No icon

Олтин танга нархи оширилди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларни муомалага чиқариш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошираётгани ва уларнинг нархини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Марказий банк ахборот хизмати эсдалик тангаларнинг 5 декабрдан бошлаб сотиладиган нархларини эълон қилди.

Унга кўра бир олтин танга нархи 12 миллион 800 минг сўмни ташкил этмоқда. Аввал бу рақам 12 миллион 700 мингни ташкил этарди.

Фото: Марказий банк

Фикрлар

Яндекс.Метрика