No icon

Хизмат вақтида ҳалок бўлган божхона ходимлари оилаларига бир марталик нафақа тайинланади

Ҳукумат қарори билан Давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимлар, шунингдек, ҳалок бўлган ходимлари оилаларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Низомга мувофиқ, хизмат мажбуриятларини бажараётган вақтда ҳалок бўлган божхона органлари ходимлари ҳамда Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларнинг оила аъзоларига марҳум ойлик маошининг 50 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тайинланади.

Бундан ташқари, хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида оғир тан жароҳати олганда, ойлик маошининг 25 бараваригача, ўртача оғир тан жароҳати олганда эса ойлик маошининг 10 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тайинланади.

Енгил тан жароҳати олган ходимга нафақа тайинланмайди.

Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда далолатнома тузилади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика