-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Тошкентдаги бекатларда ҳам бепул Wi-Fi тизими ишга тушмоқда

15 Марть 2017

16 март куни соат 11:00да Тошкент шаҳри Олой бозори автобус бекатида янги лойиҳа амалга оширилади. Шу куни бекатда бепул Wi-Fi тизими ишга тушади. Бу лойиҳа доирасидаги илк бекат бўлиб, кейинчалик бепул Wi-Fi тизими уланган бекатлар сони оширилиши кутилмоқда.

YouTube’да бир кунлик видео кўриш миқдори миллиард соатга етди

28 Февраль 2017

YouTube компаниясининг технология масалалари бўйича вице-президенти Кристос Гудроу видеохостинг фойдаланувчилар ҳар куни миллиард соат онлайн-видеоларни томоша қилишаётганини хабар қилди.

Спортчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги суратлари

27 Февраль 2017
Машҳур спортчиларнинг шу кеча-кундузда ижтимоий тармоқларга юклаган суратларини намойиш этишда давом этамиз.

 

WhatsApp мессенжерида янги функция пайдо бўлди (видео)

21 Февраль 2017

WhatsApp мессенжерида ўз-ўзидан йўқ бўлувчи матнларни намойиш қилувчи функция пайдо бўлди. У алоқа номи ёнидаги аввалги матнларни алмаштиради, деб ёзади The Verge.

Facebook`да бизга номаълум бўлган яна бир муҳим факт!

16 Февраль 2017

Фейсбук ўчирилган ва ёзиб тугатилмаган постлардан тортиб ўз фойдаланувчилари ҳақидаги катта сонли маълумотларни йиғиши ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, у ижтимоий тармоқдан ташқарида инсонларнинг интернет-фаоллиги ҳақида ҳам маълумот тўплайди.

Бироқ яна бир бизга номаълум бўлган факт: компания нафақат сайтдан доимий фойдаланувчи кишиларни, балки фейсбукда умуман аккаунти бўлмаганларни ҳам кузатиб боради.

UZ ҳудудидаги доменлар сони 31 000 дан ошди

16 Февраль 2017

UZ домен ҳудудида рўйхатдан ўтган доменлар сони 31 000дан ошди.  

«UMS»га янги раҳбар тайинланди

14 Февраль 2017

«UMS» масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ)га янги бош директор ва техник директор тайинланди

UMS'нинг янги бош директори этиб Фахриддинов Сирожиддин Сайфиддинович тайинланди.

Futbol TV телеканалида қайси чемпионатлар намойиш этилади?

31 Январь 2017
Futbol TV телеканалига Ўзбекистонда фаолият юритиш учун лицензия берилди.

Бу борадаги қарор Вазирлар Маҳкамаси қошидаги идоралараро мувофиқлаштирув қўмитаси томонидан қабул қилинган.

Энди Тошкентдаги автобусларда интернет бўлади-ми?

28 Январь 2017

Аввалроқ, пойтахтдаги автобус бекатларига электрон таблолар ўрнатилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Электрон таблолар автобусларнинг келиш вақтларини, об-ҳаво маълумотларини ёритиб туради. Бу эса йўловчиларга янада қулайлик яратади.

 

Ўзбекистонда янги телеканал қачон иш бошлаши маълум

26 Январь 2017

  Аввалроқ, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси Фирдавс Абдухолиқовнинг айтганларига таянган ҳолда тез орада Ўзбекистонда 3 та янги телеканал иш бошлаши ҳақида хабар берган эдик.

WhatsApp мессенжери эскирган гаджетларда ишламайди

02 Январь 2017

Смартфонларга мўлжалланган WhatsApp мессенжерини эскирган гаджетларда ишлатиб бўлмайди, деб хабар беради Daily Express нашри дастур яратувчиларига таяниб.

Samsung Apple билан бўлган судда ғолиб бўлди

08 Декабрь 2016

  АҚШ Олий суди патент можароси бўйича даъвони Samsung фойдасига ҳал қилди. Қўшма Штатларнинг Олий суди 6 декабрь куни Samsung ва Apple компаниялари ўртасидаги патент можаросини Жанубий Корея компанияси фойдасига ҳал қилди.

Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

29 Ноябрь 2016

Халқ таълими вазирлиги жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, хусусан, ҳар бир фуқаронинг ахборот олишга бўлган қонуний ҳуқуқларини таъминлаш масаласига доимий эътибор қаратиб келмоқда, деб ёзади Халқ таълими вазирилги Ахборот хизмати.

Facebook янги ажойиб функцияни синовдан ўтказмоқда

23 Ноябрь 2016

Facebook компанияси Wi-Fi'нинг жамоат жойларидаги бепул нуқталарини қидиришга мўлжалланган функциясини синовдан ўтказишни йўлга қўйди. VentureBeat нашри шу ҳақида маълум қилди.

Цукерберг яна интернет "ишқида" ёнмоқда...

20 Ноябрь 2016

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг дунё етакчиларини интернет-алоқанинг тарқалишида ҳамкорлик қилишга чақирди. Бу ҳақда у Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити бўлиб ўтаётган Перу пойтахти Лимада айтиб ўтди.

 

"Интернетни ишдан чиқаришига бир баҳя қолган" киши қамоққа олинди

15 Ноябрь 2016

Нидерландия суди "интернетни ишдан чиқаришига бир бахя қолган" одам сифатида танилган Свен Камфиусни 2 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлиги.

Немис олимларининг антиқа рекорди

07 Ноябрь 2016

Германия авиация ва космонавтика маркази олимлари симсиз усулда ахборотни узоқ мсофага узатиш бўйича рекорд ўрнатишди. Бу ҳақда марказ сайтида маълум қилинди.

Қайси компанияда мобил интернет арзонроқ?

16 Октябрь 2016
Potrebiteli.uz сайти Ўзбекистондаги барча мобил компанияларининг интернет-пакетлари нархларининг қиёсий таҳлилини тузиб чиқди, унинг доирасида энг йирик алоқа компанияси Beeline 9 позициядан 5тасида етакчилик қилмоқда. 
 

Рақамли телевидениеда янги имконият «эшиклари»

28 Сентябрь 2016

Замонавий технологиялар иложсиз нарсаларга имкон ярата олади. Телевизор кўриш чоғида нафақат маҳаллий, шунингдек хорижий каналларни 20 йил илгари экрандаги камчиликларсиз кўра олгани ҳақида ким мақтаниб айта олади? Ҳозирги кунга келиб деярли барча фойдаланувчилар айта оладилар. Рақамли телевидение имкониятларини тушуниш учун «UZDIGITAL TV» компанияси ёрдам бера олади.

Ҳиндистонликлар учун бепул интернет

12 Сентябрь 2016

Ҳиндистоннинг энг бой инсони — миллиардер Мукеш Амбани Reliance Jio 4G тармоғини ишга туширди. У мамлакат ҳудудининг 80 фоизини қоплайди, деб хабар беради CNN.

 

Skype ва Facetime’га рақобатчи дастур яратилди

16 Августь 2016

Google компанияси видеоқўнғироқлар учун мўлжалланган Duo дастурини расман тақдим этди, деб ёзади Meduza. Дастурдан iOS ва Android қурилмалар орқали фойдаланиш мумкин.

Beeline дан нинг бепул интернет…

07 Августь 2016
Beeline Интернетдан бепул фойдаланиб вақтни мароқли ўтказишлари учун хизмат ва Wi-Fi нуқталарининг рўйхатини тузиб чиқди:
 

Ўзбекистон интернет энг қиммат бўлган давлатлар бешлигида қайд этилди

06 Августь 2016

«Алоқада бўл» интернет-лойиҳаси таҳлилчилари нима учун интернет ҳақи турли давлатларда ҳар-хил баҳоланишини ўрганишди. Улар дунёнинг ЯИМ ҳажми энг катта бўлган 100 мамлакатида симли интернет тарифлари бўйича тадқиқот ўтказишди.

МТС UMS қўшма корхонасидаги улушини сотди

06 Августь 2016

Россиянинг МТС компанияси 5 август куни кечқурун ўзининг Ўзбекистонда ташкил этилган Universal Mobile Systems (UMS) қўшма корхонасидаги 50,01 фоизлик улушини сотгани ҳақида маълум қилди.

Beeline Наманган вилоятида тармоқни кенгайтирди

28 Июль 2016
Beeline Наманган вилояти ҳудудида 3G тармоғи қоплами ва сиғим кенгайгани ҳақида хабар беради.
 

Диққат: Эҳтиёт бўлинг, янги хавфли вирус!

12 Июль 2016
Barkly Projects’нинг ахборот хавфсизлиги тадқиқотчилари гуруҳи Firefox браузери янгиланмаси остида яширинувчи янги вирусни аниқлади. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари янгиланмоқда

11 Июль 2016
Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги янги таҳрирдаги Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Амалдаги қоидалар 2009 йилда кучга кирган эди.

Instagram фойдаланувчилари сони 500 миллионга етди

22 Июнь 2016
Instagram’нинг фаол фойдаланувчилари сони 500 млн.га етди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рус думаси WhatsApp ва Telegram’га жарима солмоқчи

21 Июнь 2016

Россия давлат думаси WhatsApp, Telegram мессенжерларини жаримага тортмоқчи. Бунга уларнинг Федерал хавфсизлик хизмати (ФCБ)га хабарларнинг кодини очиш билан боғлиқ маълумотларни бермаганликлари сабаб бўлмоқда.

UMS пойтахтда 4G LTE мобиль интернетини ишга туширди

20 Июнь 2016

UMSнинг 4G LTE тармоғи бутун пойтахтни қамраб олди, технология бинолар ичига энг яхши кириб бориш қобилиятига эга 800 МГц (Band 20) частотасида ишламоқда, тармоқдан фойдаланиш учун эса абонентлар қўшимча шарт ва тўловларга дуч келмайди.

“ВКонтакте”да миллионлаб саҳифанинг шахсий маълумотлари ўғирланди

06 Июнь 2016
Россиянинг “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги 100 миллионлаб саҳифаларнинг шахсий маълумотлари, пароллари ўғирланиб, сотувга қўйилди. Бу ҳақида Американинг онлайн портали Motherboard хабар бермоқда.

Хакерлар 65 млн. Tumblr-аккаунтлари паролларини сотувга қўйди

01 Июнь 2016
Tumblr блог-платформасидаги 65 миллион фойдаланувчиларнинг маълумотлари тўпланган база хакерлар томонидан сотувга қўйилди. Motherboard нашрининг хабарига кўра, таклиф нархи 150 долларни ташкил этади.

“Энг фаол спорт журналисти” танлови эълон қилинди

25 Май 2016
Ўзбекистонда оммавий спортни янада ривожлантириш, унинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка атрофлича етказиш, бу борадаги тарғибот ва ташвиқот ишларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорликда “Энг фаол спорт журналисти” республика танловини ўтказади.

Beeline`дан янги акция!

04 Май 2016

Алоқа оператори Beeline янги акция бошлангани ҳақида хабар беради. Энди Beeline Ўзбекистон абонентининг ҳисоби Россиядан $5 ва ундан отриқга тўлдирса, Beeline Ўзбркистон абоненти ўз балансига уч маротаба кўп маблағни олади. Масалан, ҳисоб $5 тўдирилса, абонент асосий балансига $5, бонус балансига $10 олади.

Юртимизда 5та янги хусусий телеканал очилади

04 Май 2016
Ўзбекистонда жорий йилда яна 5та хусусий телеканал очилиши борасида ишлар бошланади. Бу ҳақда  Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси  (ЎзЭОАВМА) бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов маълум қилган.

WhatsApp ва Telegramга рақобатчи мессенжер пайдо бўлмоқда

27 Апрель 2016

ЕЧЛ ярим финали учрашувлари UzReport TVда жонли эфирга узатилади

25 Апрель 2016

Бир кунда мобил интернетдан 1 терабайт маълумот юклаб олди-я

11 Апрель 2016

3 апрель куни Австралиянинг Telstra компанияси Free data day акциясини ўтказди. Унинг доирасида бир кун давомида мобил интернетдан фойдаланганлик учун тўлов олинмади. Акцияда қатнашган фойдаланувчи Жон Сасвари бир кун ичида деярли 1 терабайт маълумот кўчириб олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради TJournal.

Америкалик эркак 1978 йилги телевизорни интернетга улади

07 Апрель 2016

 Америкалик эркак 1978 йилги телевизорни шундай модернизация қилдики, энди унинг экранида интернетдаги видеоларни кўриш мумкин. Ушбу жараённи у YouTube’га жойланган видеода батафсил тушунтириб берди.

Машҳур “The Independent” нашри энди чоп этилмайди

29 Марть 2016

Британиянинг “The Independent” газетаси ўзининг сўнгги сонини чоп этди. Энди газетанинг фақат интернет сайти иш олиб боради, дея “Skynews” хабар берди.

Li-Fi - Wi-Fi`дан 100 баробар тезроқ интернет технология! (видео)

23 Марть 2016

БААнинг DU телекоммуникацион оператори Li-Fi деб номланган, ёруғлик диодларида ишловчи ўта тезкор интернет технологияни жорий қилишга ваъда бермоқда. Маълум қилинишича, бу технологиянинг асосий афзалликларидан бири унинг маълумотларни Wi-Fi технологиясидан 100 баробар тезроқ жўнатиши ҳисобланади.

Twitter оммавий микроблоги 10 ёшда!

22 Марть 2016

Бутундунё мулоқот майдони — Twitter оммавий микроблоги ишга тушганига 10 йил тўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Юртимизда яқин кунларда янги мусиқий телеканал очилади

14 Марть 2016

Ўзбекистонда яқин кунларда янги мусиқий телеканал очилиш арафасида. Бу ҳақда «Sayyod.com» хабар бермоқда.

Мобиль интернет энг арзон бўлган давлатлар рейтинги

02 Марть 2016

Google қидирув тизимида янги имконият пайдо бўлмоқда

01 Марть 2016

Beeline пойтахтда тармоқни кенгайтирмоқда ва

21 Февраль 2016
Beeline Тошкентда тармоқ ҳажми ва қоплам доираси кенгайгани ҳақида хабар бермоқда. 

Euronews телеканалида Марғилон шойисига бағишланган репортажлар...

27 Январь 2016

Euronews телеканали Postcards («Откриткалар») деб номланувчи кўрсатувлар цикли орқали Ўзбекистон маданий-тарихий меросини ёритишда давом этмоқда, деб ёзади «Ўзбектуризм» Миллий компанияси матбуот хизмати.

Facebook`нинг ривожланиш тарихи ёхуд қизиқарли фактлар

25 Январь 2016

Америкалик ёзувчи Дэвид Киркпатрик «Facebook» эффекти» деб номланган китобни нашр эттирди. Унда ушбу ижтимоий тармоқнинг ривожланиш тарихи ҳақида сўз боради. Business Insider нашри Марк Цукербергга унинг тармоғини сотиб олиш борасидаги таклифлар ва Цукербергнинг бу таклифларга рад жавобини берганлиги ҳақидаги маълумотларни омма эътиборига ҳавола этди.

Юртимизда ҳар 100 оилага 234та мобил телефон тўғри келади

21 Январь 2016

 Ушбу соҳадаги ўсиш 1,6 баробарни ташкил этаётгани Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида қайд этилди.

Beeline Бухорода мобил Интернет тезлигини оширмоқда

20 Январь 2016
Маълумотларга кўра Beeline тармоқни кенгайтириш устида ишни давом эттирмоқда. Компаниянинг техник хизматлари Бухоро вилояти худудида тармоқ сифати даражаси ўсишини таъминлади.
 

IPHONE’лар ишлаб чиқариш 30 фоизга камайтирилди

07 Январь 2016

  Apple корпорацияси iPhone янги моделлар ишлаб чиқаришни жорий йилнинг биринчи чорагида режадан 30 фоизга қисқартиради.

Beeline огоҳлантиради: SMS-спамлардан эҳтиёт бўлинг!

06 Январь 2016

«Билайн-Ўзбекистон» шу кунларда такрорланаётган ва алоқа операторлари абонентларига қаратилган SMS-спам ҳолатлари ҳақида огоҳлантиради. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Euronews`да Гўри Амир мақбараси ҳақида репортаж!

05 Январь 2016

5 февралгача интернет сифати ёмонлашиши мумкин

04 Январь 2016

Алоқа операторлари ҳар бир абонент учун 1500 сўм тўлайди

29 Декабрь 2015

Ўзбекистон ҳукумати 2016 йил 1 январидан мобил алоқа хизматини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳажмини оширди, дея хабар бермоқда UzDaily.

Apple Samsung компаниясини судга берди

26 Декабрь 2015

  Apple компанияси Samsung Electronics устидан судга арз қилди ва рақибини патент ҳуқуқини бузганликда айблаб, 180 миллион доллар жарима талаб қилди. 

Интернет тезлиги ошади ва нархлар яга пасаядими?

25 Декабрь 2015

Ўзбекистонда юқори тезликдаги интернетни ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган янги режа 2019 йилга қадар тезкор компьютер тармоқларининг бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб ўрнатилишини назарда тутади. 

 

Apple Тайванда махфий лабораториясини очди

17 Декабрь 2015

Американинг Apple корпорацияси Тайвань шимолида янги лаборатория очди.

«Википедия» Хитойда батамом блокланди

09 Декабрь 2015

Хитойда яна электрон энциклопедия — «Википедия» ёпиб қўйилди, дея хабар беради «Газета.ru».

Тармоқни ривожлантириш учун 883,7 млн. доллар

04 Декабрь 2015

 Ўзбекистонда 2020 йилга қадар интернетга уланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган 9та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида бўлиб ўтган Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида кенг полосали технологияларнинг жорий қилинишига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

5 декабргача интернет сифати ёмонлашиши мумкин

02 Декабрь 2015

«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг ҳамкорлари тармоғидаги ишлар 12 октябрдан бери узлуксиз давом этмоқда. Бу компания матбуот хизмати томонидан 30 ноябрь куни эълон қилинган ахборотдан англашилади.

Юртимизда интернетни ривожлантириш учун 883,7 млн доллар йўналтирилади

02 Декабрь 2015

30 ноябрь куни Алоқа тарихи музейида Ўзбекистонда кенг полосали интернетга уланиш ҳолати ва ривожланиш истиқболларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди, дея хабар бермоқда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Beeline энди Хорватияда ҳам ишлайди!

30 Ноябрь 2015
Beeline CAMEL-роумингнинг навбатдаги кенгайиши ҳақида хабар беради. Vipnet (Хорватия) компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
 

Билайнда TAS-IX тезлиги ошди

22 Ноябрь 2015
Маълум бўлишича,  Beeline Тошкентдаги FTTB ва ADSL технологиялари бўйича ишлайдиган симли Интернет абонентлари учун TAS-IX доирасидаги сайтлар учун тезликни икки маротабага оширди.

«Билайн»дан яна бир қулайлик ва

03 Ноябрь 2015

Beeline симли Интернет хизматлари учун тўловларни Beeline Uzbekistan мобил иловасидаги Beepul тўлов хизмати орқали амалга ошириш мумкин эканлиги хабар беради.

 

Euronews`да Самарқанд ҳақида видеорепортаж узатилмоқда (видео)

20 Октябрь 2015

Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш мақсадидаги ишлар ривожлантирилмоқда. Бугун, 20 октябрь кунидан Euronews телеканалида "Uzbekistan Life" ахборот дастури доирасида Буюк ипак йўли мероси ва қадимий Самарқанд шаҳри ҳақидаги видеорепортаж эфирга узатилиши бошланди. Бу ҳақда «O’zbekturizm» MK матбуот хизмати хабар берган.

Британиядаги шаҳар йўлакларига бепул Wi-Fi ўрнатилмоқда

20 Октябрь 2015

Ноябрь ойига қадар интернет сифати ёмонлашиши мумкин

14 Октябрь 2015

Миллий интернет танлови ғолиблари тақдирланди

07 Октябрь 2015

 6 октябрь куни «Туркистон» саройида ёшлар ўртасида «MIT.uz» миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

 

5 йил мобайнида Instagram`га 40 миллиарддан ортиқ фотосурат юкланди

07 Октябрь 2015

Instagram ижтимоий тармоғи фаолият олиб борган давр — беш йил ичида фойдаланувчилар томонидан 40 миллиарддан ортиқ суратлар юкланди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар бермоқда.

Euronews юртимиз тарихий шаҳарлари ҳақида кўрсатув тайёрлайди

05 Октябрь 2015

5—14 октябрь кунлари Euronews телеканалининг суратга олиш гуруҳи Uzbekistan Life кўрсатуви учун Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро ва Термиз ҳақида учта кўрсатув тайёрлаш мақсадида Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда «Жаҳон» хабар беради.

Эндиликда “ВКонтакте” иловалари Instagram ва Facebookда блокланади

21 Сентябрь 2015

Instagram фотохизмати ва Facebook ижтимоий тармоғи “ВКонтакте”га боғланувчи фаол иловаларни блоклайди.

Samsung Galaxy S6 Edge йилнинг энг яхши смартфони деб тан олинди

19 Сентябрь 2015

  Т3 технологиялар кўргазмаси доирасида Samsung Galaxy S6 Edge смартфони “йил смартфони” мукофоти билан тақдирланди, дея хабар бермоқда Sky News.

Android фойдаланувчилари Apple’нинг биринчи дастурини совуқ кутиб олди

18 Сентябрь 2015

 Android бошқарувидаги қурилмалар эгалари Google Play’да биринчи Apple дастури пайдо бўлганидан кейин дарҳол тажовузкорона флешмоб уюштирди. Буни Google мобил дастурлар расмий дўкони харидорларининг фикрларидан уқиб олиш мумкин.

Ucell Ўзбекистондаги фаолиятини давом эттириши ҳақида баёнот берди

18 Сентябрь 2015

Ucell мобил алоқа оператори Скандинавиянинг TeliaSonera гуруҳи Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган Евросиё минтақасидаги фаолиятини қисқартириши ҳақидаги баёнотига изоҳ берди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Google ва Twitter қўшма янгиликлар хизматини ишга туширмоқда

13 Сентябрь 2015

АҚШнинг Google ва Twitter интернет-компаниялари мобиль қурилмалар, биринчи навбатда смартфонлар учун қўшма ахборот-янгиликлар хизматини ишга туширмоқда. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар берди.

Россиялик фотограф Instagram’дан грант олди

11 Сентябрь 2015
Псковлик сураткаш Дмитрий Марков Instagram ижтимоий тармоғи ва Getty Images фотоагентлигидан 10 минг доллар миқдорида грант ютиб олди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Uzonline интернет хизмати сентябрда сифати ёмонлашади

03 Сентябрь 2015

 Uzonline интернет провайдерида сентябрь ойи давомида интернет хизмати сифати ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда Uzonline расмий сайтида хабар берилди.


Google`нинг логотипи янгиланди

02 Сентябрь 2015

1 сентябрь куни Google компанияси 2014 йил майидан буён ўзгармай турган логотипинининг график услубини тубдан янгилади, дея хабар бермоқда TJournal.

Facebook ва YouTube Тожикистонда яна блокланди

26 Августь 2015

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати қарорига мувофиқ, мамлакат интернет-провайдерлари ва мобил алоқа операторлари Facebook ижтимоий тармоғи ва YouTube видеохостингини блок қилди. «Ведомости» хабарига кўра, бу ҳақдаги кўрсатма оғзаки кўринишда берилган.

Beeline пойтахтликлар учун бепул WiFi-майдончасини ишга туширди

24 Августь 2015

Ўзбекистон алоқа оператори Beeline барча абонентлар учун очиқ WiFi-майдончасини ишга туширди. Бепул интернетли янги майдонча компаниянинг Марказий офиси ёнида 700 квадрат метрли майдончада жойлашган. Шинам ва шу билан бир қаторда инновацион манзарада исталган wеb-ресурсларда мароқли вақт ўтказиш мумкин.

Жаҳоннинг энг машҳур мессенжерлари қайси?

14 Августь 2015

Хитойнинг Tencent интернет-гигантига тегишли QQ сервиси жаҳондаги энг оммабоп мессенжер деб топилди. Bloomberg агентлиги тузган рейтингга кўра, сервисдан 843 миллион киши фойдаланади.

Beeline Андижон вилоятида мобил Интернет тезлигини оширди

11 Августь 2015

Beeline Андижон вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. 

 

Провайдерлар учун интернет-хизматлар тарифлари арзонлашди

04 Августь 2015

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2015 йил 3 августдан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с учун 202,9 долларгача пасайтирганини эълон қилди, деб ёзади «Infocom.uz».

ДТМ сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга тушди

06 Июль 2015

Бугунги кунда 2015—2016-ўқув йили учун республика таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. 4 июль куни ДТМ сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифада ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг сони реал вақтда нечта бўлганлигини кузатиш мумкин. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» хабар беради.

Instagramда фаол фойдаланувчилар камайиб кетган экан

03 Июль 2015

  Италиялик тадқиқотчилар Instagram`да рўйхатдан ўтган аккаунтларнинг 8 фоизи спам жўнатиш учун яратилганини ва ижтимоий тармоқнинг 30 фоиз фойдаланувчилари бир ойда бир мартадан кўп бўлмаган фаолликни намоён қилишларини аниқлади.

Telegram’дан фойдаланувчилар учун 8 маслаҳат

02 Июль 2015

 Мессенжерлар бугунги кунда оддий SMS-хабарларнинг ўрнини тўлиқ эгаллаб бўлди. Улар тезкорлик, кўп функционаллик ҳамда бошқа турли хил қулайликларга эга. Мессенжерлар орасида Whatsapp ҳамда Telegram бошқаларига нисбатан анча оммабоп ҳисобланади. Бугун Telegram мессенжеридан фойдаланувчилар учун 8 та керакли маслатларни берамиз.

«Wi-Fi-роутер» унинг макони қаер?

02 Июль 2015

 Wi-Fi-роутер қурилмасини ўз жойидан атиги бир неча сантиметрга ўзгартириш ёхуд унинг жойини бошқа жойга кўчириш ҳам қурилманинг сифатли тўлқин олиши ва ишлаш тезлигини яхшиланиши мумкин. Энг муҳими, керакли манзил томон йўналтирилса бўлгани.

Провайдерлар МТРК телеканалларини узиб қўйишга ҳақли эмас

30 Июнь 2015

Амалдаги ҳужжатларга кўра Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг (МТРК) “DVB-T” рақамли форматида трансляция қилинувчи 12та миллий телеканали рақамли телевидениенинг барча фойдаланувчилари учун очиқ тарзда тақдим қилиниши керак.

Yahoo’ директорларидан бири Facebook’ка ўтди

25 Июнь 2015

 Yahoo компаниясининг ахборот хавфсизлиги бўйича директори Алекс Стамос Facebook таркибига қўшилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифаси орқали хабар берди.

Telegramда Зарина Низомиддинованинг стиккерлари пайдо бўлди

25 Июнь 2015

Куни кеча актриса Зарина Низомиддиннованинг россиялик ашаддий мухлислари унинг махсус фотосуратларидан нусха олиб, Telegram тармоғи учун стиккерлар тайёрлаб, унга сюрприз қилди, деб хабар беради «Popcorn.uz». 

Ўзбекистонлик дастурчилар Словенияда IT-компания очишди

23 Июнь 2015

26 ёшли ўзбекистонлик Шуҳрат Шодибеков Словенияда веб-сайтлар ўрнатиш ва мобиль дастурлар яратиш билан шуғулланадиган компанияга асос солди.

 

Beeline‘нинг овозли ва GPRS-роуминги кенгаймоқда

17 Июнь 2015

Beeline алоқа оператори роуминг географияси кенгайгани ҳақида хабар берди.

Хабарда айтилишича, Vodafone компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланган. Бунинг натижасида абонентлар Ирландияда овозли GPRS-роумингдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Apple журналистларни ишга қабул қилади

17 Июнь 2015

Apple News айни вақтда мавжуд Newsstand илова-дастури ўрнини эгаллаши керак. Бу ҳақда, Apple сайтида 13 июнь куни пайдо бўлган бўш иш ўрни ҳақидаги эълонга асосланиб, Financial Times хабар бермоқда.

YouTube эндиликда Twitch билан рақобатлашади

16 Июнь 2015

Google ўзининг энг йирик активларидан бири – YouTube видеохостинги орқали фақатгина онлайн-ўйинларга бағишланадиган YouTube Gaming янги сайтини ва мобиль дастурини ишга туширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида маълум қилинди. ОАВларнинг фикрича, янги сервис Twitch`нинг асосий рақобатчисига айланади.

Ucell 7 ёшда!

15 Июнь 2015

Роппа-роса етти йил аввал Ўзбекистонда янги бренд пайдо бўлди – Ucell савдо белгиси — TeliaSonera катта оиласининг аъзоси. Ўз фаолияти давомида компания 8 500 000 миллион нафар ўзбекистонликнинг кўнглидан жой олишга эришди. 7 йиллик муваффақият ва абонентлар мобил алоқа учун айнан Ucell’ни ўзларига оператор қилиб олишларининг камида етти хил сабаби:

Мессенжерлар туфайли Россия мобил операторлари каттагина зарар кўришди

12 Июнь 2015

 ’son & Partners Consulting компанияси экспертлари 2014 йилда абонентлар мессенжерлар ва VoIP хизматларидан фойдалангани туфайли Россия мобил операторлари 20 миллиард рубль (ҳозирги курс бўйича қарийб 400 миллион доллар) даромаддан маҳрум бўлди, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru».

Ангела Меркель Instagram’да ўз саҳифасини очди

05 Июнь 2015

 Германия канцлери Ангела Меркель Instagram ижтимоий тармоғида саҳифа очдива унга таниқли сиёсий арбоблар, хусусан, Россия президенти Владимир Путин ва Украина давлат раҳбари Пётр Порошенко билан бирга тушган суратларини жойлаштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Мобил алоқадан фойдаланувчилар сони 7 миллиарддан ошди

02 Июнь 2015

Халқаро электр алоқа иттифоқининг сўнгги ҳисоботига кўра, 2015 йилда мобил алоқа фойдаланувчилари сони 7 миллиард кишидан ошди. Бу ҳақда Mobinfo.uz хабар бермоқда.

Интернетдаги анонимлик инсон ҳуқуқи сифатида қайд этилди

01 Июнь 2015

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида ҳозирги кунда долзарб масалага айланиб улгурган интернетдаги анонимлик масаласи муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru».

Давлат органлари ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очади

29 Май 2015

 «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида бўлиб ўтган учрашувда давлат органларининг Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларида саҳифаларини юритиш масалалари муҳокама қилинди.

Google буюмлар интернети учун ўзининг экотизимини намойиш қилди

29 Май 2015

 Android'нинг бош дастурчиси Сундар Пичай дастурчилар учун мўлжалланган Google I/O 2015 анжуманида буюмлар интернети Weave учун янги Android экотизимини намойиш қилди.

Баҳор мавсумида ижтимоий тармоқларнинг 2000 дан зиёд фойдаланувчилари Beeline танловларида иштирок этишди

28 Май 2015

 2015 йил 28 май, Тошкент. Алоқа оператори Beeline ижтимоий тармоқларидаги фаолият натижаларини сарҳисоб қилмоқда.

“Beeline” еноти Telegram‘да яшамоқда

28 Май 2015

 Telegram оммабоп мессенджери фойдаланувчилари энди ўз яқинлари ва дўстлари билан суҳбатда “Beeline” еноти акс эттирилган ноёб сариқ-қора стикерлардан фойдаланишлари мумкин.

Олма-ота шаҳри автобусларида бепул Wi-Fi хизмати жорий қилинди

22 Май 2015

 Олма-ота шаҳри автобусларида бепул Wi-Fi хизмати жорий қилинди, деб хабар бермоқда лойиҳанинг ишга туширилишида иштирок этган Tengrinews.kz мухбири.

“Яндекс” суратдаги сўзни таржима қиладиган сервис яратди

22 Май 2015

 Google Translate’га рақобатчи сифатида “Яндекс” компанияси ҳам ўзининг суратдаги сўзни таржима қила оладиган сервисини яратди.

Instagram’нинг веб-версияси ишламай қолди

01 Май 2015

 Instagram ижтимоий тармоғининг веб кўриниши хавфсизлик сертификатининг ўз вақтида узайтирилмаганлиги сабабли ишламай қолди.

Хитой хакерлари Facebook логинлари тизимидан фойдаланишмоқда

29 Апрель 2015

“Буюк Хитой файерволи” Facebook ижтимоий тармоғи орқали хитойлик фойдаланувчиларнинг бошқа сайтларга кириш учун логин сўровларини тутиб, уларни wpkg.org ва orptraveler.com сайтларига ўтказа бошлади. Бу ҳақда The Verge нашри хабар бермоқда.

Тошкент аэропортида автобус самолёт билан тўқнашди

24 Апрель 2015

  Facebook ижтимоий тармоғидаги Airplane Spotters Around the World гуруҳига Тошкент аэропорти CIP зали автобуси самолёт билан тўқнашган пайтининг сурати жойлаштирилди.

2015 йилни Amazon зарар билан бошлади

24 Апрель 2015

  Amazon онлайн магазини жорий йилнинг биринчи чорагида 57 млн доллар миқдорида зарар кўрди. Бу ҳақда компаниянинг сайтида эълон қилинган ҳисоботданмаълум бўлди.

Beeline аризаларни қабул қилиш муддатини узайтирди

17 Апрель 2015

Энг йирик алоқа оператори Beeline “Учинчи авлод” амалиёт ўташ дастуридага қабул этиш муддати 2015 йилнинг 1 майига қадар узайтирилгани ҳақида хабар беради. 

Beeline “Ғалаба!” тарифини ишга туширмоқда ва “Полкдошга қўнғироқ” анъанавий акциясини замонавийлаштирмоқда

16 Апрель 2015

 Энг йирик алоқа оператори Beeline Иккинчи Жаҳон уруши фаҳрийлари ва меҳнат фронти қатнашчилари учун махсус тариф режаси ишга туширилаётгани ҳақида эълон қилади. “Ғалаба!” тарифи Кексаларни эъзозлаш йилига ва Ҳотира ва қадрлаш кунига бағишланган ижтимоий ташаббуслар доирасида жорий қилинган. 

Ipoteka Bank Beeline Business билан корпоратив ҳамкорликни ривожлантирмоқда

15 Апрель 2015

 Энг йирик алоқа оператори Beeline, Beeline Business ва Ipoteka Bank Акционер тижорат ипотека банки ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайтирилиши ҳақида хабар беради. Келишувлар доирасида юздан ортиқ мобил рақамлар тармоққа уланди.

 

YouTube ўзбек тилида ишга туширилди

14 Апрель 2015

Видео жойлаш ва улашишга мўлжалланган дунёдаги энг йирик интернет сервиси − YouTube ўзбек тилида ишга туширилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Профессионал ва ҳаваскор таржимонлар» гуруҳи аъзолари хабар берган.

Beeline дан яна бир хайрия акция!

13 Апрель 2015

Алоқа оператори Beeline, Хотира ва Қадрлаш Кунига бағишланган ижтимоий лойиҳа доирасида,  Podrobno.uz Янгиликлар агентлигининг шериги бўлди.

Бой оилаларнинг фарзандлари орасида фейсбук урфдан қолмоқда

11 Апрель 2015

 Pew Research тадқиқотчилари АҚШдаги бадавлат оилаларга мансуб ўсмирлар ва ёшлар орасида фейсбук тармоғидан фойдаланиш камайганини аниқлашди.

Златан Ибрагимовичнинг шахсий қидирув тизими ишлаб чиқилди

09 Апрель 2015

 SweetPop маркетинг агентлиги “ПСЖ” жамоасининг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович шарафига zlaaatan.com қидирув тизимини ишлаб чиқди.

“Facebook”да умуман кўринмасликнинг оддий усули

09 Апрель 2015

 Бугунги ижтимоий тармоқлар ҳаётимизда жуда “ўрнашиб олган”.

Google компанияси «Twitter»ни сотиб олмоқчи

09 Апрель 2015

 7 апрель куни Google компанияси Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Cуд аёлга эри билан Facebook орқали ажрашишга рухсат берди

08 Апрель 2015

Манхеттен суди ўз эри билан одатий алоқа воситалари ёрдамида боғлана олмаётган аёлга ажрашиш тўғрисидаги ҳужжатларни эрига Facebook орқали жўнатишга рухсат берди, деб хабар қилмоқда «Tjournal.ru».

Интернет-трафик ҳажми бўйича мамлакатлар рейтинги

06 Апрель 2015

SimilarWeb компанияси интернет-трафик ҳажми бўйича мамлакатлар рейтингини тузди, дея хабар бермоқда «Mail.ru». Унда етакчилар учлигини ҳиссасига дунёдаги трафикнинг чорак қисми тўғри келадиган АҚШ (25,05%) ҳамда Буюк Британия (5,51%) ва Россия (5,05%) ташкил қилди.

Яндекс ишчилари қисқартирилади

03 Апрель 2015

 «Яндекс» оптимизация ўтказмоқда, бунинг натижасида эса ходимлар штати 3 фоизга қисқаради, дея хабар бермоқда Meduza компания матбуот хизматига таяниб.

Chrome браузери учун трафикни тежовчи кенгайтма яратилди

30 Марть 2015

Google компанияси Chrome браузери учун трафикни оптимизация қиладиган ва маълумот узатиш жараёнини тежайдиган махсус кенгайтма ишлаб чиқди. Бу ҳақда таниқли блогер, Google Chrome евангелисти Франсуа Бофорт ўзининг Google+даги саҳифасида маълум қилган.

 

 

"Билайн"дан хонадон учун интернет пакетлар...

25 Марть 2015

2015 йил 25 март, Тошкент. Алоқа оператори Beeline симли кенг полосали уланиш (FTTB ва ADSL) абонентлари учун интернет-пакетларни ёқиш шартлари яхшиланганлиги ҳақида хабар беради. 

Ўзбекистонда очиқ маълумотлар портали ишга туширилди

20 Марть 2015

 19 март куни Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали ишга тушди,дея хабар бермоқда «Газета.uz». 

“Яндекс”да энг кўп қидирилган сўзлар

20 Марть 2015

 “Яндекс” компанияси фойдаланувчилар интернетда 2014 йилда қайси сўзларни кўп қидиришгани ҳақидаги қизиқарли статистикани эълон қилди.

Ишлаб чиқарувчилар учун янги сайт яратилди

17 Марть 2015

Ишлаб чиқарувчилар ва таъминотчиларнинг товар ҳамда хизматларни етказиб бериш жараёнини оптималлаштиришга ёрдам бериш мақсадида "Elektron agent ea.uz" сайти ишлаб чиқилди.

.com интернет домени 30 ёшда!

16 Марть 2015

Ҳозирги кунда дунёдаги энг оммабоп интернет доменига айланган .com рўйхатдан ўтказилганига 15 март куни 30 йил тўлди, деб хабар бермоқда «Российская газета».

Facebook компанияси TheFind қидирув тизимини сотиб олди

15 Марть 2015

 Facebook компанияси TheFind шопинг-қидирув тизимини сотиб олганини эълон қилди, деб хабар берди Associated Press ахборот агентлиги.

Jazz ва Classic радиостанциялари асосчилари Blabla ижтимоий тармоғини ишга туширишади

13 Марть 2015

 Jazz ва Classic радиостанцияларининг асосчилари Елена ва Арнольд Уваров май ойи бошида Blabla ижтимоий тармоғини ишга туширади.

Twitter собиқ севишганларнинг ишқий фотосуратини уларнинг рухсатисиз чоп этишни тақиқлаб қўйди

13 Марть 2015

 Twitter ўз саҳифаларида собиқ севишганларнинг бири томонидан иккинчи томонни шантаж қилиш ёки муносабатларнинг узилгани учун қасос олиш сифатида чоп этиладиган, revenge porn номи билан маълум бўлган интим фотосуратлар ва видеоёзувларни жойлаштиришни тақиқлаб қўйди.

Хакерлар Facebook’ни бузиб, Google бош саҳифасида хабар қолдиришди

25 Февраль 2015

 23 февраль куни Google’нинг Вьетнамдаги фойдаланувчилари қидирув тизими бош саҳифаси хакерлар томонидан бузилганини маълум қилишган. Бу ҳақда Tinhte.vn портали хабар берган.

Интернетнинг эгаси ким?

20 Февраль 2015

Барак Обама Европадаги давлатлар ҳукуматларининг Европа фуқароларининг шахсий ҳаётини гўёки АҚШнинг Google ва Facebook каби ИТ-компаниялари мунтазам равишда бузаётганлигидан ҳимоя қилишга интилишлари ҳақиқатда бир баҳонадир деб айтмоқда. Ҳақиқатда Европа давлатлари бу соҳада фаолият юритувчи маҳаллий компаниялар учун мақбул шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилишмоқда.

Эронда Google ўрнига миллий Yooz қидирув тизими ишга тушди

17 Февраль 2015

Эрон Ғарбнинг Теҳронга нисбатан ядровий дастур бўйича киритган санкциясига жавобан расмий равишда ўзининг Yooz қидирув тизимини ишга туширди. Бу миллий қидирув тизими Google ва унга ўхшаш қидирув тизимларининг муқобили сифатида яратилган. Эрон Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлигида янги қидирув тизими форс тилидаги 1 миллиардга яқин сайтлар билан ишлай олиши таъкидлаб ўтилди.

Россияда телевидениедан кўра интернетга кўпроқ ишонишмоқда

13 Февраль 2015

 Synovate Comcon компанияси томонидан ўтказилган РосИндекс тадқиқоти маълумотларига кўра, 2013 йилда қайд этилган россиялик томошабинларнинг телевидениедаги ахборотларга ўсаётган ишончи 2014 йилнинг иккинчи ярмида тўхтаб қолди. Ҳозирда телевидениедаги ахборотга 10 ёшдан катта бўлганлардан иборат аудиториясининг 41 фоизи ишонади. Телевидение аудиторияси ҳали ҳам барқарор ҳамда 93 фоиз миқдорида сақланиб турибди. Таҳлилчиларнинг фикрича, телевидениега ишончнинг ўсишда тўхтатиши янгиликлар ва ижтимоий-сиёсий дастурларга қизиқишнинг фаол ўсиши туфайли юз бермоқда.

Фейсбук Ҳиндистонни бепул интернет билан таъминлади

11 Февраль 2015

Facebook компанияси ўзининг Internet.org лойиҳасига Ҳиндистонни ҳам киритиб, у ердаги олтита штатни бепул таянч онлайн-сервислар билан таъминлади. Бу ҳақда Facebook бош директори Марк Цукерберг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Юртимизда 1 кунда 236 та янги домен рўйхатга олиниб, рекорд ўрнатилди

10 Февраль 2015

5 февраль куни UZ домен зонасида 236 та янги домен рўйхатга олинди, дея хабар бермоқда Uzinfocom компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази матбуот хизмати.

Юртимизда Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди

06 Февраль 2015

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 4 февралдаги Фармонига асосан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди.

Twitter фойдаланувчиларидан айрилмоқда

06 Февраль 2015

2014 йилнинг тўртинчи чорагида twitter микроблогининг ҳар ойлик фойдаланувчилари сони 228 млн кишини ташкил этган, деб хабар берди USA Today нашри.

Фойдаланувчилар Google Playдан вирусли илова кўчириб олишдия

05 Февраль 2015

Avast антивирусининг сайтида берилган маълумотларга кўра, Google Play’даги рейтинги баланд бўлган “Дурак”, “IQ-Тест” ва “История России” иловалари вирусларли дастур деб топилган.

Facebook 10 ёшда

04 Февраль 2015

Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ ҳисобланадиган Facebook’нинг очилганига 10 йил бўлди.

Instagram’да энг кўп мухлисларга эга бўлган санъаткорларимиз рейтинги

04 Февраль 2015

«Дарё» мобил мухбири Улуғбек Худойберганов кичик изланиш олиб бориб, Instagram ижтимоий тармоғида энг кўп ўқувчига эга ўзбекистонлик санъаткорлар рейтингини тузди.

Қуйида ушбу рўйхатни энг катта кўрсаткичдан бошлаб келтирамиз.

Ижтимоий тармоқларга қарши ҳарбий бўлинма

01 Февраль 2015

 Буюк Британия ижтимоий тармоқларда, хусусан, Facebook ҳамда Twitter’да психологик жанг олиб бориш учун ҳарбий бўлинма яратишни режалаштирмоқда. 

Beeline−Ўзбекистон жазоланди

31 Январь 2015

Beeline савдо белгиси остидаги Unitel  МЧЖ томонидан «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддаси талаблари бузилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Facebook: Тизимдаги носозлик хакерлар ҳужумидан эмас...

28 Январь 2015

Facebook ижтимоий тармоғи ўз фаолиятида 27 январь куни содир бўлган носозлик хакерлар ҳужуми туфайли юз бергани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Euronewsда Тошкентга бағишланган кўрсатув намойиш этилмоқда

28 Январь 2015

Жорий йилнинг 26 январидан Euronews телеканали City-tour туркумида Тошкентга бағишланган кўрсатув намойишини бошлади, деб хабар бермоқда daryo.uz «Ўзбектуризм» миллий компаниясига таянган ҳолда.

Beeline‘нинг Марказий офисида Zo‘r-Zo‘r Selfie танлови ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

27 Январь 2015

 Энг йирик алоқа оператори Beeline “Даракчи плюс” ҳафталик газетаси билан биргаликда 2014 йилнинг 9 октябрь куни бошланган Odnoklassniki.ru ижтимоий тармоғидаги энг оммабоп Zo‘r-Zo‘r Selfie танлови ғолибларини тақдирлаш маросимини ўтказдилар.

 

Facebook ва Instagram номаълум сабабларга кўра ишламай қолди

27 Январь 2015

Facebook ижтимоий тармоғи 27 январь, сешанба куни тонгда ишламай қолди. Бу ҳақда Down For Everyone or Just Me сервисида маълумот берилган.

Дунёдаги энг кичик шаклдаги газета

27 Январь 2015

Португалиянинг Terra Nostra («Бизнинг ер» нашри Гиннес рекордлари китобига кирган дунёдаги энг кичик шаклдаги газетани чекланган ададда чоп этди. Унинг вазни 1 граммга яқин бўлиб, ҳажми 18,27 - 25,35 мм.ни ташкил қилди.

Дунёга бепул интернет ваъда қилинмоқдая!

25 Январь 2015

Америкалик машҳур кашфиётчи ва бизнесмен Элон Маскни баъзи журналистлар афсонавий Робин Гудга қиёслашади. Бунда у бойларнинг пулини эмас, балки одатий даромад воситаларини тортиб олаётгани назарда тутилади.

«Вконтакте» ишламай қолди

25 Январь 2015

 «Вконтакте» ижтимоий тармоғининг ишлашида узилиш юз берди. Бу ҳақида компания матбуот котиби Георгий Лобушкин 24 январь куни Тошкент вақти билан соат 22:57 да ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

2015 йилнинг Наврўз байрами арафасида UzMobile алоқа операторида GSM тармоғи ишга туширилади

25 Январь 2015

24 январь куни Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар қўмитасида Алоқа вазири Мирзохидов Хуршид Мирсобирович иштирокида 2014 йил якунлари ва 2015 йил режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

«Яндекс» интернет йўқолишига ҳозирлигини маълум қилди

24 Январь 2015

«Яндекс» «интернетдан кейинги» давр келишига тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар берди «Российская газета» компания вакилига таяниб.

Интернетнинг саноқли кунлари қолгани башорат қилинди

23 Январь 2015

Google компанияси раҳбари Эрик Шмидт Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумидаги баҳс-мунозаралардан бирида интернетнинг саноқли кунлари қолганини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

2014 йилнинг энг оммабоп пароллари

22 Январь 2015

Маълумотларни ҳимоя қилиш учун иловалар ишлаб чиқарувчи SplashData компанияси 2014 йилнинг энг кенг тарқалган пароллари рўйхатини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Российская газета».

Beeline Африкада роуминг-географиясини кенгайтирмоқда

21 Январь 2015

Энг йирик алоқа оператори Beeline роуминг географисининг навбатдаги кенгайиши ҳақида хабар беради. Нигердаги Orange компанияси (овозли роуминг) ва Гамбиядпаги Africell компанияси билан (GPRS-роуминг) шартномаси имзоланди.

Юртимизда интернет фойдаланувчилари сони 10 млн.дан ошди

21 Январь 2015

Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланган, ҳаёт суръатлари беқиёс даражада тезлашган бугунги замонда ёшларни тўғри йўлдан оздиришга қаратилган ғоявий хуружлар кучайиб бормоқда, дея ёзмоқда ЎзА.

Beeline Club Bochka ресторани билан биргаликда танлов ўтказмоқда

20 Январь 2015

 Энг йирик алоқа оператори Beeline Beeline Club ҳамкори Bochka ресторани билан биргаликда Facebook ижтимоий тармоғидаги Beeline Club саҳифасининг фойдаланувчилари учун танлов бошлади. Бош соврин сифатида ғолиб Bochka ресторанида икки кишилик тушлик қила олиши учун ваучер эълон қилади. Иккинчи ва учинчи ўрин учун соврин – доимий чегирмалар олиш учун рестораннинг doimiy 20% ва 10% мос равишдаги дисконт карталари. 

Андрей Патока VimpelCom Ltd “МДҲ” бизнес-бирлигига раҳбарлик қилади

19 Январь 2015

 VimpelCom Ltd Андрей Патока МДҲ мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича Ижро этувчи Вице-президенти этиб тайинланганлиги ҳақида хабар беради. Бугунги кунга қадар у VimpelCom ОАЖ (“Россия” бизнес-бирлиги) инфратузилмани ривожлантириш бўйича Ижро этувчи Вице-президенти лавозимини эгаллаган.

Воқеани шарҳлар экан, VimpelCom Ltd Бош директори Жо Лундер шундай деди: “Андрей Патокани янги тайинлов билан табриклайман. У билан МДҲ бизнес-бирлигининг раҳбари лавозимида ишлашни давом эттиришни мамнуният билан кутиб қоламан”.
 

Beeline янги спам ҳолатлари ҳақида огоҳлантиради

19 Январь 2015

 Энг йирик алоқа оператори Beeline абонентларни шу кунларда такрорланаётган SMS-спам ҳақида огоҳлантиради. Умумий спам-ҳужумнинг мақсади уяли мосламага ҳавфли дастурни ўрнатиш ва кейинчалик уни манзил китобидаги барча рақамларга ҳавфли ҳаволани тарқатиш. Бунинг натижасида абонентлар шахсий маълумотларини, пул маблағларини йўқотиши, ҳавфли дастурни уяли мосламасига юклаб олиши, ҳамда спам-рўйҳатга рақами тушиб қолиши мумкин.

 

Хориж ОАВни футболчиларимиз қайси тилда мулоқот қилишлари қизиқтирди

19 Январь 2015

Австралияда давом этаётган футбол бўйича Осиё Кубоги-2015 давомида чет эллик журналистлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббий ва футболчилари қайси тилда мулоқот қилишига қизиқишди. Бу ҳақда Uff.uz ва Championat.asia интернет-нашрлари хабар бермоқда.

Beeline Гонгконгда роуминг-географиясини кенгайтирмоқда

16 Январь 2015

Энг йирик алоқа оператори Beeline GPRS-роумингнинг навбатдаги кенгайиши ҳақида хабар беради. China-mobile (Гонгконг) компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Владимир Петров Beeline Ўзбекистонга раҳбарлик қилади

14 Январь 2015

VimpelCom Ltd “БМТ” бизнес-бирлиги аввал VimpelCom Lao Co., Ltd (Лаосдаги Beeline СБ) компаниясига бошчилик қилган Владимир Петровни Unitel (Beeline СБ) Бош директории лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорни эълон қилади. У ўз карьерасини VimpelCom компаниялар гуруҳидан ташқарида давом эттиришга қарор қилган Александр Воробьёвнинг ўрнини эгаллайди.

 

Такси Wi-Fi – Beeline Club‘нинг янги ҳамкори

14 Январь 2015

 Энг йирик алоқа оператори Beeline Wi-Fi такчи хизмати (“Top Transport Tashkent” МЧЖ) Beeline Club ҳамкорлик тармоғига қўшилгани ҳақида хабар беради. Gold ва Platinum имтиёз карталари мижозларга 10% ва 15% мос равишда чегирмаларни кафолатлайди.

UzGazOil ва Beeline Business ҳамкорликни кенгайтиришмоқда

13 Январь 2015

 Энг йирик алоқа оператори Beeline энг йирик ёнилғи қуювчи станциялар тармоғи ва Beeline Business ҳамкорликни кенгайтиргани ҳақида хабар беради. Янги келишувлар доираси қўшимча рақамлар уланилди.

Premium Stuff товуш ёзувчи компанияси – Beeline Club‘нинг янги ҳамкори

12 Январь 2015

 Энг йирик алоқа оператори Beeline Premium Stuff товуш ёзувчи компанияси Beeline Club ҳамкорлик тармоғига қўшилгани ҳақида хабар беради. Gold ва Platinum имтиёз карталари мижозларга 15% ва 30% мос равишда чегирмаларни кафолатлайди.

Beeline роуминги дунёнинг 184 мамлакатида амал қилади

09 Январь 2015

Энг йирик алоқа оператори Beeline ҳалқаро овозли роуминг хизматлари дунёнинг 184 та мамлакатидаги 483 та оператор тармоғида амал қилиши ҳақида хабар беради.

Beeline Club‘нинг Facebook саҳифасидаги танлови натижалари бўйича олтинчи компьютер соҳиби эълон қилинди

09 Январь 2015

Энг йирик алоқа оператори Beeline Facebook ижтимоий тармоғидаги Beeline Club саҳифасининг фойдаланувчилари учун “Олти компьютердан бирини ютиб ол” акцияси доирасидаги якуний танлов натижаларини сарҳисоб қилмоқда. Тошкент шаҳридан Юлия Дронина ўз шарҳи остида энг кўп Like баҳосини тўплаб, компьютер соҳибига айланди.

Юртимизда жамоат жойлари Wi-Fi тармоғи билан таъминланади

09 Январь 2015

Ўзбекистонда 2014—2015 йилларга мўлжалланган Wi-Fi технологияси бўйича кенг полосали тармоқларга уланишни ривожлантиришни кўзда тутувчи дастур амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига асосланиб «Infocom.uz» нашри маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

2014 йилда Beeline call-маркази томонидан 73 миллиондан зиёд мурожаатларга хизмат кўрсатилди

08 Январь 2015

 Энг йирик алоқа оператори Beeline Мижозларга хизмат кўрсатиш хизматининг 2014 йилдаги фаолиятининг якунларини сарҳисоб қилмоқда. Ўтган йилда Beeline call-марказининг IVR (Interactive Voice Response) Интерактив овозли тизими томонидан, 2012 йилнинг рекордини такрорлаб, 73 млндан зиёд қўнғироқларга хизмат кўрсатилди. Бунда ушбу даврда деярли 14 млндан ортиқ қўнғироқларга операторлар томонидан хизмат кўрсатилди.

 

Google Samsungга ёрдам бермоқчи

23 Апрель 2014
Google корпорацияси Жанубий Кореянинг Samsung компаниясига Appleга қарши патент ишида ёрдам бермоқчи. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бериб ўтди. 
 

“Apple” янги қурилма устидаги ишларни бошлаб юборди

08 Сентябрь 2013

Яқиндагина “iPhone 5S” қурилмасини тақдим этган компания навбатдаги янги қурилма устидаги ишларни бошлаб юборди. Маълумотларга кўра, “Apple” дисплейининг диагонали 4,8 дан 6 дюймгача бўлган смартфонни чиқаришни режалаштирмоқда.

“Apple” 10 сентябрда иккита янги “iPhone”ни тақдим этади

06 Сентябрь 2013

“Apple” компанияси 10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган матбуот тадбирига таклифномаларни жўнатди. Унда “iPhone” смартфонининг иккита янги модели тақдим этилади, дея хабар беради “The Wall Street Journal”.

 

«БУНЁДКОР» ВА «ПАХТАКОР» ЭНДИ КОМПЬЮТЕР ЎЙИНЛАРИДА

05 Сентябрь 2013

Япониянинг компьютер ўйинларини ишлаб чиқарувчи Konami компанияси шу йилнинг 26 август куни БААнинг Дубай шаҳрида PES (Pro Evolution Soccer) футбол ўйинининг Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси тақдимотини ўтказди.

ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ МАТБУОТНИНГ БИРИНЧИ ДЎКОНЧАСИ ЯРАТИЛДИ

05 Сентябрь 2013

Мазкур лойиҳанинг ўзига хос хусусияти шундаки, уни рақамли матбуот дўкони (киоск) сифатида таърифласа бўлади ва электрон шаклда газета ёки журналнинг ҳар янги сонига обуна бўлиш, шунингдек, бир йиллик муддатга обуна бўлиш мумкин. Қайд этиб ўтиш жоиз, хизмат барча Интернет фойдаланувчилари учун тақдим этилади.

ЎЗБЕКИСТОНДА ИНТЕРНЕТ ФЕСТИВАЛИГА СТAРТ БЕРИЛДИ

05 Сентябрь 2013

Шу муносабат билан 13 август куни Алоқа тарихи музейида матбуот-анжумани ўтказилди ва унда йиғилганларга бу йилги фестивални ўтиши хақида батафсил маълумот берилди.

   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш