No icon

Namangan City‘ни араб компанияси қуради

Наманганда Саудия Арабистонининг "Alqusaier company" компанияси Namangan City халқаро ишбилармонлик маркази бунёд этади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда "Alqusaier company" бош директори Абдул Азиз ал-Қусайр англашув Меморандуми имзоланди.

78 гектар майдондаги Namangan City’да бизнес-марказ, замонавий савдо мажмуалари, уч, тўрт-беш юлдузли меҳмонхоналар, офислар, конференция заллари ҳамда турар-жой иншоотлари барпо этилади.

Зарур инфратузилма вилоят ҳокимлиги томонидан яратиб берилади. Лойиҳа эса 100 % хорижий капитал асосида қурилади.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика