No icon

Ишсизлик даражаси энг юқори бўлган ҳудудлар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳисобланади

Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг «Пресс-қаҳва» лойиҳаси бўлиб ўтди. ​ «Пресс қаҳва» сиёсий дебати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур дебат чоғида Ўзбекистондаги ишсизлик, меҳнат мигрантлари, ҳудудлар кесимида иш билан банд бўлмаган аҳоли сони қанча экани ва бошқа тизим фаолиятига оид масалалар муҳокама қилинди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ​маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодий нофаол аҳоли 205 минг нафарга камайган. Ишсизлик даражаси 9 фоиздан 8 фоизга тушган. Мамлакатдаги ишсизлар сони 1,3 миллион нафарни ташкил этмоқда. Улардан 32 минг нафари касбга ўргатиш курсларига жалб этилган. 50 минг нафар аҳолига ишсизлик нафақаси берилади. Айни дамда 304,5 минг та янги иш ўрни яратилган.

Маълум қилинишича, ишсизлик даражаси энг юқори бўлган ҳудудлар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳисобланади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур вилоятларда ишсизликни камайтириш бўйича ишлар олиб бормоқда.​ Бундан аввал 2020 йилда Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси икки баробарга кўпайиши ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика