No icon

Ўзбекистон - мусулмон аёл сайёҳлар учун энг қулай мамлакатлар қаторида!

Ўзбекистон Индонезия ва Малайзияни ортда қолдириб мусулмон аёл сайёҳлар учун энг қулай мамлакатлар қаторидан ўрин олди

Экспертларга кўра, хавфсизлик ва диний ибодатлар, жумладан, исломий либосларга бўлган бағрикенглик мусулмон аёл сайёҳлар учун энг муҳим аҳамиятга эга икки ўлчов ҳисобланади. Жорий йилнинг 17 октябрь куни Сингапурда ўтказилаган «Halal in Travel Asia» саммити доирасида эълон қилинган ҳисоботга мувофиқ, Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатлар орасида хавфсизлик ва диний бағрикенглик бўйича юқори ўринни эгаллаган мамлакатлар ўнталигидан жой олган.

Қатар, Уммон, Бруней, Туркия, БАА, Қувайт ва Мальдив давлатлари навбат билан рўйхатнинг юқори ўринларини забт этган. Ўзбекистон ушбу рўйхатнинг саккизинчи ўрнидан жой олган бўлса, Индонезия ва Малайзия ундан кейинги ўринларда келган.

«Muslim Women in Travel 2019» ҳисоботи мусулмон аёллар саёҳатига оид жаҳон миқёсидаги илк тадқиқот бўлиб, унда асосан Жануби-шарқий Осиё мамалакатларидан 3300 нафар мусулмон аёл иштирок этган.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика