No icon

АҚШнинг энг кекса кишиси вафот этди

АҚШнинг Кливленд-Хайтс шаҳрида (Огайо штати) 8 январда АҚШнинг энг кекса одами ва аёли Лесси Браун вафот этди. Бу ҳақда cleveland.com порталига таяниб, kun.uz маълум қилди.

Брауннинг вафот этганини унинг қизи Верлин Уилсон тасдиқлаган. Аёлнинг айтишича, онаси маҳаллий вақт билан соат 10.45да ўз уйида ҳаётдан кўз юмган. Аввалроқ момонинг набираси журналистларга бувисининг узоқ яшаши сири “ширин картошка ва Яратганга иймон” эканини айтган.

Аёл 1904 йил Атлантада туғилган, 18 ёшида Огайога кўчиб ўтиб, турмуш қуриб, 5 фарзанд кўрган.

Марҳума оиласининг айтишича, унинг 50 дан кўпроқ зурриёти бор. У 2018 йил май ойида 113 ёшида АҚШнинг энг кекса одамига айланганди.

2018 йил декабрида АҚШнинг энг кекса эркаги ва Иккинчи жаҳон урушининг энг кекса қатнашчиси Ричард Овертон 112 ёшида вафот этганди.

 

Фикрлар

Яндекс.Метрика