No icon

Марказий банк қайта молиялаш ставкасини қачон кўриб чиқиши маълум бўлди

2019 йилда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиш бўйича бошқарув йиғилиши қачон ўтказилиши маълум бўлди. 2019 йилда қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиш юзасидан Марказий банк бошқарувининг йиғилиши қуйидаги график асосида ўтказилади: 

26 январь; 
20 апрель; 
20 июль; 
19 октябрь. 

Марказий банк бошқаруви йиғилиши бўйича қабул қилинган якуний қарори пресс-релиз шаклида Марказий банкнинг расмий сайтида эълон қилиб борилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк Ўзбекистондаги макроиқтисодий вазият учун асосий хатарларни маълум қилганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика