No icon

Тошкент кўчаларида 160 минг марта қўпол қоидабузарликлар содир этилди...

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл патрул хизмати 2018 йил давомида жами 778 мингдан зиёд қоидабузарликларни аниқлаган, булардан 160 мингтаси қўпол қоидабузарликлар, 3041 нафар ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 9000 нафар ҳайдовчилар светофорнинг тақиқловчи қизил чироқларига бўйсунмаганлиги ташкил этади. Бу ҳақда ЙҲХБ  матбуот хизмати хабар берди.

26311 нафар ҳайдовчилар тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузганлиги учун чора кўрилган. Шунингдек, 339627 нафар ҳайдовчилар хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Таъкидлаш керакки,  Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ олдинроқ бир хафталик қоидабузарлик статистикасига ойдинлик киритганди.  Шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда МИБ иш юритувидаги ижро ҳужжатлари қарздорликлари ундируви бўйича қўшма рейд-тадбир ҳам ўтказганди. 

Фикрлар

Яндекс.Метрика