No icon

Twitter фойдаланувчилари камайиб, даромади ортди

Американинг Twitter компанияси 2018 йилнинг тўртинчи чорагида фаол фойдаланувчиларининг бир қисмини йўқотган бўлса-да, даромад ва фойда кўриш бўйича ўсишга эришди. Мазкур даврда унинг даромади қарийб 909 млн. долларни ташкил этди. Бу ўтган йил шу даврдаги(731,6 млн. доллар)га нисбатан 24 фоиз кўпдир. The Wall Street Journal газетаси маълумотларига кўра, бу компания ташкил топгандан бери бир чорак давомида қўлга киритган энг катта даромадидир.

Буни қарангки, унинг фойдаланувчилари сони 321 млн. кишигача камайди. Ваҳолонки, ўтган йил учинчи чорагида аккаунтлар сони 326 млн., 2017 йилда эса 330 млн. та эди.

Даромад ортишига қарамай инвесторлар эълон қилинган прогнозлар ҳамда фойдаланувчилар сони камайганидан норози, деб ёзади Reuters. АҚШда савдолар очилиши билан унинг акциялари нархи 8 фоиз арзонлашган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика