No icon

Солиқ қарзи пластик картадан сўзсиз ундирилиши бекор бўлди

Президентнинг 2018 йилнинг 26 июндаги қарори билан Давлат солиқ хизимати органларига юзага келган солиқ қарздорлигини солиқ тўловчи — жисмоний шахсларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварақларидан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридан кўп бўлмаган суммада сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи берилган эди. Аммо орадан нақ беш ой ўтиб — президентнинг 2018 йил 26 декабрдаги қарори билан мазкур норма бекор қилинди (34-илова). Бу ҳақда Телеграмдаги «davletovuz» канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрь ойида эса Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитасининг «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган эди.  Бироз вақт ўтиб Марказий банк пластик карталардан мажбурий пул ечиб олинишига қаршилигини билдирганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика