No icon

2018 йилда қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олгани маълум бўлди

2018 йилда 268,1 минг нафар хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерацияси фуқаролигини қабул қилди. Бу 2017 йилга нисбатан 4,5 фоизга кўпроқдир. 

РИА Новости Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг йиллик ҳисоботи маълумотларига кўра, 2018 йилда Россия фуқаролигини қабул қилганларнинг катта қисмини (95,3%) МДҲ мамлакатлари фуқаролари ташкил этган.

Жумладан, 10,8 фоиз Ўзбекистон фуқаролари Россия фуқаролигини қабул қилган.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2018 йилда Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москальковага 652 та фуқаролик масалалари бўйича мурожаат қилинган. Мурожаатларнинг аксарияти (92%) яқин хориж мамлакатлар, асосан, Украина (27,5%), Ўзбекистон (10,8%), Арманистон (8,6%), Қозоғистон (6,7%) ва Тожикистон (5,9%) фуқароларидан келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда айрим тоифадаги хорижликлар учун Россия фуқаролигини олиш соддалаштиртирилган. Хусусан, Қрим ва Севастополь ҳудудида туғилган, доимий яшаган ҳамда яриморолни 2014 йил 18 мартга қадар тарк этган шахслар бундай имкониятга эга. Бундан ташқари, РСФСРда таваллуд топган ва совет фуқаролигига эга бўлган Афғонистон, Ироқ ҳамда Сурия фуқаролари соддалаштирилган тартибда фуқароликни олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

ЎзА

Фикрлар

Яндекс.Метрика