No icon

Танзила Норбоева — яна Сенат раиси, Сафоев, Ерниязов ва Низомхўжаев — унинг ўринбосарлари

Президент Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 93-моддасига мувофиқ, Олий Мажлис Сенати раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни тақдим қилди. Палата аъзолари яширин овоз бериш йўли билан Сенати раиси лавозимига Танзила Норбоевани сайлади.

Танзила Норбоева.
Фото: Президент матбуот хизмати

Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозимига яширин овоз бериш йўли билан Содиқ Сафоев сайланди. Конституциянинг 86-моддасига мувофиқ, Сенат раисининг ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон вакили бўлади. Ушбу нормага асосан Муса Ерниязов Сенат раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.

Содиқ Сафоев.
Фото: Президент матбуот хизмати

Норбоева, Сафоев, Ерниязов бунгача ҳам худди шу сайланган лавозимларда ишлаб келаётган эди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов. Сенат раисининг яна бир ўринбосари лавозимига яширин овоз бериш йўли билан Зайниддин Низомхўжаев сайланган.

Муса Ерниязов.
Фото: Президент матбуот хизмати

Зайниддин Низомхўжаев.
Фото: Президент матбуот хизмати

Фикрлар

Яндекс.Метрика