No icon

МТС компаниясининг логотипи, шиори ва концепцияси ўзгарди

Россиянинг МТС алоқа компанияси логотипи, шиори ва концепцияси ўзгарганини маълум қилди. Янги бренд қўлланган илк реклама кампанияси 24 июндан бошланиши маълум қилинган. Компаниянинг аввалги “Сен биласан, сен қила оласан!” шиори ўрнига “Ҳар куни яхшироқ бўлиш” дейилган янги шиори пайдо бўлади.

Компания охирги марта катта кўламли ребрендингни 2006 йилда ўтказган. Ўшанда компания сариқ рангдаги сим-картадаги МТС ва GSM ёзувларини оқ рангдаги тухум ва МТС ёзувли логотипга ўзгартирган. 

2010 йилдан компания ўз логотипига бир неча маротаба кичик ўзгартиришлар киритган. Жумладан, уларни уч ўлчамли кўринишга келтирган, шрифтларни янгилаган.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика