No icon

Hyundai Motor Uz Namangan МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилди...

“Hyundai Motor Uz Namangan” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон – Корея қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Наманган вилояти ҳокимлигида ўтказилган учрашувда мазкур қўшма корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен томонидан “Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали топширилди.  Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Корея Республикасининг “Hyundai Motor”, “Evergreen Motors” ва “Posco-Daewoo corporation” компаниялари ҳамкорлигида қурилиши бошланган мазкур корхона тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.  Корхонанинг дастлабки маҳсулоти 2019 йилнинг сентябрида конвейердан чиқади.
Дастлаб йилига 400 та кичик юк машиналари, микроавтобуслар ҳамда автобуслар ишлаб чиқарилади. Босқичма-босқич бу кўрсаткич 2 минг 500 тага етказилади. Маҳаллийлаштириш дастури асосида 50 фоиз эҳтиёт қисмларни шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Дастлабки босқичда 150, завод тўла ишга туширилгач мингдан зиёд иш ўрни яратилади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика