No icon

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, Анқара шаҳрида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-турк қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазирлигида бўлиб ўтаётган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида давлатлар ўртасида халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш муҳокама қилинган.

Шунингдек, бу йўналишда ўзаро рухсатномалар бериш тартибини такомиллаштириш, юк ташувлари билан боғлиқ статистик маълумотларни ўзаро алмашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилган. Хабарда давлатлар ўртасида мунтазам автобус йўналишларини очиш масаласи ҳам муҳокама этилаётгани қайд этилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика