No icon

Ўзбекистонга энг кўп ташриф буюрган мусулмон сайёҳ мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонга энг кўп ташриф буюрган мусулмон сайёҳ мамлакатлар рейтингига кўра Туркия етакчиликни қўлга киритди. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитасининг вакили Абдулазиз Оққулов Самарқанддаги конференцияда эълон қилди.

«Буюк Ипак йўли шарқ ва ғарб цивилизациясининг нафақат савдо-иқтисодий муносабатларига, балки диний ва маданий мулоқотига ҳам катта ҳисса қўшган», — дейди Оққулов.

Унинг айтишича, Ўзбекистонга мусулмон сайёҳлар кўпроқ кела бошлаган. Ўтган йилнинг натижаларига кўра, Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар Туркиядан (41 299 киши) келган бўлса, иккинчи ўринни Покистон эгаллаган (5 568 киши). Кейинги ўринни Малайзия (2 768), Эрон (2 658), Индонезия (1 589) ва БАА (1 580) эгаллаган.

«Бу мамлакатларнинг фуқаролари Ўзбекистонга бошқа турдаги саёҳат билан бирга, зиёрат туризми йўналишида ташриф буюрмоқда», — дейди Оққулов.

Эслатиб ўтамиз, февралда Ўзбекистон зиёрат-туризм марказларидан бири деб эътироф этилган. Ушбу эътироф ҳақида декларация Бухородаги халқаро форум доирасида имзоланган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика