No icon

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 25 кишига кўпайиб, 2880 нафарга етди

Ўзбекистонда 20 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 25 кишига кўпайиб, 2880 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.  Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг бештаси олдиндан карантинда бўлган фуқароларда, 20 таси хориждан келган шахслар орасидан қайд этилган.

Хориждан келган 20 беморнинг беш нафари чартер рейс билан Санкт-Петербургдан, 10 нафари Қозоғистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган, уч нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, шунингдек, 2 нафари қозоғистонлик халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси. Ҳозиргача Ўзбекистонда 2338 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Айни вақтда мамлакат бўйича 529 нафар бемор касалликдан даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Маълумот ўрнида, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этди.
***
«Worldometer» маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 4 961 238 нафарга етди, шифо топганлар — 1 947 507 нафар, вафот этганлар — 323 220 нафар.

Фикрлар

Яндекс.Метрика