No icon

Ўзбекистонда абитуриентларнинг энг ёши 14, энг каттаси 87 ёшда эканлиги қайд этилди ва...

2019/2020-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунланди.  Давлат тест маркази маълумотларига қараганда, республика бўйича жами 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30 та филиалларига кириш учун 1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриентлар рўйхатдан ўтказилди. Шундан кундузги таълим шаклига — 718 097 нафар, кечки таълим шаклига — 13 821 нафар, сиртқи таълим шаклига — 335 007 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 90 та олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари ва 201 та Давлат хизматлари марказларида 4 500 дан ортиқ операторлар томонидан амалга оширилди.

Ўзбекистонда 2019/2020-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказишда 14 ёшдан 87 ёшгача бўлган абитуриентлар қайд этилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилган.

Фото: ЎзА

Энг ёш абитуриент 14 ёшни (14 ёш 212 кун), энг ёши катта абитуриент 87 ёшни (87 ёш 182 кун) қаршилаган.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасаси Самарқанд давлат университети бўлиб, бу ерга 74 минг 377 нафар абитуриент ҳужжат топширган. 45 минг 977 нафар абитуриент танлаган Андижон Давлат университети иккинчи, Қарши давлат университети эса 44 минг 676 нафар абитуриент билан учинчи ўринда қайд этилган.

Танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасалари (биринчи сифатида танланган таълим йўналишига нисбатан, бир ўринга) эса Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали (29,47), Андижон тиббиёт институти (21,49) ва Самарқанд давлат университети (17,97) бўлди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика