No icon

Саида Мирзиёева Комил Алламжоновга ўринбосар этиб тайинланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, вазирлик ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда ҳукумат ва Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорликни кучайтириш, ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид тизимли ишларни ташкил қилиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизматларининг нуфузини ошириш, Агентлик тизимига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, матбаа ва ноширлик, кутубхоначилик соҳасини замонавий ускуналар билан таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича белгиланган вазифаларни сифатли ва самарали амалга ошириш масалалари алоҳида қайд этилди.

Кенгайтирилган йиғилишда шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига ва Агентлик жамоасига янги раҳбарият таркиби таништирилди – Агентлик директори вазифасини бажарувчи Комил Исмоилович Алламжонов, директорнинг биринчи ўринбосари Ходжиметов Авазбек Жабборкулович, директор ўринбосарлари этиб Мирзиёева Саида Шавкатовна ҳамда Ғайрат Назарович Бозоров тасдиқланди, деб хабар бермоқда агентликнинг расмий телеграмм канали...
 

Фикрлар

Яндекс.Метрика