No icon

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 50 нафарга етди ва кўпроқ аёллар касалланган экан...

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 50 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси билан касалланганлардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалар. Касалланганлар ёши кесимида: 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20—40 ёшгача – 27 нафар, 40—50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50—59 ёшгача – 4 нафар, 60—70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда. Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган. «Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

***

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 50 нафарни ташкил этмоқда. «Ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган яна бир фуқарода аниқланган», – дейилади вазирлик ахборотида.

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган шахслар сони 49 нафарга етгани, инфекция Россияда бўлиб қайтган икки фуқаро ва Туркияда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғида аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов 24 март куни АОКАда ташкил этилган штабда ўтказилган брифинг чоғида Ўзбекистонда коронавирусга чалингани қайд этилган биринчи бемор Франциядан қайтгач уйида 35 кишилик байрам уюштиргани ҳамда  касалликнинг тарқалиш занжирини маълум қилди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика