No icon

Долларнинг сўмга нисбатан янги қиймати белгиланди. Унга кўра...

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 4 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 15 сўм 65 тийинга қимматлашиб, 8314 сўм 85 тийинга етди.

Евро курси эса 3 сўм 04 тийинга арзонлашиб, 9408 сўм 25 тийинни ташкил этмоқда.

1 Россия рубли эса 1 сўм, 54 тийинга арзонлашиб, 123 сўм 85 тийинга етди. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 30 сўм 67 тийинга арзонлашиб, 10 602 сўм, 27 тийинни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика