No icon

Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 13,2 фоизга камайди

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 13,2 фоизга камайди.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 873,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 758,1 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди - 5,4 фоиз. 2018 йилда 806,8 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 763,4 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-сентябрь ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга қисқартирди - 524,9 минг тоннагача.

2019 йил январь-сентябрь ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 45,05 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга кам.

2019 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 1,56 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 фоизга камдир.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика