаги F ва J тугмалари нега бўртиқ?

14 Марть 2016
Компьютерингиз клавиатурасидаги F ва J тугмаларида кичик бўртиқ борлигига ҳеч кўзингиз тушганми ёки бунинг нима учун кераклиги қизиқтирганми? Бу ҳақда Interesting Engineering сайти жавоб берди.

8 мартда Фонтавиво шаҳарчаси мэри аёлларга антиқа совға қилди

09 Марть 2016

Қайси давлатларда аёлларнинг ишлаши учун энг қулай шароитлар яратилган?

09 Марть 2016

Ошпазларимиз егуликлардан улкан харита тайёрлаб, рекорд ўрнатишди

08 Марть 2016

Nokia рингтонининг оммалашиб кетиши тарихини биласизми? (видео)

02 Марть 2016

Adweek нашри Nokia’нинг машҳур рингтони яратилиши тарихини эслаб ўтди. Бу рингтон дунёда энг кўп янгровчи куйлардан бири ҳисобланади.

Яқинларда 13 та нотадан ташкил топган бу рингтон мобиль инқилобининг куйи ҳисобланган. Ўтган ўн йилликнинг смартфон ишлаб чиқарувчи энг йирик компанияси Nokia дизайн ва технологиялар соҳасида бош яратувчи бўлган.

Ҳайратга солувчи тарихий суратлар

01 Марть 2016

Рустам Саъдиев қайси шахслар ҳақида фильм суратга олишни орзу қилади?

29 Февраль 2016

Режиссёр Рустам Саъдиев Ўзбекистонда яшаб ўтган машҳур тарихий шахслар ҳақида фильм суратга олиш орзуси борлигини маълум қилди. Бу ҳақда у «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Пластик карточкадан фойдаланувчиларга қулайликлар кенгайди

27 Февраль 2016
Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда “сўм” пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари амал қилиши лозим бўлган тарифларнинг янги режасини ишлаб чиқди.

Пойтахтда 110 йил олдинги рекорд ҳарорат янгиланди

24 Февраль 2016

Beeline абонентлари учун яна бир чегирма…

23 Февраль 2016
Beeline халқаро роуминг учун Super Visa хизмати ҳақида эслатиб ўтади. Компания абонентлари хорижий сафарлар пайтида дақиқасига $0,29 эвазига мулоқот қилишлари мумкин.
 

Эртага, 23 февраль куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

22 Февраль 2016

Палеодиета семизликка олиб келиши мумкин

19 Февраль 2016

 Мельбрун университети тадқиқотчилари тобора оммалашиб бораётган палеодиета аслида акс таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашди.

Ёмон интернетнинг инсон руҳиятига таъсири

19 Февраль 2016

 MWC (Жаҳон Мобиль Конгресси) 2016 йил арафасида Ericsson компанияси Mobility Report ҳисоботи доирасида уяли тармоқ абонентларининг мобиль алоқа сифатидан стрессга тушиш даражасининг аҳамияти тўғрисида махсус маъруза тайёрлади.

Таксичиларни қизиқтирган саволларга жавоблар...

17 Февраль 2016

Янги Android 7 операцион тизими ҳақида маълумотлар

15 Февраль 2016

TJournal Google’нинг янги Android N операцион тизими ҳақида пайдо бўлган маълумотларнинг барчасини жамлаб, тақдим этди.

MATIZ Россия талабларига мослаштирилади

11 Февраль 2016

“Ўзавтосаноат” 2016 йилда 17,2 минг Matiz автомобилларини Россия Федерацияси сертификатлари талабларига мослаштириб ишлаб чиқаради.

 

Камдан-кам учрайдиган ноёб оқ тошбақа боласи топилди

10 Февраль 2016

Смайликларни болалар ўйлаб топишганми?

09 Февраль 2016

Мессенжерларнинг биз билмаган имкониятлари...

08 Февраль 2016

Ҳозирда бирор-бир мессенжер ўрнатилмаган смартфонни топиш қийин. Улар СМС ва телефон қўнғироқлари ўрнини шитоб билан эгаллади. Лекин ҳамма ҳам ушбу дастурларнинг яширин имкониятларини билавермайди.

Биз фойдаланувчиларга мессенжерлар ёрдамида суҳбатлашишда қулайлик яратувчи имкониятлар билан таништирамиз.

Кимошди савдосида «папамобиль» 82 минг долларга сотилди

02 Февраль 2016

Сотувга қўйилган йўлтанламас автомашинаси Рим папаси томонидан АҚШга уюштирган илк ташрифи давомида расмий «папамобиль» сифатида танланган эди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «Авто Mail.ru» хабар қилмоқда.

Сердаромад ажабтовур касблар...

01 Февраль 2016

Бу дунёда шундай ғаройиб касблар борки, улар эгаларига яхшигина даромад олиб келади. Бу касблар ҳақида илгари эшитмаган бўлсангиз, ҳайратланишингиз табиий.

 

Илон заҳарини тўпловчилар

«Nokia» тарихини биласизми?

27 Январь 2016

Информацион технологиялар оламидаги гигант компаниялар рўйхатида илгари бир компания номини келтириб ўтмасликни тасаввур қилиб бўлмасди. «Nokia». Ҳа, бу ном ҳали хотиралардан бутунлай ўчиб кетгани йўқ. Лекин ушбу компания яна илгариги шуҳратини тиклаши ва илгариги даражасига етиши учун жуда узоқ вақт керак бўлади.

31 январда "сайёралар паради"га гувоҳ бўламиз!

26 Январь 2016

Ноутбук сотиб олишда асқотадиган тавсиялар

25 Январь 2016

Ноутбук сотиб олишга қарор қилиб магазинга йўл олдингиз. Йўл-йўлакай чўнтагингиздаги пулингизга яраша ноутбук харид қилиш ҳақида ўйлаб кетар экансиз, уни танлашда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлигини ёдда тутинг.

 

Операцион тизим

Ноутбук харид қилаётганда биринчи навбатда операцион тизимни аниқлаб олиш даркор. Олдингизда 4,5та вариант бўлиб, яримта вариант – “Linux”ни рўйхатдан чиқариб юборсангиз ҳам бўлади. Қолган вариантлар эса қуйидагилар:

“Apple MacOS”. Фақат “Apple” ноутбукларига ўрнатилади. Улар “Windows” тизими ўрнатилга компьютерлардан ҳар доим қиммат юради. Агар илгари “MacOS” билан ишламаган бўлсангиз, уни ўзлаштиргунингизча муаммоларга дуч келишингиз мумкин.

“Microsoft Windows”. Бу ерда ҳаммаси тушунарли, у ҳар қандай фойдаланувчи учун энг хавфсиз вариант. Агарда “Windows 8.1” ўрнатилган ноутбук сотиб олсангиз, уни “Windows 10” тизимига янгилашингиз мумкин.

“Google Chrome OS” — агар сизга “Google” браузери ва сервисларидан бошқа нарса керак бўлмаса, уни танлашингиз мумкин. “Windows”ли компьютерларга нисбатан арзон туради.

Ва ниҳоят, бутунлай операцион тизим ўрнатилмаган, аниқроғи “MS DOS”ли ноутбук. Бундай ноутбуклар арзон туради, лекин унга “Windows”ни ўзингиз ўрнатишингиз лозим бўлади.

 

Экран ўлчами

Кейинги муҳим жиҳат экран ўлчами ёки дисплей диагонали бўлиб, у дюймларда белгиланади. Бу ҳолатда ноутбукни қандай мақсадда сотиб олаётганингиз муҳим. Агарда уни доимо ёнингизда олиб юришни истасангиз, 13 дюймдан катта ноутбуклар ўта катта, оғир ва ноқулай саналади. Агар ноутбук кўпинча стол устида турадиган бўлса, 15 дюймли ва ундан катта ноутбукларга эътибор қаратишингиз мумкин. Экрани қанча катта бўлса, ноутбук шунчалик оғир бўлади ва аккумулятор қуввати оз вақтга етади.

Шунингдек, экран қопламасига ҳам эътибор беринг. Ноутбуклар экрани “кўзгу”ли ёки жилосиз бўлади. Кўзгули экранда ўзингизни бемалол кўришингиз мумкин, жилосиз экранда эса қуёш нури тушиб турганда ҳам экрандаги нарсаларни кўра оласиз. Жилосиз экранли ноутбуклар қиммат туради. 

 

Процессор, оператив хотира, бўш жой, видеокарта

Замонавий комьютерларнинг техник хусусиятларини солиштириш қийин. Лекин қуйидагиларни билиш фойдадан холи эмас.

Процессор (CPU)нинг частотаси қанчалик катта ва ядролари сони қанча кўп бўлса, у тезроқ ишлайди, қимматроқ бўлади. Лекин процессорнинг тури ва частотаси "оғир" графикали ўйинлар ёки видеотасвирларни қайта ишлаган вақтдагина аҳамият касб этади. Кундалик эҳтиёж учун ҳозирги ҳар қандай замонавий процессорнинг қуввати етади.

RAM — оператив хотира, уни дискдаги жой билан адаштирмаслик лозим. У гигабайтларда ўлчанади (GB) ва ноутбукларда 2 дан 16 гача бўлади, баъзида 32 гигабайтлилари ҳам учрайди. Оператив хотираси 8 гигабайтдан юқори ноутбуклар фақатгина видеолар билан ишлайдиган ёки ўта замонавий ўйинларни ўйнайдиганлар учунгина керак бўлади. Хотираси 4 гигабайтдан паст ноутбукларни эса ҳеч кимга тавсия қилмаймиз. Энг яхши вариант 4 GB оператив хотирага эга ноутбук ҳисобланади, лекин замонавий ўйинларни ўйнаш ниятида бўлсангиз, 8 GB хотирали ноутбукни танланг.

Бўш жой гигабайт ёки терабайтларда ўлчанади. Агар ноутбукингизни турли кино ва ўйинлар билан тўлдирмайдиган бўлсангиз, сизга 1 терабайт бўш жойи бор ноутбук етади. Бўш жойи 512 гигабайт (GB)дан кам ноутбуклар ноқулай ҳисобланади. Кўпинча бирор нарса ўрнатиш учун унинг хотирасидан ниманидир ўчириб туришга тўғри келади.

Ноутбукларда видеокарта ўрнатилган ҳолатда бўлиб, у оддий ишларни бажариш учун кифоя қилади. Лекин оғир ўйинлар ва видеофайлларни қайта ишлаш учун камида 2GB хотирали алоҳида видеокарта керак бўлади.

 

Аккумулятор, қўшимча имкониятлар, вазн, нарх

Агар сиз кам ўтирадиган бўлсангиз ва аккумуляторни бир марта қувватлантириб узоқроқ юришни истасангиз, бу жиҳатга ҳам эътибор қаратинг.

Агар ноутбукингизни мониторга улашни режалаштирган бўлсангиз, унда керакли тирқиш борлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар тўлақонли клавиатура ва рақамли клавиатура керак бўлса, уларнинг мавжудлигини текшириб олинг. Ноутбукда ўрнатилган модем бўлишини, USB-портлар сони кўп бўлишини ёки яна қўшимча имкониятлари хоҳласангиз, сотиб олишдан олдин уларнинг барчаси мажудлигига эътибор қаратинг.

Ноутбукнинг вазни ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар ноутбукни ёнингизда олиб юрадиган бўлсангиз, бу омилни ҳам эътибордан қочирманг.

Ва ниҳоят, нарх. Нарҳ ҳам муҳим аҳамиятга эга, лекин "иккита бир хил" моделдаги ноутбукдан бирини танлашда 10-20 доллар фарқи учун арзони ёки қимматига эътибор қилманг, уларнинг техник кўрсаткичларини кўздан кечиринг.

Ва албатта, ноутбукни ҳеч қачон ташқи кўринишига қараб танламанг! У сизга заргарлик буюми ёки тунчироқ эмас, ундан доимий равишда фойдаланасиз.

Автомобилни қиздириш фойдасиз экани маълум бўлди

21 Январь 2016

  Қиш фаслида Ўзбекистонда ва умуман бошқа совуқ ўлкаларда автомобилни юргизишдан олдин қиздириш одати бор. Олимлар бундан наф йўқ, қолаверса, атроф-муҳитга зарар етказилади ҳамда ёнилғи ва вақт бекор сарфланади,деган фикрга келди.

Уйларимизда 500дан ортиқ турдаги ҳашаротлар мавжуд?!

20 Январь 2016

Эмил Турсунов ўхшаши йўқ шамол генераторини яратди (видео)

19 Январь 2016

Қирғизистонлик Эмил Турсунов “Шам Тур” деб номланган шамол генератори ихтиро қилди. Қурилма мобиль бўлиб, ҳаттоки кучсиз шамолда ҳам ишлай олади ва бошқа шундай қурилмалар билан рақобатлаша олади.

Турсуновнинг айтишича, ўзиюрар қурилма елкан принципидан фойдаланади, бу эса шамол кучидан максимал фойдаланган ҳолда унинг узоқ ишлаши ва барқарорлигини таъминлайди, деб хабар бермоқда “Sputnik Кыргызстан” нашри.

Beeline: Энг кўп берилган саволларга жавоблар

15 Январь 2016
Маълум бўлишича Beeline абонентлар тарафидан берилган энг кўп саволлар рейтингини тузиб чиққан. 
 

Камбағал оиладан чиққан юлдузлар

15 Январь 2016

  Аксарият машҳурларга қараб, уларга ҳавас қиламиз. Уларда ҳамма нарса бор: машҳурлик, пул, мухлислар. Аммо улар ҳам қачонлардир шу мавқега эришиш учун кўплаб қийинчиликларни бошдан кечиргани эса ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. 

Эски намунадаги паспортларнинг хорижда амал қилиши муддати тугаганми?

15 Январь 2016

 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги эски намунадаги паспортга эга Ўзбекистон фуқаролари бошқа давлатлар ҳудудида қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақидаги кўплаб саволларга ойдинлик киритди.

Термизда охирги 32 йил мобайнидаги қишнинг энг иссиқ ҳарорати!

11 Январь 2016

Японияда байрам - "Вояга етганлар куни" кенг нишонланмоқда

11 Январь 2016

Японияда ҳар йили январь ойининг иккинчи душанбасида анъанавий давлат байрами – Вояга етганлар куни ("Сэйдзин но Хи") кенг нишонланади.

Бу йилли байрам бугун, 11 январь куни нишонланмоқда. Минглаб 20 ёшни қарши олган қиз ва йигитлар эрта тонгдан миллий либосларга бурканган ҳолда яқин атрофдаги ибодатхоналарга йўл олиб, шу муносабат билан бўлиб ўтадиган оммавий сайлда иштирок этишади.

Энди йўлларда «Фото ва видеофиксация» белгиси ҳам бўлади

10 Январь 2016

Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ) «Фото ва видеофиксация» ахборот-кўрсатиш белгиси (5.41) билан тўлдирилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

 

Энди Туркияга ҳам виза оласиз?!

08 Январь 2016

Жорий йилнинг июнидан бошлаб Туркия жаҳоннинг 89 давлатига нисбатан виза тартибини жорий қилади. Бу давлат ичида Ўзбекистон ҳам бор, деб хабар беради HaberIzmir нашри

 

2016 йилдаги биринчи чақалоқ Фарғонада дунёга келди

06 Январь 2016

Жиззахда Beeline 3G тармоғи кенгаймоқда ва огоҳлантириш…

05 Январь 2016
Beeline Жиззах вилоятида 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Ғаллаорол шаҳрининг Мустақиллик кўчасида янги база станцияси ўнатилди ва бу яқин оралиқда жойлашган туманларда ҳам алоқа сифатини яхшилади. 

Қандай ўйинчоқлар болалар саломатлиги учун энг хавфли?

29 Декабрь 2015

Маълумотларни узоқ вақт ёдда сақлашнинг самарали усули

28 Декабрь 2015

Санъаткорлар ҳам имтиҳон топширади

24 Декабрь 2015

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Болалигимизни ёдга солувчи буюмлар (фото)

21 Декабрь 2015

Агар болалигингиз 80-90-йилларда ўтган бўлса, унда эслашга арзигўлик хотиралар талайгина топилади сизда. Даврлар шу даражада тез ўзгариб кетдики, худди сизу биз бир неча замонларни яшаб ўтгандай бўлиб қолдик.

Орол денгизини тиклаш имконияти мавжуд!

17 Декабрь 2015

Орол денгизи 24 минг йил олдин юзага келгани айтилди. Ҳолбуки, ўтган аср охирида олимлар денгиз узоғи билан 10 минг йил олдин пайдо бўлганини айтишар эди.

 

Телефон тугмачалари нега айнан шундай жойлаштирилган?

16 Декабрь 2015

Hacker News  форумида иштирокчилар эътиборига Data Genetics блогида келтирилган маълумотлар тақдим этилди. Унда телефон тугмачалари нега айнан шундай жойлаштирилган, деган саволга жавоб келтирилган эди. Материал муаллифи ярим асрдан буён қўлланиб келинаётган ва ҳатто мобиль телефонларнинг сўнгги авлоди чиқарилаётган замонавий асрда ҳам тугмачалар жойлаштирилуви жойида қолгани ҳақида гапириб ўтди.

Қишда картошкани қандай сақлашни биласизми?

15 Декабрь 2015

Бошқа кўплаб сабзавотлар билан солиштирадиган бўлсак, улар орасида картошка яхшироқ сақланади. Агар сақлашнинг тўғри усулларидан фойдалансангиз, яхши картошка сизни “уялтириб қўймайди” ва бир неча ой давомида сақланиши мумкин. Сабзавот супермаркетдан сотиб олинганми ёки уни мустақил равишда етиштирганлигингиз муҳим аҳамиятга эга. Келинг, ҳаммаси ҳақида бир бошидан суҳбатлашамиз.

Дунёдаги энг-энг биринчи электрон компьютер (фото)

14 Декабрь 2015

Мана юз йилдан ортиқ вақт ўтибдики, Нью-Йоркдагм Марказий вокзалнинг ертўласида маҳаллий ишчилар тарихдаги дастлабки компьютер деб атайдиган “Westinghouse Electric” компаниясига тегишли қурилма сақланади. 2013 йилда муниципалитет у ерга экскурсия уюштира бошлади ва оммавий ахборот воситаларида сирли компьютер ҳақида бир қатр ҳикоялар пайдо бўлди. Бироқ бу қурилманинг қандай ишлаши ҳалигача номаълум.

Россиядан жами 1,874 млрд доллар юборилган, аммо бу жуда камайган!

12 Декабрь 2015

2015 йилнинг учинчи чорагида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги пул ўтказмалари ҳажми 797 млн долларни ташкил этди. Бу эса 2014 йилнинг учинчи чорагидаги кўрсаткичдан (2,227 млрд доллар) 2,79 баробарга кам.

 

ИШИД қурол-аслаҳаларни қаердан олади?

08 Декабрь 2015

Йил сўнггига қадар дунё аҳлининг 46 фоизида интернетга кириш имкони бор

02 Декабрь 2015

2015 йил охирига бориб жаҳон аҳолисининг 46 фоизи ўз уйидан интернетга кириш имконига эга бўлади. «Telegraf.by» хабарига кўра, ўтган йили интернетга эга уй хўжаликлари сони 44 фоизни, беш йил аввал эса 30 фоизни ташкил этарди.

Қайси давлатнинг паспорти энг "кучли"?

30 Ноябрь 2015

Парижликлар майдонга минглаб жуфт пойафзаллар келтиришди

30 Ноябрь 2015

Парижликлар Республика майдонига бир қанча минг жуфт пойафзаллар келтирди. Шаҳар аҳолиси бу билан табиатнинг глобал исишига дунё эътиборини қаратишмоқчи бўлди. Бу ҳақда «Meduza» хабар бермоқда.

Ақлли бўлиш учун бир стакан сув кифоями?!

23 Ноябрь 2015

Қозоқлар 2016 йилнинг учдан бир қисмини дам олиб ўтказишаркан...

18 Ноябрь 2015

1 йилда терактлар қурбонлари сони тарихдаги энг юқори даражага етди!

17 Ноябрь 2015

Террорчилар хатти-ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлган кишилар сони ўтган йили 80 фоизга ортиб, тарихдаги энг юқори даражага етди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Иқтисодиёт ва тинчлик халқаро институти тадқиқотига таяниб.

Италиялик сайёҳ иккинчи марта ҳам фожиадан омон қолди

16 Ноябрь 2015

30 йил муқаддам Брюсселдаги «Эйзель» стадиони деворлари қулашидан омон қолган италиялик сайёҳ Массимилиано Наталуччи Парижда содир этилган терактлар вақтида ҳам жонини сақлаб қолди. Бу ҳақда Corriere Adriatico нашри маълумотига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Эрматов тўртинчи марта ОЧЛ финалини бошқаради

14 Ноябрь 2015

Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками деб эътироф этилган Равшан Эрматов 21 ноябрь куни Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Хитойнинг "Гуанжоу Эвергранд" ва БААнинг "Ал Аҳли" клублари ўртасидаги ўйинни бошқариб боради.

 

Кимда қанча авиаҳалокатлар...?

13 Ноябрь 2015

 Россиянинг "АиФ" газетаси 2006 – йилдан то 2015 йилга қадар содир бўлган авиаҳалокатларни сарҳисоб қилиб чиқди.

Хайр-саховат рейтинги: Ўзбекистон 27-ўринда

12 Ноябрь 2015

 Буюк Британиянинг Чаритис Эйд жамғармаси 10 ноябрда аҳолиси фаол даражада хайр-саховат билан шуғулланувчи, яъни ўзининг шахсий пуллари ва вақтини муҳтож одамлар ва беморларга сарфлайдиган давлатлар рейтингини чоп этди. 

Юань ҳақида қизиқарли маълумотлар

11 Ноябрь 2015

Юань — Хитой Халқ Республикасининг пул бирлиги. Хитойчадан таржима қилинганда «юань» «думалоқ» ёки «думалоқ танга» деган маънони билдиради.

Мазза қилиб ухлашни истасангиз...

10 Ноябрь 2015

Куз ҳавоси одамни ухлашга мойил қилиб қўяди. Лекин баъзида куни билан мазза қилиб ухлаш ҳақида ўйлайсиз, жойингизга ётишингиз билан эса уйқунгиз қочади. Соатлаб ётсангиз ҳам уйқунгиз келмайди.

Энг кўп қўйилаётган исм София экан!

08 Ноябрь 2015

АҚШлик Лора Уоттенберг исмли мутахассис олиб борган тадқиқотларга кўра, ер юзидаги энг оммабоп исм София эканлиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда The Independent.

 

Юртимиз энг ривожланаётган давлатлар рейтингида ўз ўринни сақлаб қолди

02 Ноябрь 2015

Ўзбекистон нуфузли Legatum Institute таҳлил институти версиясига кўра, дунёнинг энг тараққий этаётган мамлакатлари анъанавий рейтингида 57-ўринни сақлаб қолди, деб ёзади UzDaily.

Forbes`нинг энг бой марҳум юлдузлар рейтингида яна Майкл Жексон етакчи

28 Октябрь 2015

Инсоният минг йилдан сўнг қандай кўринишда бўлади? (видео)

26 Октябрь 2015

Интернетда одамзод минг йилдан кейин қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини намойиш қилувчи видео пайдо бўлди.

AsapScience экспертлари ўзларининг YouTube’даги каналида одамлар минг йилдан кейин ҳозирдагидан анча бошқача бўлишини таъкидлашмоқда. Daily Mail нашри видеонинг асосий тезисларини чоп этди.

App Store`да фойдаланувчилар шахсий маълумотини ўғирлаган 256та илова бор

20 Октябрь 2015

Тадқиқотчилар App Store`да махфийлик сиёсатини бузган 250дан зиёд мобил илова мавжудлигини аниқлашди, дея хабар бермоқда Arstechnica.

Канадалик шахс лотереядан қарийб 50 млн. доллар ютиб олди

19 Октябрь 2015

Табиатдаги 7 ғайритабиий ҳодиса

14 Октябрь 2015

Сайёрамиз кўплаб сир ва жумбоқларга бой. Ҳар куни янги-янги сирли ҳодисаларга дуч келиш мумкин. Уларнинг айримларини кўриб ҳайратга тушасиз, ишонгингиз келмайди. Беихтиёр “Тушимми-ўнгимми?” деб юборасиз.

Қуйидаги суратлардаги ғайритабиий ҳодисалар ҳам ана шундай ҳайратлантирувчи воқеалар сирасига киради.

Терининг қиришини тезлаштирувчи маҳсулотлар

14 Октябрь 2015

Сезганмисиз, дабдабали базм ёки зиёфатдан кейин терингиз қандайдир қуруқшаган, ғижимлангандек кўринади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки биз истеъмол қилаётган нарсалар бевосита тери ҳолатига таъсир кўрсатади. Шундай маҳсулотлар борки, уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш терининг қариш жараёнини тезлаштиради.

Beeline дан журналистлар учун танлов ва

12 Октябрь 2015
Beeline ва ICTNEWS таҳририяти “Алоқада бўл!” номли телекоммуникация ва IT соҳасига оид энг яхши журналистик иши танловини эълон қилади. Танловда босма ва онлайн-ОАВ, шунингдек радио ва ТВ вакиллари бўлган журналистлар иштирок этишлари мумкин.
 

iPhone’да анча "қимматга тушадиган" функцияси бор экан...

05 Октябрь 2015

Apple iPhone смартфонида фойдали бўлиб туюладиган, аслида эса анча зарарли бўлган функция бор, деб ёзади «Интересно» нашри.

Антон Чазов Beeline да иш бошлади ва

03 Октябрь 2015
Beeline Антон Чазов комплаенс бўйича раҳбар лавозимига тайинланганлиги ҳақида хабар беради. Бу лавозимда Антон компания тартибларини такомиллаштириш, шунингдек мавжуд қонунчиликга риоя қилиш ва ишбилармонлик обрўсини қўриқлаш масалаларини назорат қилади.

 

Coca-Cola ва Sprite’ни уйда тайёрлаш мумкин...

30 Сентябрь 2015

Cola-Cola, Sprite ва Fanta ичимликлари ихлосмандлари 29 сентябрдан сотувга чиққан мазкур газланган ичимликларни уй шароитида тайёрлаш имконини берувчи автоматлар ёрдамида уларни мустақил равишда тайёрлашлари мумкин бўлади. Бу ҳақда BuzzFeed хабар бермоқда.

Google Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

29 Сентябрь 2015

2015 йилнинг февраль ойида Американинг Google Inc. корпорациясининг Янги технологиялар ва Google ишланмаларини ривожлантириш Олий Департаменти ўз ишланмалари учун янги истиқболли ҳудудларни ўзлаштиришга қарор қилди. Шу мақсадда Google корпорациясининг идораси Истанбулда жойлашган Яқин ва Узоқ Шарқ, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари бўйича йирик ритейлери — General Mobile потенциал бозорларни қидиришни бошлади.

Дунёдаги энг қўрқинчли жойлар

28 Сентябрь 2015

Қўрқинчли фильмларда бизга тасаввур маҳсули бўлган масканлар ва махлуқларни намойиш этиб, ваҳимага солишга уринишади. Аммо сайёрамизда шундай масканлар борки, улар Голливуддаги мутахассисларни ҳам ҳайратга солган бўларди.

Дунёдаги энг ажабтовур меҳмонхоналар

28 Сентябрь 2015

Дунёнинг турли бурчакларида жойлашган бу меҳмонхоналар ҳар қандай сайёҳни ўзига жалб этиши тайин.

1. Отель:  ICEHOTEL

Қаерда:  Швеция

"Самарқанд" гулларини биласизми?

27 Сентябрь 2015

Маълум бўлишича, ўсимлик дунёсининг бир қатор мафтункор турлари Самарқанд шаҳри шарафига номланган.

 

Юртимиз Марказий Осиёда оммавий зўравонлик эҳтимоли энг паст мамлакат

23 Сентябрь 2015

Сайёрамизнинг 4 миллиардга яқин кишиси интернетга уланмаган

22 Сентябрь 2015

4 млрдга яқин одам, яъни сайёрамиз аҳолисининг 57 фоизга яқини интернетга киришга имкони йўқ. Бу ҳақда БМТнинг интернет-технологияларни ривожлантириш бўйича қўмитаси маълум қилди. Буни Reuters ахборот агентлиги келтирмоқда.

БМТ: Донбассда можаролар бошланганидан буён 8 минг киши ҳалок бўлди

19 Сентябрь 2015

  Украина шарқида қуролли можаролар бошланганидан буён 8 минг киши ҳалок бўлди, дея хабар берди суд қарорисиз ва асоссиз қатллар масалалари бўйича БМТнинг махсус маърузачиси Кристоф Хайнс брифинг чоғида.

Зуҳриддиновнинг концертида Шакти Арора

17 Сентябрь 2015

 «Опанг қани?» таронаси билан барчага таниш бўлган хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов жорий йилнинг 1-2 ноябрь кунлари «Жўшқин қалбим садоси» номли илк яккахон концерт дастурини мухлислар эътиборига ҳавола этиш ниятида.

HP ходимлар штатини 30 минг кишигача қисқартириши мумкин

16 Сентябрь 2015

Hewlett-Packard компанияси фаолияти қайта ташкил этилаётгани (реструктуризация) муносабати билан ходимлар штатини 25 минг нафардан 30 мингача қисқартириши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.

Дунёдаги энг ғайриоддий шаршаралар

14 Сентябрь 2015

Баланд қоялардан гулдурос овоз билан отилиб тушаётган сув ўзгача бир манзара ҳосил қилади. Айнан шу туфайли сайёҳлар ташриф буюрадиган масканлардан бирига айланган. Уларнинг баландлиги ва қудрати кишини оҳанрабо сингари ўзига тортади.

АЭСда радиациядан тозаланган 850 тонна сув океанга қуйилди

14 Сентябрь 2015

Япониянинг “Фукусима-1” АЭСида радиоактив моддалардан тозаланган сувни океанга қуйиш бўйича ишлар биринчи марта амалга оширилди. Бу ҳақда Tokyo Electric Power (TEPCO) энергокомпанияси маълум қилди.

Самолётларимиз учун Евроиттифоқ шаҳарларига учишига рухсат берилди

12 Сентябрь 2015

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Европа Иттифоқи мамлакатларида парвозларни амалга ошириш учун Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) рухсатномасини олди. 

 

Мамлакатимиз узоқ умр кўрувчилар сони жиҳатидан дунёда 6-ўринда!

08 Сентябрь 2015

Украинанинг «Эл-Виста» тадқиқот маркази узоқ умр кўрувчилар (100 ёш ва ундан ошганлар) сони бўйича мамлакатлар рейтингини тузиб чиқди, дея хабар бермоқда «Ўзбектуризм» Миллий компанияси.

24 йил мобайнида жон бошига реал даромадлар 9 мартага ошди

01 Сентябрь 2015

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимда мамлакат қтисодиёти, жаҳон миқёсида ҳали-бери давом этаётган инқирозга қарамасдан, истиқлол йилларида 5,5 каррадан зиёд ўсгани, аҳолимизнинг реал даромадлари жон бошига 9 марта кўпайгани, одамларимизнинг ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 73 ёшга, аёллар ўртасида эса 75 ёшга етгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмаётганини таъкидлаб ўтди.

Ҳайратга солувчи ажойиб йўллар

01 Сентябрь 2015

Барчамиз роҳатижон саёҳатлардаги кўникиб қолдик: бир зумда дунёнинг нариги четига элтувчи авиапарвозлар,  шинам меҳмонхоналар ва ҳоказо “ҳаммаси ичида” қулайликлар. Аммо сафархалтани елкага илиб, саргузаштлардан баҳра олиб, саёҳат қилганга нима етсин! Айнан шундай усул билан ўзга мамлакатни ўрганиш, куч-қувватини синовдан ўтказиш, ўзини Ер аталмиш гўзал сайёранинг бир зарраси сифатида ҳис этиш мумкин.

Ericsson компанияси аравачада олиб юриладиган илк 5G-гаджетини яратди

31 Августь 2015

Швециянинг Ericsson компанияси 5G стандартидаги юқори тезликли алоқани кўтара оладиган биринчи қурилмасини ишлаб чиқди ва синовдан ўтказа бошлади, дея хабар бермоқда «Thg.ru».

Beelineдан байрам совғаси...

30 Августь 2015
Beeline Ўзбекистоннинг Мустақиллик кунига бағишланган, компаниянинг Марказий офиси ёнида очилган бепул WiFi-зонага ташриф буюрган абонентлар сони ҳақида хабар беради. 

Бу йил 1,5 миллион киши ҳаж ибодатини адо этади

24 Августь 2015

2015 йилда муқаддас Макка шаҳри ва унинг атрофида тахминан 1,5 млн киши ҳаж ибодатини адо этади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги маълум қилди.

Ҳаётдаги мураккаб вазиятларда асқотадиган 10 та қоида

20 Августь 2015

 Сиз ҳам бошқа машҳур компания ходимларига ўхшаб ҳаёт кечираётган бўлсангиз, яъни ҳар томондан сизга қўйилаётган талаблар ва уларнинг ҳар бирини ўйлашга вақтингиз мавжуд эмас.

Ҳаётдан завқ олиб яшашнинг 11 усули

20 Августь 2015

 Статистик маълумотларга қараганда инсоннинг ўртача умри 75-85 (70-75 ёшгача эркаклар, 80-85 аёллар) экан. 75 йил узундек туюлади, аслида эса жуда ҳам оз муддат.

Турмуш даражаси энг юқори ва энг паст бўлган дунё шаҳарлари рейтинги

19 Августь 2015

The Economist нашри турмуш даражаси энг юқори ва энг паст бўлган дунё шаҳарлари рейтингини тузиб чиқди.

2015 йилги Россиянинг энг бой тадбиркорлари рўйхати

17 Августь 2015

Forbes 2015 йил учун ҳар йили анъанавий тарзда чоп этадиган Россиянинг энг бой тадбиркорларининг 12-рейтингини чоп этди. Рўйхатнинг юқори учлигидан Владимир Потанин, Михаил Фридман ва Алишер Усмонов ўрин олди.

Автомобиль кондиционери инсон саломатлиги учун хавли (ми)?

13 Августь 2015

 Машинангизни ўт олдиргач дарров кондиционерни ишга туширманг! Ушбу матнни ўқиш учун бир дақиқангизни аяманг. Яқинларингиз соғлиғи учун жудаям керакли бўлган маълумот!

2100 йилда 11 миллиард инсон яшайди?!

11 Августь 2015

Ер аҳолиси ҳозирги 7,3 млрд кишидан 2050 йилда 9,7 млрд гача ва асримиз охирига бориб 11,2 млрд кишига етиши прогноз қилинмоқда. Бундай рақамлар БМТнинг демография бўлими раҳбари Жон Уилмот томонидан 10 авгусда Сиэтлда бўлиб ўтаётган статистиклар анжуманида келтирилди.

Юртимиз тинчликпарвардир!!!

10 Августь 2015

Ўзбекистон ўтган йили террористик актлар содир этилиши имконияти камайган давлатлар рўйхатининг 21 поғонасида қайд этилди.

Полизчилар танловида 31 кг ли тарвуз ва 16 кг ли қовун намойиш этилди

10 Августь 2015

9 август куни Ашхободда умуммиллий полизчилар танловининг якуний босқичи ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари давлат озиқ-овқат саноати бирлашмаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлди. Танлов тафсилотлари “Турманистон: Олтин аср” онлайн нашрида ёритилди.

Гўшт истеъмоли кўпаймоқда...

08 Августь 2015

2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 944 минг тонна гўшт ва 3,9 миллион тонна сут ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 6,5 ва 6,8 фоизга кўпдир.

 

Габриэл Гарсиа Маркесдан қийин вақтларга бағишланган 15 та маслаҳат

06 Августь 2015

 Маркес уни машҳур қилиб юборган ва жаҳон адабиёти дурдонасига айланган “Ёлғизликнинг юз йили” асарини ёзаётган дамда ишидан воз кечишга, машинасини гаровга қўйишга ва катта қарзга кириб қолишга мажбур бўлган.

Чикагодаги Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигини нишонлашади

06 Августь 2015

 Чикаголик ўзбеклар Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан 30 август куни Хинсдейл шаҳридаги "Katherine Park"га дала сайли(пикник)га чиқишади.

Янги Windows 10 операцион тизими 67 миллион компьютерга ўрнатилди

03 Августь 2015

Microsoft компанияси томонидан чиқарилган янги Windows 10 операцион дастури бутун дунё бўйлаб 67 млн компьютер ва бошқа қурилмаларга ўрнатилди. Бу ҳақда Windows Central портали хабар берди.

Туғруқхоналарда прописка талаб қилинмайди...

03 Августь 2015

Баъзан Тошкентда доимий рўйхатда турмаган ҳомиладор аёлларни йўлланмасиз туғруқхонага қабул қилишмайди, деган фикрлар айтилади. Ушбу саволга Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов жавоб берди.

Машҳурларнинг фотосуратлари учун папарацци қанча ҳақ олади?

29 Июль 2015

TJournal нашри папарацци Михаил Гулконинг омадли кадр кетидан қувиб «юлдузлар ови»га чиқишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда фотосуратларни сотишдан тушадиган маблағ миқдори ҳақида сўзлаб берганларини келтирди.

Янги Зеландия ҳақида қизиқарли маълумотлар

29 Июль 2015

Ушбу мамлакат ҳақида сўз борар экан, "Узуклар ҳукмдори"га мезбонлик қилган мамлакат ҳақидаги энг қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз, марҳамат.

Хонанда Каниза қачон турмушга чиқишини маълум қилди

27 Июль 2015

Каниза куз фаслининг охирида турмушга чиқаётганини маълум қилди, деб хабар қилади «Darakchi.uz».

3,2 балли зилзила қайд этилди...

25 Июль 2015

25 июль куни маҳаллий вақт билан соат 03:15да Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди. 

 

Келгуси йилда сотиладиган ҳар учинчи смартфон 2 сим картали бўлади

22 Июль 2015

2016 йилда дунёда сотиладиган ҳар учинчи смартфон икки сим картага эга бўлади. Strategy Analytics тадқиқот компанияси шундай прогноз бермоқда.

Рекорд даражадаги ҳавонинг исиши давом этади

21 Июль 2015

Дунё океани сатҳи, унинг юқори қатламларидаги ҳароратнинг ошиши, атмосфера таркибидаги карбонат ангидрид гази – бу кўрсаткичларнинг барчаси 2014 йилда рекорд даражани ўрнатган. Музликларнинг эриши кучайишда давом этган. Бу хулосалар дунёнинг 58 та мамлакати иқлимшунослари томонидан тайёрланган бўлиб, Америка метеорология жамияти варақасида чоп этилди, деб хабар беради «Segodnya.ua».

Лионель Месси ташриф учун 3,5 миллион евро олади

21 Июль 2015

«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси Габондаги бўлғуси стадионнинг илк тошини қўйиш маросимидаги иштироки учун 3,5 миллион евро олади. Бу ҳақда France Football нашрига асосланиб «ТАСС» хабар берди.

Ярим миллион абитуриент олийгоҳларга ҳужжат топширди

19 Июль 2015

Олий ўқув юртлари қабул комиссиялари ишининг якунланишига 2 кун қолди. Шу даврга қадар республика бўйича жами 504 867 абитуриент ҳужжат топширишга улгурди.

Энг кўп миллиардер аёлларга эга давлатлар номи маълум қилинди

17 Июль 2015

 Approved Index компанияси тадқиқот ўтказиб, қайси давлатларда миллиардер аёллар яшашини аниқлади. Бундан ташқари, мутахассислар турли давлатларда миллиардер эркаклар ва аёллар ўртасидаги нисбатни ўрнатдилар. Бу ҳақда Independent нашри маълум қилмоқда.

1926 йил июль ойида пойтахтимизда қандай об-ҳаво кузатилган?

14 Июль 2015

1926 йилнинг 13 июлида Тошкентда ёз фасли учун минимал ҳарорат кузатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказига таяниб, «Uz24.uz» хабар қилмоқда.

Дунёдаги энг ажабтовур меҳмонхоналар

13 Июль 2015

Туркиянинг All inclusive, яъни “ҳаммаси ичида” тизими ёки Миср эҳромларига туяда саёҳат қизиқтирмай қўйди, аммо жунгли чангалзорларига боришга ҳам ҳали тайёр эмассиз, тўғрими?

Иссиқ ҳавода одам ўзини яхши ҳис қилиши учун бир нечта тавсиялар

10 Июль 2015

 Иссиқ ҳаво кўпчиликни сув ҳавзаларида, дарёларда чўмилиб, пляжда оёқ узатиб, хордиқ чиқариш имконини бериши билан хурсанд қилсада, бироқ хурсандчиликдан кўра, кўпроқ ташвиш олиб келади.

Beeline 26 миллиондан зиёд мурожаатларга жавоб берибдия!

09 Июль 2015
Beeline Мижозларга хизмат кўрсатиш хизматининг 2015 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилмоқда.
 

Тадқиқотчилар ўрта ёшли кексаларни аниқлашди

08 Июль 2015

Америкалик олимлар минг нафар тенгдош кишилар — 38 ёшли янги зеландияликларни тадқиқ қилиб, одамлар турли тезликда қариши, уларнинг ҳақиқий (биологик) ёши эса тақвим бўйича ёшидан бир неча марта фарқ қилишини аниқлади. Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences журналида келтирилди.

Аҳоли зичлиги бўйича рекорд ўрнатган ҳудуд

07 Июль 2015

Гонконгда Хитой Халқ Республикасининг тарихий афсонасига айланган ва “Гонконг чумоли уяси”, дея ном олган аҳоли яшаш ҳудуди бўлган. Бир неча ўн йиллар бу ерда бутун бошли оилалар кичик хонадонларда,  “дод” дегудек  тиқилинч ва йўқчиликда кун кўриб келишди.

Кабардин-Болқористонлик аёл ўзининг 125 йиллик таваллудини нишонлади

07 Июль 2015

Кабардин-Болқористоннинг Баксан тумани Заюково қишлоғида яшовчи, 1890 йилда туғилган Шаова Нану Цуковна 125 йиллик таваллуд аёмини нишонлади, деб хабар бермоқда туман маъмурияти.

Ўшда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхона очилди

04 Июль 2015

 3 июль куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

ОТМларда биометрик паспорт талаб қилинмайди

03 Июль 2015

 Олий ўқув юртларига ҳужжат топшираётган абитуриентларда биометрик паспорт бўлиши талаб қилинмайди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси маълумот бермоқда.

22 та ноодатий комикс

02 Июль 2015

 Tango – оддий, бироқ шу билан бирга ноодатий ва чуқур ўйланган комикслар муаллифи. Унинг фантазияси нақадар бойлиги ва атрофдаги оддий нарсаларга ҳам ўзгача томондан қарай олиши жуда ҳайратланарли. Унинг ижодида жониворлар, асосан, мушуклар алоҳида ўрин эгаллайди.

Эски шинадан ажойиб уй жиҳозини ясаймиз

02 Июль 2015

 Фойда келтирмай уйда жой эгаллаб ётган эскирган буюмларни ташлашга шошилманг. Ўз фантазиянгизни ишга солинг ва ундан бирор янги ҳамда фойда келтирадиган нарса яратинг.

Сариқ чақага сотилган дунёнинг 10 та қойилмақом ихтироси

02 Июль 2015

 Ажойиб ихтиролар энди яратилган дамда фойдалидек ёки ўзига хос кўриниш бермайди. Тарихда шундай пайтлар бўлганки, инсонлар пул ишлаш мақсадида ўзлари яратган бебаҳо ихтирони деярли сариқ чақага сотиб юборишган ва улар ўзларининг янги соҳибларига жуда кўп даромод олиб келган. Ҳозир биз қуйида арзонга сотиб олиниб, миллионлаб фойда олинган ўнта ихтиро тўғрисида сўз юритамиз.

Юпитер ҳамда Венера бир-бирига рекорд даражада яқинлашди

02 Июль 2015

 30 июнь куни тунги пайт сайёрамиз аҳолиси камдан-кам учрайдиган астрономик ҳолатни кузатишди.

Қизиқарли маълумотлар

01 Июль 2015

Apple iPhone 6S ишлаб чиқара бошлади

Apple компанияси iPhone 6S номли янги смартфонларни ишлаб чиқаришни бошлади. Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, янги аппарат экранлари Force Touch технологиясига эга бўлади.

Instagram тарихидаги энг машҳур сурат

01 Июль 2015

Америкалик фотомодель Кендалл Женнернинг фотосурати Instagram тарихидаги энг машҳур сурат деб тан олинди. The Independent хабарига кўра, 2015 йил майида эълон қилинган фотосурат 2,6 миллионта лайк йиққан.

Galaxy S6 Edge дунёда энг тез ишловчи смартфон

30 Июнь 2015

Tom’s Guide экспертлари энг тез ишлайдиган смартфонларни аниқлади, дея хабар бермоқда «Mail.ru». Бунинг учун улар олтита флагманни тўққизта йўналиш бўйича синаб кўрди.

Рec фазогири Геннадий Падалка жаҳон рекордчисига айланди

29 Июнь 2015
29 июнь куни россиялик фазогир Геннадий Падалка коинотда парвозда бўлиш давомийлиги бўйича жаҳон рекордчисига айланди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Рўзадор йигитнинг Роулинг хонимга мурожаати

26 Июнь 2015

Буюк Британиялик ёзувчи, Гарри Поттер ҳақидаги китоблар муаллифи Жоан Роулинг ўз мухлисларига эътиборли эканини яна бир бор кўрсатди.

Японияда тўртбурчак тарвузлар сотувга чиқарилди

26 Июнь 2015

Япониянинг Сикоку оролида жойлашган Дзэнцудзи шаҳри қишлоқ хўжалиги кооперативи дўконларга жорий йилги ҳосилдан олинган тўртбурчак тарвузларни чиқара бошлади.

Тасодифан Дмитрий Медведев компьютерининг экрани суратга туширилди

25 Июнь 2015

 Журналистлар тасодифан Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг Apple компьютери экранини суратга туширди, дея хабар бермоқда «Mail.ru». У ердаги манзара эса бироз ҳайратланарли эди.

Beeline роуминги эндиликда авиакомпаниялар бортида амал қилмоқда

23 Июнь 2015

Ўзбекистон алоқа оператори Beeline OnAir компанияси билан ҳамкорлик натижасида ҳаво кемалари бортида роуминг кенгайгани ҳақида хабар беради.

 

Москвада 1933 йилдан буён энг кучли ёғингарчилик кузатилди

21 Июнь 2015

  Москвада 1933 йилдан буён энг кучли бир кунли ёғингарчилик миқдори кузатилди. Бу ҳақда шаҳар метеобюросига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Дунёнинг энг кекса аёли вафот этди

19 Июнь 2015

  Охирги маълумотларга кўра Ер юзидаги энг кекса ёшли одам бўлиб турган Жералин Тэлли 116 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс нашри хабар берган.

Баъзи ўзбек хонандаларининг плагиаторлиги тўғрисидаги айбловлар тасдиқланмади

18 Июнь 2015

 «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ўзбек хонандалари қўшиқлари орасида плагиат қайд этилгани ҳақидаги танқидларга жавоб қайтарди, деб хабар бермоқда«12news.uz».

Ўтган йилда Хитойда миллионерлар сони 1 миллион кишига кўпайди

16 Июнь 2015

Хитойда долларли миллионерлар сони 2014 йилда 1 миллион кишига кўпайди, дея хабар бермоқда «РБК» Boston Consulting Group маълумотларига таяниб.

Ҳар йили юртимизда 60 тонна қон ҳозирлаб қўйилади!

14 Июнь 2015

Маълум бўлишича, бугун, 14 июнда Халқаро донорлар куни нишонланади. 

Юртимизда илк онлайн-радио иш бошлади

12 Июнь 2015

 ZiyoNET ресурс маркази ҳамда UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш маркази ҳамкорликда ZNFM онлайн радиосини ташкил қилди. Мазкур радионинг бугун ўзининг дастлабки эшиттиришларини бошлайди.
uRadio.uz лойиҳаси Ўзбекистондаги Интернет тармоғида фаолият кўрсатувчи илк мустақил ФМ-тўлқинли онлайн радио саналади. uRadio икки тилда ZNFM ва GOVUZFM кўринишида ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. 

Beeline дан навбатдаги янгиликлар ва лойиҳалар

09 Июнь 2015

Beeline ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари учун мобил интернетга бўлган харажатларни оптималлаштириш имконияти тўғрисида эслатиб ўтмоқда. Бир хил нархдаги тўртта пакет фаол интернет-мулоқоти учун турли шартларни таклиф этади.

 

Май ойида туғилганлар энг яхши саломатликка эга бўлишади...ми?

09 Июнь 2015

Тадқиқотчилар 1985 йилдан 2013 йилгача давр мобайнида 1668та турли касалликлардан азият чеккан 1,7 млн.дан кўпроқ беморлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, инсоннинг туғилган ойи у ёки бу касалликка мойиллиги билан қандай боғлиқлигини аниқлашди. Олимлар ўз ишлари натижаларини The Journal of the American Medical Informatics Association нашрида чоп этишди.

Европанинг энг сара аэропортлари

08 Июнь 2015

Европада ҳаво орқали ҳаракатланишга талаб ақлни шоширадиган  даражада ошиб боряпти. Шундай экан, олиймақом аэропортларга ҳам талаб ортаётганлиги табиий. Яқинда авиация соҳасида етакчи эксперт ҳисобланувчи Skytrax Европанинг энг яхши аэропортлари рўйхатини ўз ичига олган йиллик World Airport Awards мукофоти натижаларини эълон қилди. Ушбу рейтинг 112 мамлакатнинг 13 миллиондан зиёд йўловчилари таассуротлари ва берган баҳоларига асосланган. Тадқиқотларга 550 дан ортиқ аэропорт киритилди ва улар йўловчилар учун яратилган қулайлик, ходимларнинг тил билишидан тортиб ҳожатхоналар жойлашувигача бўлган 39 та йўналиш бўйича кўриб чиқилди.

Велотрекда янги вақт рекорди ўрнатилди

08 Июнь 2015

Британиялик Брэдли Уиггинс велотрекдаги вақт рекордини янгилади.

Лондондаги Олимпия велодроми трекида у 60 дақиқа ичида 54.526 км масофани босиб ўтди.

Миллиардер Жон Полсон Гарвард университетига катта миқдорда хайр-эҳсон қилди

04 Июнь 2015

 Paulson & Co хеж-фонди асосчиси ва миллиардер Жон Полсон Гарвард университетига унинг тарихидаги энг катта миқдордаги хайр-эҳсон берди – миллиардер Гарвард муҳандислик ва амалий фанлар мактаби ҳисобига 400 млн доллар ўтказди. Бу ҳақда Harvard Magazine нашри хабар бермоқда.

Галактикада яшаш мумкин бўлган 500 миллионта сайёра бор!?

03 Июнь 2015

NASA олимлари галактикамиздаги 500 миллионга яқин сайёралар яшаш учун яроқли бўла олиши ҳақида тахмин билдирди, дея хабар бермоқда «Informing.ru».

Қирғизистоннинг энг новча фуқароси вафот этди

02 Июнь 2015

 1 июнь куни Қирғизистондаги энг бўйи баланд одам бўлган Женгишбек Райимбоев вафот этди. Бу ҳақда “Турмуш” нашри хабар бермоқда.

92 ёшида марафон масофасини босиб ўтган рекордчи аёл

01 Июнь 2015

Америкалик 92 ёшли Харриет Томпсон марафон масофасини босиб ўтган энг кекса аёлга айланди, деб хабар беради Associated Press.

Дунёнинг янги 7 мўъжизаси сифатида эътироф этилаётган иншоотлар

01 Июнь 2015

Қадимги дунёнинг етти мўъжизаси ҳали-ҳануз инсониятни ҳайратга солиб келиш билан бирга янги обидаларни бунёд этишга ҳам ундаб келмоқда. Қуйида дунёнинг янги етти мўъжизаси сифатида эътироф этилаётган иншоотлар ҳақида сўз боради.

Москвада бир кечада бир ойлик ёғингарчилик меъёри бажарилди

30 Май 2015

 Москвада жумадан шанбага ўтар кечаси бўлган кучли ёғингарчилик бир ойлик меъёрга тенг бўлди. Бу ҳақда Москва Метеобюросига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Охирги 15 йилда интернетдан фойдаланувчилар сони 7 баробарга ошди

28 Май 2015

 Охирги 15 йил ичида ахборот-коммуникацион технологияларининг кескин ўсиши кузатилди. Ҳисобот даврида интернетдан фойдаланувчилар сони 7 баробарга ошди.

Eurovision—2015 қатнашчилари қайси гаджетлардан фойдаланишди

25 Май 2015

Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган Eurovision—2015 танловида Швеция вакили Монс Зелмерлёв ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилган эди. «Hi-Tech.Mail.ru» танлов иштирокчилари қандай гаджетлардан фойдалангани тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

3D-фильмларни томоша қилиш мия реакцияси ва фаолиятини яхшилайди

23 Май 2015

 Британиялик олимлар уч фазоли кинофильмларни томоша қилиш инсон асаб тизими ва миясига катта таъсир кўрсатишини аниқлашди.

Хитойда қурилиш жойидан олтин хазина билан тўлдирилган сағана топилди

22 Май 2015

 Хитойнинг Нанкин шаҳрида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида Мин империяси замонасига тегишли бўлган олтин хазинага лиқ тўла сағана топилди.

5 сўмлик купюрамиз дунёнинг энг чиройли қоғоз пулларидан бири...

20 Май 2015

MSN портали дунёнинг энг чиройли купюралари рўйхатини эълон қилди. Ушбу рейтингдан 14 давлатнинг турли купюралари ўрин олди.

Биологлар дунёдаги биринчи иссиққон балиқни топишди

16 Май 2015

 АҚШлик олимлар опахи – нурпатли денгиз балиқлари турига мансуб балиқлардан бири денгиз тубида яшовчи балиқларга хос бўлмаган иссиққонликка эгалигини аниқлашди.

Мумбайда яшаш нархи қандай?

16 Май 2015

 Мумбай (аввалари Бомбей) деб аталган ҳинд шаҳри дунёдаги аҳоли энг кўп истиқомат қиладиган шаҳарлардан биридир.

Apple дуннинг энг қиммат брэнди!

14 Май 2015

Forbes журнали жаҳоннинг энг қиммат брендлари рейтингини тузиб чиқди. Уни тузишда компанияларнинг охирги уч йил ичидаги даромади ва бренднинг турли соҳаларга таъсири коэффициенти сингари жиҳатлар таҳлил қилиб чиқилди.

 

Кўплаб кишилар ҳаётини сақлаб қолувчи оддий нарса

12 Май 2015

Сиз расмда кўриб турган ёзув ручкасидан деярли барчамиз фойдаланамиз. Аммо ручканинг қопқоғи нега айнан мана шундай кўринишда эканлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? 1991 йилда BIC компанияси ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган сабаб асносида ручканинг дизайнидаги сўнгги қарорини эълон қилди. Унга кўра Cristal Pen ручкалари худди мана шу кўринишда ишлаб чиқариладиган бўлди.

Йилнинг энг яхши сайёҳлик суратлари

11 Май 2015

Қалтис вазиятларга тушиш ва хавфли нуқталарда бўлиб, энг баланд осмонўпар чўққиларни забт этишни яхши кўрадиган инсонларни саёҳатнинг муддати, макони қизиқтирмайди. Улар севимли машғулотлари учун ҳафталаб, бир неча ойлаб саёҳат қилишади.

2015 йилда 630 минг бола 1-синфга қабул қилинади!

10 Май 2015

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни республика бўйича 630 мингдан ортиқ бола 1-синфга боради. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов маълумот берди.

Экспертлар: интернет солиғи жорий қилинса, кинотеатрларнинг 80 фоизи ёпилади

09 Май 2015

 “Глобал лицензия”нинг жорий қилиниши оқибатида уч ой ичида тушум 30 фоизга тушиб кетиб, кинотеатрларнинг 80 фоизи ёпилади.

Экспертлар: интернет солиғи жорий қилинса, кинотеатрларнинг 80 фоизи ёпилади

09 Май 2015

 “Глобал лицензия”нинг жорий қилиниши оқибатида уч ой ичида тушум 30 фоизга тушиб кетиб, кинотеатрларнинг 80 фоизи ёпилади.

8-9 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида кучли ёмғир хавфи мавжуд

08 Май 2015

 Ўзгидромет берган маълумотларга кўра, 8-9 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида кучли ёмғир кузатилади.

Бандиликда қолиб кетган қиз пицца буюртма иловаси орқали полиция чақирди

07 Май 2015

 Флорида штатининг Эйвон Парк шаҳрида истиқомат қилувчи қиз турмуш ўртоғининг қўлида тутқун бўлиб қолган вазиятда интернет орқали пицца буютма қилишга мўлжалланган иловадан фойдаланиб, полиция чақиришга муваффақ бўлди.

Чехия футбол клуби футболчиларини ёлғон детекторидан ўтказмоқчи

06 Май 2015

Чехиянинг "Баник Мост" жамоаси ўз футболчиларини ёлғон детекторидан ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Қатарда 2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳақида фильм олаётган журналистлар ҳибсга олинди

06 Май 2015

  2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ҳақида фильм олаётган германиялик журналистлар Қатар полицияси томонидан ҳибсга олинди.

Фильмлардаги уйларнинг ҳақиқий қиймати қанча?

05 Май 2015

Ҳар бир инсон қироллардек ҳаёт кечиришни орзу қилади. Албатта, телевизор қаршисидаги ором курсининг қироли бўлишни эмас, балки соҳил бўйидаги, мухташам, кўркам саройнинг қироли бўлишни орзу қилсалар ажаб эмас. Жумладан, “Темир одам” фильмидаги Тони Старкнинг Мулибуда жойлашган уйи ёки “ Бойвучча Ричи” фильмидаги иншоот, орзудаги қасрга жуда ҳам мос келади.

Нима сабабдан аллергия пайдо бўлади?

04 Май 2015

Сўнгги пайтларда “аллергия” сўзи қулоғимизга аввалгидан кўпроқ чалина бошлади. Аллергия нима ўзи: касалликми ёки организмнинг ҳимоя функцияси?

Tашқи интернет-канал сиғими секундига 19 гигабитдан ошди

03 Май 2015

Ўзбекистонда халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш умумий тезлиги март ойи охирига келиб 2015 йил бошига нисбатан 17 фоизга ўсди ва 19,25 Гбит/с ни ташкил қилди...

 

Рим папасининг қўнғироғи икки марта рад этилди

01 Май 2015

 Рим папаси Италия фуқароси Франко Рабуффиига телефон қилганида икки марта унга жавоб берилиши ўрнига трубка қўйиб қўйилди.

Компьютер қаршисида ўтириш умртқага зиён етказганда...

30 Апрель 2015

 Ахборот технологиялари йўналишида фаолият олиб борувчи ходимларнинг деярли барчаси, умрларининг кўп қисмини компьютер қаршисида ўтказишади.

Гўдаклар 6 ойлигиданоқ гаджетлардан фаол фойдаланмоқда?!

28 Апрель 2015

 АҚШда гўдакларнинг учдан бир қисми смартфон ва планшетлардан фойдаланишни гапириш ва юришга ўрганишдан олдин бошлайди. Бу ҳақда педиатрлар Сан-Диэгода бўлиб ўтган конгрессда маълум қилди, деб хабар бермоқда EurekAlert илмий портали.

Йогурт саломатлик учун фойдалими?

27 Апрель 2015

Кўпчилик сут маҳсулотларини, хусусан, йогуртлар (қатиқ)ни мунтазам истеъмол қилиш инсон саломатлигини мустаҳкамлайди, деб ҳисоблайди. Бироқ Мадрид автоном университети олимлари бу фикрга қарши чиқишди, дея хабар бермоқда «Segodnya.ua». 

Кучли шамол вақтида ҳавфсизликка риоя этиш бўйича тавсиялар

27 Апрель 2015

 Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳрида 25 апрель, шанба куни кучли шамол кузатилди.

 

World Happiness Index: Ўзбекистон МДҲдаги энг бахтли мамлакат

24 Апрель 2015

 Ўзбекистон 2015 йилда Совет давридан кейинги макондаги энг бахтли мамлакат деб топилди. Бундай хулосага Колумбия университети таҳлилчилари «Барқарор тараққиёт ечимлари тармоғи» халқаро лойиҳаси доирасида келди, дея хабар бермоқда «12news.uz».

Ҳомиладор аёлларга қандай дорилар бепул берилади?

24 Апрель 2015

Вазирлар Маҳкамасининг “Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, 2010-2016 йилларда республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун таркибида, шу жумладан, фолий кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплекслари олиниши белгиланган.

 

“Самолётлар қабристони”

22 Апрель 2015

АҚШ. Калифорния штати. Викторвиль шаҳарчаси яқинидаги фойдаланишга яроқсиз саҳро устида ўтган асрга оид ва эндиликда фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган эски самолётлар учун тураргоҳ тайёрланган.

Энг ишончли ва хавфсиз самолётлар рейтинги

20 Апрель 2015

Тез-тез содир бўлатган авиаҳалокатларни ҳисобга олиб, ўқувчиларимизга энг ишончли ва хавфсиз йўловчи самолётлар рўйхатини нашр этмоқдамиз. Қўрқмасдан учинг!

1 йилда ахлатхоналарга 300 тонна олтин ташлаб юборилса-я!

20 Апрель 2015

2014 йилда ахлатхоналарга 41,8 миллион тонна «электр ахлатлар» — совитгичлар, кир ювиш машиналари, телефонлар ва компьютерлар ташлаб юборилди, дея хабар бермоқда Meduza.

Миллионер 123 йилдан ортиқ яшайдиган кишига $1 миллион ваъда қилди

15 Апрель 2015

Гонконгнинг Deep Knowledge Ventures венчур фонди катта шериги Дмитрий Каминский узоқ умр кўриш бўйича рекордни янгилаб, 123 йилдан кўп яшаган кишига 1 миллион доллар тўлашга ваъда берди, деб ёзади «Газета.ru».

10 та энг митти оролча

14 Апрель 2015

 Инсонлар қадим-қадимдан уйларини деворлар, тўсиқлар ва ҳандақлар билан ташқи дунёдан ўраб келганлар.

Қоидабузар ҳайдовчиларга энг катта йўл жарималари белгиланган мамлакатлар

13 Апрель 2015

- Шундай мамлакатлар борки, маст ҳолда машина бошқарса ҳаётидан ажралиши мумкин, яна бирида бўлса, жарималар миқдори даромадга қараб белгиланади. Келинг, биргаликда дунёнинг турли мамлакатларида йўл ҳаракат қоидалари бузилганлиги учун белгиланган жарималар қанчалик бир-биридан фарқ қилишини ва қаерда қизил чироқда ўтиб кетиш энг арзонга тушишини кўриб чиқамиз.

2 қаватли туристик автобуслар ҳар соатда қатнайди!

12 Апрель 2015

Aznur Travel компаниясига тегишли Тошкентдаги икки қаватли экскурсия автобуслари 15 апрелдан бошлаб ҳар соатда қатновга чиқади.

 

Селфи таёғи 1983 йилда ихтиро қилингани аниқланди

09 Апрель 2015

 Селфи таёғига ўхшаган ва унинг функциясини бажарган дастлабки мослама 1983 йилда Японияда ихтиро қилинган.

“Роллтон”нинг таркибини ўрганишди

08 Апрель 2015

Америкалик тадқиқотчилар тезпишар лағмоннинг таркибини ўрганиб чиқишди. Тадқиқот натижалари Naked Science порталида эълон қилинди.

 

Россия пойтахтида энг ҳашаматли квартира $30 миллиондан сотилмоқда

07 Апрель 2015

Москвада энг ҳашаматли квартира 30 млн долларга сотилмоқда, деб айтилмоқда IntermarkSavills тадқиқотида. Квартира Москванинг Бутиков тор кўчасида жойлашган.

2014 йилдаги 300дан ортиқ ёнғин ёғни қозонда қиздириш туфайли

06 Апрель 2015

Ўзбекистонда 2014 йилда содир бўлган ёнғинлар таҳлили шуни кўрсатдики, 300 дан кўпроқ ҳолатларда ёнғин фуқаролар қозонга қиздириш учун қўйган ёғни қаровсиз қолдиришгани туфайли рўй берган. Бу ёнғинлар оқибатида келтирилган зарар 321 млн сўмдан кўпроқ миқдорни ташкил қилган.

5516 нафар киши Умра зиёратни амалга оширди!

05 Апрель 2015

“Умра-2015” мавсумини намунали ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 август кунидаги ПФ-3793 сон Фармони асосида тузилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши қарорлари асосида амалга оширилмоқда.

 

10 апрелдан бошлаб UzMobile GSM тизимида ҳам ишлайди!

05 Апрель 2015

2015 йил 10 апрель куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида UzMobile GSM тармоғининг тижоратли фойдаланиш учун ишга туширилиши амалга оширилади. 

 

Ucellда янги тариф режаси ишга тушди

03 Апрель 2015

 Ucell алоқа оператори ўз мижозлари учун янги «Aniq» тариф режасини тақдим этди. Бу ҳақда компания расмий сайти ахборот бериб ўтган.

Beeline мурожаатларга жавоб бермоқда...

31 Марть 2015

Beeline хабар қилишича, 2015 йил бошидан компания раҳбарининг шахсий почта манзили  GD@beeline.uz га саволлар ва таклифлар билан юзтага яқин мактуб келиб тушди. 2015 йилнинг феврал ойидан барча хабарларга Unitel МЧЖ бош директори Владимир Петров шахсан ўзи жавоб бермоқда. 

 

Пахта ўрнига мева-сабзавотлар кўпайтирилади...

24 Марть 2015

Ўзбекистон ҳукумати ҳосилдорлиги паст ерлардаги пахта майдонларини қисқартириб, ўрнига мева-сабзавот, картошка ва бошқа озиқ-овқат экинларини экиш, шунингдек интенсив боғларни ташкил қилишда давом этишни режалаштирмоқда.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг сўнгги онлари қайд қилинган фотосуратлар...

21 Марть 2015

 Интернет тармоғида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг вафотидан бир неча дақиқа олдин туширилган фотосуратлар пайдо бўлди.

Туркия президенти ота-оналар мажлисида етим боланинг отаси ўрнига қатнашди

21 Марть 2015

 Туркиялик 7 ёшли етим бола Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ўзи ўқийдиган мактабда Оталар куни муносабати билан ташкил қилинадиган тадбирда марҳум отаси ўрнида иштирок этишини илтимос қилиб мактуб ёзган.

«Ўзбек миллий таомлари» мобил иловаси 100 минг мартадан кўп юклаб олинди

21 Марть 2015

 Google Play онлайн дўкони маълумотларига кўра, «Ўзбек миллий таомлари» Android мобил иловаси ўзбек тилидаги мобил дастурлар ичида энг кўп юклаб олингани ҳисобланади.

АҚШ доллари қандай ишлаб чиқарилади?

20 Марть 2015

Долларлар айнан АҚШнинг молия вазирлигига қарашли бўлган ёзиш ва чоп қилиш Бюросида ишлаб чиқилади. Бюро 1862 йилда Вашингтонда ташкил топган бўлиб,  айнан қимматли қоғоз ва банкнотлар ишлаб чиқариш учун хизмат қилади. Бюрода икки юз минг кишидан кўп одам ишлайди. Тангалар  АҚШда жойлашган асосий офиснинг тангалар биносида чиқарилади.

Тожикистонда 4 эгизакни дунёга келтирган аёлга президент томонидан 3 хонали квартира берилди

20 Марть 2015

 4 февраль куни тўрт эгизакни дунёга келтирган тожикистонлик Гулшан Мажнуновага президент Эмомали Раҳмон томонидан уч хонали квартира берилди, дея хабар бермоқда «News.tj».

Наврўз куни Ўзбекистонда ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда

20 Марть 2015

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 21 март − Наврўз байрами кунида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво очиқ бўлади.

Хэнандаги мактабда танаффус чоғида футболли гимнастика машқлари ўтказилади

20 Марть 2015

 16 март куни Хэнань вилоятидаги Лоян шаҳрининг мактабларидан бирида жисмоний тарбия ўқитувчисининг ташаббусига кўра ўқувчилар катта танаффус чоғида футбол тўплари билан гимнастика машқлари ўтказишган.

21 март куни Тошкентда текин сумалак тарқатилади

20 Марть 2015

 Тошкент шаҳрида 21 март куни Наврўз байрами тадбирлари доирасида текин сумалак тарқатиш акцияси ўтказилади.

Эртага навбатаги қуёш тутилиши содир бўлади

19 Марть 2015

2015 йилнинг 20 март куни Қуёш тутилиши содир бўлади. Сайёҳлар бу табиий ҳодиса кўринадиган мамлакатларга ташриф буюра бошлашди. Айни пайтда, мутахассислар энергетика соҳасида муаммолар келиб чиқишини тахмин қилишмоқда.

Facebookда пост ёзишда нималар тақиқланади?

17 Марть 2015

Facebook ўзининг «Ҳамжамият меъёрлари» — ижтимоий тармоқда нимани чоп этиш тақиқланганини тушунтирувчи қоидаларини янгилаб, сайтга жойлади.

Яна Coca-Colaнинг хусусиятлари ҳақида...

16 Марть 2015

Ушбу ичимлик инсон соғлигига қанчалик зарарли ҳисобланса, уй шароитида тозалаш воситаси сифатида шунчалик фойдали.

Организмимиз нималарга қодир?

16 Марть 2015

Инсон тириклигини таъминлаш учун овқат, сув, уйқу ва ҳаво зарур. Агар улардан бирортаси йўқ бўлса, инсон бир неча дақиқа ёки кундан сўнг ҳалок бўлади. Яшаш учун кураш лозим бўлган фавқулодда вазиятларда эса барча табиат қонунлари ва шифокорларнинг тахминларига зид равишда инсон организмининг чидамлилик даражаси ошади.

Яшаш учун кураш пайтида инсон танасидаги яширин ички захира ишга тушади. Одамларнинг яшаш учун ҳеч қандай имконият қолмаган вазиятларда ҳам тирик қолишгани ҳақида далиллар мавжуд. 

Овқатсиз яшаш

Смартфон батареяси билан ўтказилган хавфли тажриба YouTube’да машҳур бўлди (+Видео)

15 Марть 2015

 Смартфон ичига ўрнатилган аккумуляторни ўткир тиғли металл буюм – пичоқ билан тешса нима содир бўлади?

Ўзбекистон ва Покистан нефть-газ соҳасида ҳамкорлик қилишни бошлайди

13 Марть 2015

 “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компаниясида Ўзбекистондаги Покистон Ислом Республика элчиси Риаз Ҳуссайн Бухорий бошчилигидаги Покистон делегацияси билан музокаралар ўтказилди.

Жаноза маросимидаги тиқилинч вақтида бир киши ҳалок бўлди

12 Марть 2015

10 март куни кечаси вафот этган Шайх Муҳаммад Содиқ Миҳаммад Юсуфнинг 11 март куни Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин жомеъ масжидида ўтказилган жаноза маросимига келувчиларнинг ҳаддан ортиқ даражада кўп бўлгани туфайли ҳудудда тиқилинч юз берди.

O‘zbekistonda hafta davomida qor yog‘ishi kutilmoqda

09 Марть 2015

 O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Gidrometeorologiya xizmati markazi ma’lumotiga ko‘ra, bahor boshlanganiga qaramay ushbu haftada O‘zbekistonning aksariyat hududlarida yomg‘ir va qor yog‘adi.

Ҳайвонот боғидаги суғурлар уйғонишди

09 Марть 2015

Россия пойтахти Москва шаҳридаги ҳайвонот боғидаги суғурлар қишки уйқудан уйғонишди. Бу ҳақда ушбу зоопаркнинг Facebookдаги саҳифасида хабар берилди.

Мушуклар уйи

09 Марть 2015

Мабодо сиз мушук боқишни ёқтирсангиз, Японияга саёҳат уюштиришни маслаҳат берамиз. Боиси, биринчидан, кунчиқар мамлакатда мушукларга бўлган муҳаббат эҳтиром даражасига кўтарилган бўлса (айнан Японияда мушуклар учун махсус кафе очилган), иккинчидан, фақатгина ушбу мамлакатда маҳаллий аҳолидан 6 баробар кўп мушуклардан иборат оролга сафар уюштиришингиз мумкин.

Биринчи тоифадаги собиқ совет самолётлари қандай бўлган?

08 Марть 2015

 “Аэрофлот” — салонларни тоифаларга ажратган биринчи собиқ совет транспорт компаниясидир. Агарда оддий йўловчилар самолётда фақат минерал сув ичиш ва китоб ўқиш имкониятига эга бўлган бўлсалар, бой хорижликлар учун мўлжалланган “биринчи тоифа” самолётларда йўловчиларга қора икра таклиф этилган.

Қаҳва чойнакдан ажойиб ўсимлик аквариуми

07 Марть 2015

 Сиз ҳам онажонингиз ёки бувингизга шунга ўхшаш ўз қўлингиз билан тайёрлаган совға бериб, хушнуд қилишни истасангиз, келинг, биргаликда уриниб кўрамиз!

Beeline танлов ғолибини эълон қилди ва...

07 Марть 2015
Энг йирик алоқа оператори Beeline Lotte Сity Hotel Tashkent Palace ресторани билан ҳамкорликда Facebook ижтимоий тармоғидаги Beeline Uzbekistan саҳифасининг фойдаланувчилари учун “Романтика оқшоми” танлови натижаларини эълон қилдилар. 

Тезкор бўлишнинг 21 усули

06 Марть 2015

Интернетда иш унумдорлигини ошириш усуллари ҳақида кўплаб мақолалар топишингиз мумкин, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам яхши самара бермайди. Қуйида тажрибадан ўтган, кун давомида осонгина қилиш мумкин бўлган турли чораларни тавсия қиламиз. Улар синовдан ўтган ва минглаб фойдаланувчилар томонидан маъқулланган маслаҳатлардир.

Колага сут аралаштирилса нима бўлади? (Видео)

05 Марть 2015
Кола ва сутнинг аралашмаси унинг эшитилиши ва кўринишидек бемазамикин?!
Егулик ёки ичимликни аралаштириб қандайдир ғайритабиий мазани яратишга бўлган иштиёқ ҳар бир инсонда учрайди. Аммо шундай ичимликлар борки, уларни бир-бирига қўшиш ярамайди. Масалан, сут ва колани.

Энг хушманзара 7 орол

04 Марть 2015

Баъзида шовқин-суронли шаҳардан қочиб кетгинг, кимсасиз гўзал оролга бориб қолгинг келади. Бундай гўзал ва хушманзара оролга бориш учун океанга саёҳатга чиқсангиз кифоя. Океанларда жойлашган бу ороллар сизни шунчалик мафтун этадики, шаҳардаги баланд биноларни ҳам, шовқин-суронли кўчаларни ҳам бир лаҳзада унутасиз.

Шанхайдаги зоопаркда энг тоза тишли бегемот яшайди (фото)

04 Марть 2015

Шанхайдаги катта зоопаркда яшовчи бегемотнинг тишлари бир ҳафтада 3 маротаба, махсус тиш чёткаси ёрдамида тозаланар экан. Ушбу чётканинг дастаси узун ёғочдан тайёрланган бўлиб, бу хавфсизлик вазифасини ўтайди.

Февраль ойининг энг яхши дизайнерлик ишлари

03 Марть 2015

Дизайнга оид сайтларда ҳар куни юзлаб, минглаб лойиҳалар сурати пайдо бўлади, бироқ уларнинг алоҳида эътибор қозонадиганини ҳар куни учратавермайсиз. Яхши дизайн — шунчаки ноодатий ғоя эмас ва ҳар доим ноодатий тимсол бўлиши шарт эмас. Ҳар қандай буюм инсонга хизмат қилиш учун ишлаб чиқилади. У ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиши, камимизни тўлдириши керак.

Чексизлик билан юзма-юз келганда…

03 Марть 2015

“Муаммоларингга тепадан, коинотдан туриб назар сол. Ўшанда уларнинг нақадар майдалигини кўрасан”.

Ўтган йилда маълумотларнинг чиқиб кетиши ҳоллари 50 фоизга ошди

03 Марть 2015

2014 йилда дунёда ахборотнинг 1500 марта чиқиб кетиши кузатилди, натижада бир миллиардга яқин маълумотлар қайдлари ошкор бўлди. Бу ҳақда Gemalto компанияси томонидан тузилган маълумотларнинг чиқиб кетиши жиддийлиги индекси бўйича ҳисоботга таяниб, «Российская газета» хабар берди.

Олти бармоқли кишилар оиласи

02 Марть 2015

2014 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси антиқа ишқибозлари билан ажралиб турди. Оилавий футбол мухлисларининг ҳар бири қўлига 12 тадан суюкли жамоасининг байроқчаларини қистириб, футболчиларни қўллаб туришди. Бу қадар ташаббус кўрсатиш улар учун чўт эмас. Чунки ҳар бирининг қўл панжаларида 12 тадан бармоқ бор. Ҳа-я, оёқларида ҳам худди шунча.  Қаҳрамонларимиз бразилиялик “Ортиқвой”лар.

Белгороддаги ҳайвонот боғида шер қурбонига айланган кишининг жасади топилди

01 Марть 2015

Белгород шаҳридаги ҳайвонот боғида шер қафасига кириб қолган белгорадлик шахс қафас соҳибининг ўлжасига айланди.

Тонг саҳарда уйғониш учун 6 сабаб

01 Марть 2015

Агар иш вақтингиз аниқ бўлса, сиз ҳар қалай эрталаб турасиз ва ишга шошасиз. Бироқ кундалик ишингиз ва дам олишингизни ўзингиз мустақил тарзда ташкил этувчи инсон бўлсангиз, у ҳолда “Нега эрта туришим керак?” деган саволни беришингиз табиий. Бу саволингизга жавобни қуйида топасиз.

Қон гуруҳингиз феъл-атворингизни ифодалайди

28 Февраль 2015

Инсоннинг қон гуруҳи унинг ирқи, жинси ёки ёшига боғлиқ эмас. У ирс орқали ўтади ва инсон умрининг охирига қадар ўзгармайди. Психогенетикларнинг фикрича, қон гуруҳи бизнинг одатларимиз ва феъл-атворимизни белгилаб беради. Буни Япониядаги миллиондан ортиқ инсонларни текшириб кўриш билан боғлиқ тадқиқотлар тасдиқлаган. Сизнинг қонингиз нечанчи гуруҳга мансуб?

Дунёдаги энг узун осма кўприклар

28 Февраль 2015
Кўприк – инсониятнинг энг қадимий ихтироларидан бири. У инсонларнинг ўзига хос меъморчилиги ва табиатни енгишга бўлган иштиёқи рамзига айланган. 
Кўприклар боис йўл харажатлари қисқаради, савдо соҳасидаги ва стратегик аҳамияти эса ўта юқори даражада баҳоланади.

Болаларингизни туғилган буржига қараб тарбияласангиз...

26 Февраль 2015

Олимларнинг аниқлашларича, болаларнинг санъатга қизиқиши, ўзини тутиши ва характери уларнинг туғилган ойлари билан боғлиқ экан. Ҳар бир бурж вақили, яъни болаларни тарбиялаган пайтда ота – оналар иложи борича уларнинг буржларига ҳам эътибор беришса яхши бўларди.

Япон телеканалида юртимиз ҳақида кўрсатув намойиш этилди

26 Февраль 2015

  Япониянинг FUJI-ТV телеканалида When You Go & See World’s Beautiful Places дастури доирасида Ўзбекистон ҳақида кўрсатув намойиш этилди, деб хабар бермоқда UzReport.

2012 йилги Matiz 4 минг, Nexia эса 4,4 минг доллардан?!

25 Февраль 2015

Россияда UZ-Daewoo бренди остида хизмат кўрсатувчи GM Uzbekistan 2012 йилда ишлаб чиқарилган Matiz ва Nexia автомобиллари учун махсус акция эълон қилди, дея хабар бермоқда “За рулём” портали.

 

20 мартда тўлиқ қуёш тутилиши юз беради

24 Февраль 2015

20 март куни 2015 йилнинг энг интиқиб кутилган астрономик ҳодисаларидан бири — тўлиқ қуёш тутилиши содир бўлади, дея хабар бермоқда «Болшая вселенная» нашри.

"Эртакдаги" уйлар...

23 Февраль 2015

Кўплаб ўғил болалар болалигида футболчи бўлишни орзу қилса, қизлар эса дизайнер бўлишга қизиқишади.

Энг кўп маошни Сингапур бош вазири олади?!

22 Февраль 2015

«Слова и дела» ташкилоти экспертлари турли давлатлар раҳбарлари маошларини ҳисоблаб чиқди, деб ёзади «Корреспондент.нет».

 

Ер юзидаги энг кўп одам кирадиган 10 та музей

21 Февраль 2015

Музейлар инсоннинг эстетик дидини оширишга ҳамда руҳий баркамоллигини таъминлашга катта хизмат кўрсатади. Тарихий-маданий буюмларни ўзида сақловчи бу масканлар узоқ ўтмишга бориб тақалади. Музейлар жамиятни тарих билан боғлаб туради.

Твиттерда видеороликларни ёзиш функцияси пайдо бўлди

21 Февраль 2015

Эндиликда твиттер микроблоглар тармоғи фойдаланувчиларида ўз саҳифаларида нафақат суратларни, балки видеоларни ҳам жойлаштириш имконияти пайдо бўлди.

Абу-Дабида юз берган ёнғин туфайли ўн киши ҳалок бўлди

21 Февраль 2015

БАА пойтхти Абу-Даби шаҳрининг Муссафа туманида жойлашган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиладиган савдо маркази ҳудудида рўй берган ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 8 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди, деб хабар берди РИА Новости.

Олмос ҳақида қизиқарли фактлар

18 Февраль 2015

Ушбу мақола машҳур ва бой инсонлар учун туганмас севги тимсоли бўлмиш олмослар ҳақида. Қуйида Сиз олмослар тўғрисида 12 ҳақиқатни билиб оласиз

1. Олмослар биринчи марта бундан 4000 йил аввал Ҳиндистондаги Голконд денгизидан топиб олинган. Кейинчалик эса Бразилиядан топилган.

Инсоннинг исми шахсий ҳаётидаги муваффақиятига таъсир этади...ми?

18 Февраль 2015

Лондоннинг Қиролича Мария университети тадқиқотчилари исм инсон ҳақида биринчи таассурот ҳосил қилишга ёрдам беришини аниқлади, деб ёзади «Российская газета». Алифбонинг биринчи ҳарфлари билан бошланувчи исм соҳиблари кўпинча романтик муносабатларда муваффақиятли бўлади.

Beeline Шри-Ланкада роуминг географиясини кенгайтирмоқда

17 Февраль 2015
Beeline овозли-роумингнинг хизмат доирасининг кенгайтириш мақсадида Etisalat (Шри-Ланка) компанияси билан қўнғироқ ва SMS хизматларини тақдим этиш доирасида ҳамкорлик шартномаси имзолади.

Ўғриланган iPhone’ни қандай аниқлаш мумкин?

17 Февраль 2015

iOS 7 операцион системаси пайдо бўлиши билан Apple смартфонлари Apple ID аккаунтининг маълумотларини киритмасдан туриб, iPhone ва iPad’дан фойдаланишга йўл қўймайдиган Activation Lock функциясига эга бўлди. Шундан сўнг iOS-қурилмаларни ўғирлаш бироз камайди. Бироқ телефон ўғрилари пул топишнинг янги йўлини ўйлаб топишди – улар ўғирланган қурилмаларни янги телефон деб сотишмоқда. Бунга баъзи содда харидорлар ишониб қолишмоқда. Қандай қилиб бундай вазиятга тушиб қолмаслик мумкин?

Организмимизнинг биз билмаган хусусиятлари

16 Февраль 2015

 Инсон организми жуда ҳам ажойиб хусусуиятларга эга.

Ҳиссиётини жиловлай оладиган кишилар қочадиган ҳолатлар

16 Февраль 2015

 Яшашда ақлий куч жуда катта рол ўйнайди. Ақлий кучнинг турли хил даражалари бор. Ва айнан улар сизни омадга етаклайди ва бахт билан таъминлайди.

Тушлар ҳақида муҳим қоидалар

16 Февраль 2015

Инсон уйқуга кетар экан, унинг аъзолари ташқи дунё билан алоқасини тўхтатади: унда шахсий турмушни ҳис этиш қобилияти қисман тўхтайди: ташқи дунёдаги буюмлар ва ҳодисалар унга таъсир этмай қўяди. 

Шаҳрисабз шаҳридан Шайбонийлар даврига оид тангалар топилди

15 Февраль 2015

Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур майдони ҳамда келажакда Оқсарой, Дорут-тиловат ва Дорус саодат мажмуаларини бирлаштирувчи хиёбонда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида ўтган йилнинг охирида умумий оғирлиги 281 граммга тенг 61 та кумуш тангадан иборат хазина топилган.

 

Hyundai ва Daewoo ГЭСларни модернизация қилади

12 Февраль 2015

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи “Ўзсувэнерго” бирлашмаси Кореянинг Hyundai Engineering & Constructions ва Daewoo International компанияларидан иборат бўлган консорциум билан Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг ГЭСида консорциум томонидан иккита энергоблокнинг қурилиши бўйича шартнома имзолади.

Қизиқарли хабарлар

11 Февраль 2015

1. Бразилиядаги жамоалардан бири стюард лавозимига мухлисларнинг оналарини ишга олишни бошлади

Юртимизда 2014 йили сайёҳлик хизматлари ҳажми 16 фоизга ошди

11 Февраль 2015

Ўзбекистонда 2014 йилда туризм соҳасининг асосий параметрлари 2013 йилдаги кўрсаткичлардан ошиб кетди, шу жумладан сайёҳлик хизматлари ҳажми 116%, экспорт прогнози 120 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» Миллий компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўта кўнгил айнитувчи ширинликлар

10 Февраль 2015

Бирор дўстингиз билан яхшигина ҳазиллашишни истайсизми? Унда унга биз сизга айтмоқчи бўлган ширинликлардан тортиқ қилинг. Ана ундан сўнг уларнинг юзига қараб туринг. Унутилмас чеҳранинг гувоҳи бўласиз.

Ubuntu операцион тизимида ишлайдиган биринчи смартфон

09 Февраль 2015

Испаниянинг BQ компанияси Ubuntu операцион тизимида ишлайдиган дунёдаги биринчи смартфонни тақдим этди, дея хабар бермоқда Tom’s Hardware.

Beeline хонадон ютуғи соҳибларини тақдирлади

08 Февраль 2015

Ўзбекистондаги йирик мобиль алоқа компанияларидан бири Beeline 2014 йилда ўтказилган «Инновация» тадбирининг 6 ғолибига суперютуқларни олиш учун сертификатлар топширди.

 

Японияда қор фестивали ўтказилмоқда

06 Февраль 2015

5 февраль куни Япониянинг Саппоро шаҳрида ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бери ҳар йили ўтказиб келинадиган миллий Қор фестивалининг бу йилги намойишлари бошланди.

Ўзбек миллатига мансуб шахс Оренбургда қотиллик содир этди

05 Февраль 2015

Оренбургда Ўзбекистон фуқароси Россия фуқаролигини олиш мақсадида одам ўлдиргани маълум бўлди.

Tokyo Sky Tree - энг баланд телеминора

05 Февраль 2015

“Гиннесс рекордлар китоби” экспертлари томонидан дунёдаги энг баланд деб тан олинган телеминоранинг баландлиги 634 м тенг. Ушбу телеминора Токиодаги иккинчи минора бўлиб, Tokyo Sky Tree (“Токионинг осмонўпар дарахти) деб ном олди.

Мия фаолиятига фойдали маҳсулотлар

03 Февраль 2015

СУЮҚЛИК

 

Кун давомида организмингиз кераклича суюқлик қабул қилмас экан гормонал ҳолатда ўзгариш бўлиб, зўриқиш келиб чиқади. Бу эса бош оғриғию ҳолсизлик, диққатни жамлаш олмаслик каби безовталикларга ҳам сабабдир. Шу боис суюқликни канда қилманг. Газсиз сув, кўк чой, сутли чой ва доривор гиёҳлар айни муддао.

4,4 млн тонна кўмир қазиб олинди-я!

31 Январь 2015

 2014 йилда Ўзбекистон саноатида 301 млрд 181 млн 194 минг сўмлик ҳажмдаги кўмир маҳсулоти тайёрланган. Бу миқдорнинг асосий қисми “Ўзбеккўмир” АЖ ҳиссасига тўғри келади (268 млрд сўмдан ортиқ).

 

Ажабтовур санъат асарлари

28 Январь 2015

Улкан (100 000 квадрат метрдан ошиқ) ленд-арт-объект бўлган “Саҳро нафаси” Саҳрои Кабирда жойлашган. “D.A.ST.Arteam” жамоаси 8000 куб метр қумдан конуслар барпо этишган, уларнинг марказида эса диаметри 30 метрли сув ҳавзаси бор. “Саҳро нафаси”, айниқса, юқоридан қараганда чиройли кўринади.

Интернетдан зерикдингизми? У ҳолда...

28 Январь 2015

Технологиялардан доимий фойдаланиш қаттиқ стрессга олиб келади. Оддий бир мисол, ҳар бир киши ҳар 6,5 дақиқада мобиль телефонидан хабар олиб туради. Бу бир кунда 150 марта дегани. Қанчалик кулгили бўлмасин, электрон почтаси борларнинг 59 фоизи ўз почталарини ҳожатхонадаликларида текшириб кўришаркан, 61 фоиз америкалик эса дам олишда эканликларида ишларидан хабардор бўлиш мақсадида почталарини текширишаркан. Аммо сайёрамизда шундай жойлар борки, уларда яшовчилар бундай машмашалардан йироқда, деб ёзади xabardor.uz

Москвада Coca-Cola музейи очилди

26 Январь 2015

Москвадаги “Coca-Cola Hellenic” заводида “Coca-Cola олами” номли музей ташриф буюрувчилар учун ўз эшигини очди.

“Макдоналдс” картошка-фри тайёрлаш сирини очди

22 Январь 2015

“Макдоналдс” тармоғи ўзининг картошка-фрисини тайёрлашда таъмни яхшиловчи ва ранг берувчи стабилизаторлардан фойдаланади, деб ёзмоқда The Daily Mirror нашри.

Смартфонлар унитаздан кўра бир неча чандон ифлосроқ?!

21 Январь 2015

Эгалари томонидан фаол ишлатиладиган смартфонларнинг кўпчилиги турли бактерияларга тўладир, улар орасида касаллик келтириб чиқарадиганлари ҳам бор, дея хабар бермоқда Daily Mail Британиянинг Суррей университети олимлари ўтказган тадқиқотга асосланиб.

Клавиатура тугмачаларидан тайёрланган ажабтовур нарсалар

21 Январь 2015

Бирор марта компьютерингиз клавиатураси бузулиб қолганми? Бузилиб қолган клавиатурани чиқиндига ташлаб юборишдан олдин уни компьютердан бошқа яна нимагадир ишлатиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг, деб ёзади azamat.uz нашри.

Энг сердаромад қандолатчилик компаниялари

20 Январь 2015

Биз доим энг ширин, энг эсда қоларли ва унутилмас лаззат бахшловчи ширинликлар истеъмол қилишни истаймиз. Кўпчилик ширинликларни яхши кўради ва ўз ҳаётларини шоколад ва конфетларсиз тасаввур эта олишмайди. Яхшиямки бахтимизга қандолатчилар бор. Улар бизга ажойиб ширинликлар тақдим этишади. Биз эса жону дилимиз билан уларни истеъмол қиламиз ва бу билан уларнинг бойиб кетишига сабабчи ҳам бўламиз. Биз бунга қаршимасмиз ва эътиборингизга энг бой 10 та қандолат компанияси рўйхатини тақдим этамиз.

Қорақалпоғистонлик 135 ёшли онахон Гиннеснинг рекордлар китоби киритишмаганмиди?

19 Январь 2015

Жорий йилнинг июль ойида 135 ёшни қарши оладиган Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи Тўти Юсупова Эйфел минорасидан тўққиз ёшга, Гиннеснинг рекордлар китоби версияси бўйича икки карра жаҳон рекордчисидан 17 ёшга катта деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.

Машҳурлар қайси футбол клубларига ишқибозлик қилишади?

19 Январь 2015

Биз сизга айтиб ўтмоқчи бўлган мухлислар орасида актёрлар, сиёсатчилар, қўшиқчилар, спортчилар, бир сўз билан айтганда ўз соҳасининг ўчмас “юлдуз”ига айланиб бўлган инсонлар бор.

3 кун компьютер қаршисида ўтириб, вафот этдия!

18 Январь 2015

 Тайванда геймер уч кун давомида компьютер қаршисида ўтириб, вафот этди, дея хабар бермоқда RT.

Тарихдаги энг кучли қор тўфонлари

13 Январь 2015

Кучли қор ёғиши саноқли соатлар ичида катта шаҳарларнинг ҳам ҳаёт тарзини издан чиқариб юборади: йўлларни қалин қор қоплайди, одамлар ишдан уйга, уйдан ишга бора олишмайди, озиқ-овқат маҳсулотлари билан дўконларни таъминлашнинг иложи бўлмайди, кучли қор босими остида электр симлари узилиб кетади.

Nike 2015 йилда янгича кроссофкалар ишлаб чиқаради

09 Январь 2015

   Nike компанияси 2015 йилда “Келажакка қайтиб” фильмидаги Марти Макфлайники каби боғичи ўзи боғланадиган кроссовканинг янги моделини чиқаришни режалаштирган. Бу ҳақида The Daily Mail хабар бермоқда.

Инсон мияси 24 ёшдан бошлаб қаришни бошлайди

23 Апрель 2014

Канадалик тадқиқотчилар фикрига кўра инсон мияси 24 ёшдан бошлаб одатдагидан секинроқ ишлашни бошлайди.

Юртимиз кучли бешликда

21 Апрель 2014

World Justice Project (жаҳон адолат лойиҳаси) ҳуқуқ устунлиги индексини чоп этди. У 8та омилдан иборат бўлиб, ўз навбатида яна  қўшимча факторларга ҳам бўлинади. Бизга эса айниқса, унинг «Тартиб ва хавфсизлик» фактори қизиқарли. Аnhor.uz сайтининг хабарига қараганда, ушбу омил доирасида жаҳоннинг 99та мамлакатидаги тартиб ва хавфсизлик бўйича ҳолатлар кўриб чиқилади. Жумладан, мамлакатларнинг зўравонликка қарши кураш бўйича қуйидаги 3та формаси бўйича натижаларига эътибор қаратилади:

Андижонда Муҳаммад Юсуф музейи очилди

19 Апрель 2014

 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигига бағишланган адабиёт кунлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мамлакатнинг энг зўр ошпазлари “Мазали Ўзбекистон” китобини яратиш устида ишлашмоқда

19 Апрель 2014

 Республиканинг энг зўр ошпазлари ва гастрономия соҳасининг мутахассислари “Мазали Ўзбекистон” номли лойиҳани амалга оширишни бошлашди. Бу ҳақида Podrobno.uz. мухбирига Ўзбекистон ошпазлар Ассоциацияси раиси Акбар Умаров айтиб берди. 

National Geographic, Discovery Channel и Viasat History вакиллари Самарқандга келишади

17 Апрель 2014

 2014 йил 15-16 май кунлари Самарқандда “Ўрта аср Шарқ олимлари ва алломаларининг тарихий мероси, замонавий цивилизация учун унинг роли ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтади.

   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш