No icon

Чегарадан айрим товарларни олиб кириш қоидалари ўзгаради

Ўзбекистон президентининг жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадидаги товарларини ташиб ўтиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси онлайн муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатда 2020 йил бошидан бож тўловларини ундиришнинг янгича осонлаштирилган тартибини киритиш назарда тутилган. Жисмоний шахсларнинг бож тўловларини ягона бож тўлови билан алмаштирилиши таклиф қилинмоқда. Бундай тартиб фақат нотижорат мақсадида олиб кирилаётган товарларга (шу жумладан, почта ва курьер жўнатмалар орқали) нисбатан қўлланилади.

Ягона бож тўлови жисмоний шахслар томонидан бож тўловига тортилмайдиган товарларни ўрнатилган меъёрдан ошиқча ҳажмда олиб ўтаётган тақдиридагина тўланади.

Озиқ-овқат товарлари учун 30% ли (бир кг учун 2 доллардан кам бўлмаган), ноозуқавий маҳсулотлар учун эса 50% ли (бир кг учун 4 доллардан кам бўлмаган) ягона бож тўловининг киритилиши режалаштирилмоқда.

Қолаверса, янги йилдан бошлаб, жисмоний шахслар томонидан қўл юкида чегарадан республикага олиб кириладиган гўшт ва сут маҳсулотлари албатта ишлаб чиқарувчи упаковкаларида бўлиши талаби ҳам лойиҳада кўрсатилган.

Нотижорат мақсадларга мўлжалланмаган товарлар рўйхати билан порталда батафсил танишиш мумкин.

Фикрлар

Яндекс.Метрика