No icon

Аттракционлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаганлик учун жарималар жорий этилди

Ўзбекистонда аттракционлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаганлик учун жарималар жорий этилди.

Боғ аттракционларидан фойдаланиш давомида техник меъёрлар борасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларини бузганлик учун жазо чоралари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга алоҳида модда сифатида киритилди.

Мазкур моддага кўра, жисмоний шахслар учун аттракционлардан фойдаланиш қоидаларини бузиш энг кам иш ҳақининг 3 дан 5 бараваригача, мансабдор шахслар учун эса 5 дан 10 бараваригача жарима қўлланишига сабаб бўлади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика